ORIENTAL
UNIVERSITETI
“BUXGALTERIYA ASOSLARI”
fanidan taqdimotlar
Toshkent - 2023
1-мавзу. Бухгалтерия асослари фанининг предмети ва методлари
Маъруза режаси
1. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизими, уни таркибий тузилиши
2. Ҳисоб турлари.
3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий ва халқаро стандартлари.
4. Ҳисобнинг вазифалари, предмети, объекти ва тамойиллари.
5. Ҳисоб сиёсати.
6. Молиявий ҳисобот.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳисоб тизими, уни таркибий тузилиши
«Бухгалтерия ҳисоби назарияси» фани бухгалтерия ҳисобининг асосий назарий қисми бўлиб, унда бухгалтерия ҳисобининг жамиятдаги ўрни, аҳамияти, вазифаси, предмети, объекти, тамойиллари, усуллари ва бошқа ўзига хос хусусиятлари ўрганилади.
Бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилишнинг меъёрий манбалари қуйидагилардан иборат:
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни (2016 йил 13 апрель)
Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС)
Қонун 32 та моддадан иборат
Бугунги кунда 22 та БҲМС лари қабул қилинган
“Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шаклллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом (1999 йил 5 феврал 54-сонли)
(21-сонли БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган)
Бухгалтерия ҳисоби - барча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидан, шунингдек унинг асосида молиявий ва бошқа ҳисоботни тузишдан иборатдир.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисобининг камида иккита счётида бир вақтда ва ўзаро боғлиқ ҳолда пулда баҳолаб акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |