"buxgalteriya hisobi "
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Trаnsfеrt bаhоsining turlаri vа shаkllаntirish tаmоyillаri MAHKAMOV
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оператив бюджет.
- Молиявий бюджет.
- Бюджет (смета )
- Бюджетни (сметани) режалаштириш
Умумий (асосий) бюджет
Умумий бюджет умуман ташкилот учун барча бўлинмалар бўйича ёки вазифалар бўйича мувофиқлаштирилган иш режасидир. У икки асосий бюджетдан — оператив ва молиявий бюджетдан иборат. Оператив бюджет. У яна жорий, даврий бюджет дейилади. Оператив бюджет компаниянинг сегменти учун ёки алоҳида вазифаси учун келгуси йилга режалаштирилаётган операцияларни кўрсатади. Уни тайёрлаш жараёнида фараз (прогноз) қилинаётган сотув ва ишлаб чиқариш ҳажмлари компаниянинг ишлаб турган ҳар бир бўлинмаси учун даромадлар ва харажатларнинг миқдорий баҳосига айланади. Молиявий бюджет. Молиявий бюджет — бу молиявий маблағларнинг фараз қилинган манбалари ва келгуси даврда улардан фойдаланиш йўналишлари акс этадиган режадир. Молиявий бюджетга капитал харажатлар бюджети , компаниянинг пул маблағлари бюджети, уларга асосланиб тайёрланган фойда ва зарарлар тўғрисида бюджет ҳисоботи, бухгалтерия бюджет баланси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот киради. Бюджет (смета) — бу маълум даврга қадар тайёрланган ва қабул қилинган, одатда эришиш лозим бўлган даромаднинг ёки шу давр ичида қилиниши лозим бўлган сарф- харажатларнинг ҳамда ушбу мақсадга эришиш учун жалб этиш зарур бўлган капиталнинг режалаштирилган миқдорини пул билан ифодаланган миқдорий режасидир. Бюджетни (сметани) режалаштириш Бюджет бошқарув назорати тизимининг асосий воситасидир. Деярли барча компаниялар (энг кичикларидан ташқари) бюджет тузади. Кўп компаниялар фойда олиш учун маъсул марказлар бўйича компаниянинг режалаштириладиган фаолиятини кўрсатувчи фойда режасини йиллик бюджет деб қарайди. Фойда олмайдиган ташкилотлар ҳам бюджет тузади. Бюджет назарда тутилган харакатлар бажарилганга қадар тузилган молиявий хужжатдир. Уни кўпинча молиявий харакатлар режаси ҳам дейилади. (Буни қиймат ўлчовида ифодаланган режа деб тушунса бўлади). «Бюджет» атамасини тушунишнинг калити бу бир варақ қоғоз эмас, ундан кўпроқ нарса эканини, унда молиявий ва бошқа маълумотлар борлигини англаб етишдир. Бу маълумотлар келгусида содир бўладиган воқеалар туркумини режалаштиради. Бу бўлажак молиявий операцияларнинг фаразидир. 4. Ustama xarajatlarning mazmuni va tarkibi. (to’g’ridan to’g’ri, bilvosita, umumishlab chiqarish, yordamchi ishlab chiqarish xarajatlari). Ишлаб чиқариш устама харажатлари (ИУХ) - бу ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, лекин одатда тайёр махсулотнинг аниқ бир турига бевосита тегишли деб бўлмайдиган хилма-хил сарфларнинг йиғиндисидир. Ишлаб чиқариш устама харажатлари қуйидаги сабабларга кўра махсулотга ўтказилади; • Махсулот бирлигидаги тўла харажатларни аниқлаш. Агар нархнинг шаклланиши сарф-харажатларга асосланган бўлса, у холда устама харажатларни хисобга олмаслик нарх белгилашда хатоларга олиб келиши мумкин. • Захиралар таннархини аниқлаш. Молиявий хисоботларнинг миллий стандартига мувофиқ «захиралар таннархи захираларни сотиб олиш, қайта ишлаш харажатларини хамда жорий холатига ва жойига келтириш мақсадида қилинган барча харажатларни ўз ичига олиши керак» ишлаб чиқариш устама харажатлари қайта ишлаш билан боғлиқ харажатларга қўшилади ва шу сабабли захираларнинг таннархига киритилиши лозим. Хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг харажатларини тақсимлашнинг энг кўп тарқалган усули тўғри (бевосита) тақсимлаш усулидир. Бу усулга мувофиқ хизмат кўрсатувчи бўлинмаларнинг харажатлари бевосита ишлаб чиқариш бўлинмаларига ўтказилади. Бунда бир бўлинманинг иккинчисига қилган хизмати хисобга олинмайди, барча хизматлар асосий (ишлаб чиқариш) цехларига ўтказилиб, хисобдан чиқарилади. Umumishlab chiqarish xarajatlari – korxonada asosiy va yordamchi ishlab chiqarish uzluksizligini ta’minlash va boshqarishga xizmat qiluvchi xarajatlar. Yordamchi ishlab chiqarish xarajatlari – asosiy ishlab chiqarish samaradorligini oshirish va unga xizmat qilish xarajatlari. Bevosita xarajatlar – mahsulotlarni ishlab chiqarish bilan to’g’ridan-to’g’ri bog’liq bo’lgan xomashyo va materiallar, mehnatga haq to’lash, ishlab chiqarishda foydalanilayotgan asosiy vositalar amortizatsiyasi xarajatlari. Bilvosita xarajatlar – ma’muriy-boshqaruv xarajatlari, boshqaruv asbob-uskunalarni saqlash va foydalanish xarajatlari kabi mahsulotlar ishlab chiqarish bilan bog’liq bo’lmagan xarajatlar. 5. Uskunaning xarid bahosi 1500000 sh.b. teng bo‘lib, yilida 600 000 sh.b. miqdoridagi qo‘lda bajariladigan ishlarni o‘rnini bosadi. Uskunaning xizmat qilish muddati 5 yil, mazkur davr yakunida qoldiq qiymat 300000 sh.b.ka teng Kutilayotgan operatsion foyda – realizatsiyaning 15%. Bir birlik mahsulotga qo‘yiladigan bahoni aniqlang. 29 (35-50)-variant. 1. Zahiralar darajasini rejalashtirish va buyurtmalarning optimal miqdorini aniqlash. (buyurtma qilish tannarxi, zahiralarni saqlash qiymati, grafik usul, formula usuli). Материалларни корхонага келишини харид бўлими назорат қилади, бу бўлим материал етказиб берувчи ташкилотлар шартнома мажбуриятларини бажаришини назорат қилади, материаллар сифати ва камомади бўйича уларга даъво расмийлаштиради, юклар корхона омборига ўз вақтида етиб келмаса, уларни қидиради. Харид қилиш жараёни материалларга эхтиёжи бўлган бўлинмаларнинг талабнома бериши билан бошланади. Унда қандай материал қанча миқдорда кераклиги кўрсатилади. Тегишли шахс талабномани маъқуллагандан сўнг хужжатнинг бир нусхаси харид бўлимига юборилади. Харид учун маъсул хизматчи ўзидаги мавжуд ахборотдан фойдаланиб, тегишли материал етказиб берувчини танлайди, шундан сўнг харидга буюртма тузади, унда буюртмачи талаб қилаётган материалларга оид ахборот бўлади. Харид қилишга буюртманинг бир нусхаси шу хужжатдаги маълумотларни олинган товарлар миқдорига солиштириш учун қабул қилувчи бўлимга юборилади. Материал товарларни қабул қилиш бўлимига етиб келганда, бўлим ходими шу материалга тегишли харид қилиш учун берилган буюртма рақами, миқдори, сифатини аниқлайди. Материал тўғрисидаги тўла ахборот материал олингани тўғрисидаги хабарномага ёзилади, сўнгра материал омборга юборилади. Омборда юкни кўздан кечиришади, товар етказиб берувчи тўлдирган юкка қўшиб юбориладиган хужжатдаги маълумотларга, буюртма нусхасига солиштирилади Материалларни сақлаш Омбор ходими материаллар учун қуйидагиларга жавобгардир • фойдаланиш учун олишга қулай бўлиши учун; • сифати бузилишидан, ёнғин ва ўғирлашдан химояланган бўлиши учун; • тежамли сақланиши учун. Кўп холларда омбор ходимлари омбор хисоби карточкаларидан фойдаланиб, омборга келган, ишлаб чиқаришга берилган материаллар ва уларнинг захираларини хисоблаб борадилар. Материалларни ишлаб чиқаришга бериш Ишлаб чиқариш цехларига материаллар берилганда, материал бериш талабномалари билан берилади ва назорат қилинади. Талабномалар қуйидаги вазифаларни бажаради: • омбор ходимига материални беришга рухсат этади; • бош дафтарга ва омбор хисоб карточкасига ёзишга асос бўлади. 2. Xarajatlar mohiyati va uning hisobi vazifalari, xarajatlarni turli belgilar bo’yicha tasniflanishi. (bevosita (to’g’ridan to’g’ri) va bilvosita (to’g’ridan to’g’ri bo’lmagan) xarajatlar, o’rtacha va umumiy xarajatlar, mahsulot tannarxi va davr xarajatlari, o’zgaruvchan va doimiy xarajatlar, relevant va norelevant xarajatlar). Bevosita xarajatlar – mahsulotlarni ishlab chiqarish bilan to’g’ridan-to’g’ri bog’liq bo’lgan xomashyo va materiallar, mehnatga haq to’lash, ishlab chiqarishda foydalanilayotgan asosiy vositalar amortizatsiyasi xarajatlari. Bilvosita xarajatlar – ma’muriy-boshqaruv xarajatlari, boshqaruv asbob-uskunalarni saqlash va foydalanish xarajatlari kabi mahsulotlar ishlab chiqarish bilan bog’liq bo’lmagan xarajatlar. Doimiy xarajat – ishlab chiqarish hajmiga ta’sir etmaydigan, u o’zgarganda ham miqdorini o’zgartirmaydigan xarajatlar. O’zgaruvchan xarajatlar – ishlab chiqarish hajmining o’zgarishi bilan bevosita o’zgaradigan va ishlab chiqarish hajmi ta’sir etadigan xarajatlar. Relevant xarajatlar – boshqaruv qarori asosida miqdori va darajasi kelgusida o’zgaradigan xarajatlar tushuniladi. Norelevant xarajatlar – qabul qilingan boshqaruv qarori ta’sirida miqdori va darajasi o’zgarmasdan qoladigan xarajatlar tushuniladi. Umumiy xarajatlar – ma’lum muddatli oraliqda ma’lum miqdorda mahsulot ishlab chiqarish uchun sarflangan o’zgarmas (doimiy) va o’zgaruvchan xarajatlarning yig’indisi. O’rtacha xarajatlar – mahsulot birligiga to’g’ri keladigan xarajatlar. Davr xarajatlari – bevosita ishlab chiqarish jarayoni bilan bog’liq bo’lmagan xarajatlar va sarflar tushuniladi: boshqaruv xarajatlari, mahsulotni sotish xarajatlari, umumxo’jalik ahamiyatiga ega bo’lgan boshqa xarajatlar. Одатда харажатлар деганда истеъмол қилинган ресурслар ёки товарлар ва хизматлар учун тўлаш лозим бўлган пул тушунилади. Бошқариш учун менежерларга шунчаки харажатлар эмас, балки бирор нарсага (махсулотга, унинг туркумига, хизматга) чиқимлар тўғрисидаги, яъни «харажатлар хисоби объектига» чиқимлар тўғрисидаги ахборот зарур. Харажатлар – маълум мақсадларда фойдаланилган ресурслар хажмининг пулдаги ифодаси. Харажатларнинг мақсади - харажатлари алохида ўлчанадиган хар қандай фаолиятдир. Махсулот, цех, савдо худуди ёки аниқлаш мумкин бўлган хар қандай фаолият бунга мисол бўла олади.. Умумий ишлаб чиқариш харажатлари – (ишлаб чиқариш устама харажатлари) – булар махсулот ишлаб чиқаришга сарфланган асосий материаллар ва асосий мехнатдан ташқари барча харажатлардир, яъни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, лекин тайёр махсулотнинг аниқ бир турига тегишли деб бўлмайдиган турли сарф-харажатларнинг йиғиндисидир. (Масалан, қўшимча материаллар, қўшимча ишчилар мехнати, ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналарнинг аммортизацияси, коммунал хизматлар, ишлаб чиқариш биноларини ижарага олишга доир харажатлар йиғиндиси). Давр харажатларига улар пайдо бўлган даврда қилинган, лекин захиралар қийматига қўшилмайдиган сарфлар киради. Давр харажатларига сотиш харажатлари ва маъмурий харажатлар киради. Махсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар – корхонанинг махсулотни сотиш, уни бозорга олиб бориш харажатларидир. Маъмурий харажатлар – корхонанинг умумий фаолияти билан боғлиқ (масалан, маъмурий ходимларнинг иш хақи, маъмурий бино ва офис анжомлари амортизацияси ва шу каби харажатлардир). 3. “tannarx – mahsulot hajmi – foyda” (cost-volume-profit(CVP)) usulining mohiyati va qo’llanilishi. “Таннарх – маҳсулот ҳажми – фойда” (CVP) таҳлилининг мақсади агар ишлаб чиқариш / реализация даражаси ўзгарган тақдирда молиявий натижаларда қандай ўзгариш юз берганлигини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда CVP усули фаолият даражаси билан бизнес фаолияти учун зарур бўлган ресурслар сарфланиши ўртасидаги боғлиқликни белгилайди. Бу таҳлил систематик равишда маҳсулот таннархи, сотишдан олинган даромад (ишлаб чиқариш ҳажми) ва фойда кўрсаткичларининг бир-бирига асосланганлигини кўрсатади.Ушбу таҳлил ёрдамида таннарх табиати аниқланади ва натижада менеджерларга фаолиятни назорат қилиш ва режалаштириш, фаолиятнинг муқобил курсларини таҳлил қилиш, иқтисодий шарт-шароитлар ўзгарган тақдирда оқилона қарорлар қабул қилишга доир ахборотлар етказиб берилади. CVP таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқлашда фойдаланилади, қайсики бу таҳлилни фақат фойда олиб ишловчи бизнес соҳасидагина эмас, балки фойда олишни мақсад қилиб қўймаган ташкилотларда ҳам қўлаш мумкин бўлади. Зарарсизлик нуқтаси ёки критик нуқта (Break-Even Point)– бу фаолият даражасининг (ишлаб чиқариш ҳажми ёки реализация ҳажмининг) шундай нуқтасики бунда жами даромад тўплам харажатларга тенг бўлган, яъни фойда ҳам зарар ҳам бўлмайди. Фойда (зарар) – бу контрибутция маржини ва доимий харажатлар ўртасидаги фарқдир. Шундай қилиб зарарсизлик нуқтаси бу контрибутция маржинининг доимий харажатларга тенг бўлган жойида аниқланади. Критик нуқта таҳлили корхонанинг фойдалигини бошқаришда қўлланилади. Критик нуқтани бутун бир корхона бўйича ҳисоблаб бўлмайди. Бунда қисмлар, алоҳида олинган маҳсулот, маҳсулотлар гуруҳи, сотиш регионлари ва бошқа танланган таннарх объектлари таҳлил жараёнида фойдаланиши мумкин. Бошқарув ҳисобида критик (зарарсизлик) нуқтасини ҳисоблашнинг учта методи амал қилади. 1. математик (тенглама методи), 2. контрибутция маржини методи 3. график методи. 4. Qisqa muddatli qarorlarni qabul qilish. (alternativ xarajatlar, pullik xarajatlar, sarflanib bo’lingan va shartli hisoblanadigan xarajatlar). Qisqa muddatli qarorlar qo'yilgan maqsadga erishishda qabul qilinadigan tezkor qarorlardir. Ular korxonaning joriy rejalarini tuzish, kadrlar masalasini hal qilishning muhim vositasi hisoblanadi.Alternativ xarajatlar – bu maksimal darajada foyda olish imkoniyatidan biror-bir maqsadga erishish uchun voz kechilishidir. Alternativ xarajatlar Maksimal darajada foyda olish imkoniyatidan biron-bir maqsadga erishish uchun voz kechilishi: Pullik (o‘lchanadigan) xarajatlar: • xomashyo va materiallar xarajatlari; • ish haqi xarajatlari; • bank krediti foizi to‘lovi; • va h.k. Sarflanib bo‘lingan, ya’ni hisobga olib bo‘lingan xarajatlar: masalan, xo‘jalik yurituvchi subyekt o‘ziga tegishli jihozlarni ishlatadi, lekin uning uchun (shartli ravishda) hech kimga ortiqcha to‘lov to‘lamaydi; • agar xo‘jalik yurituvchi subyekt shu jihozni ishlatmasdan, uni ijaraga bersa, qo‘shimcha daromad oladi. Pullik xarajatlar – bu omillar ishlab chiqaruvchi mulk egalariga pul to‘lovlari shaklini qabul qiladigan muqobil xarajatlardir. Bularga xomashyo va materiallar to‘lovi, ishchi va xizmatchilarning ish haqi, banklarga kreditlar bo‘yicha foizlar to‘lovi va ularni muqobil usulda foydalanishni amalga oshirish resurslarni chalg‘itadigan boshqa to‘lovlar kiradi. Sarflanib bo‘lingan va shartli hisoblaniladigan xarajatlar (yuklanilgan xarajatlar) – xo‘jalik yurituvchi subyektga tegishli bo‘lgan alternativ xarajatlardir. Masalan, xo‘jalik yurituvchi subyekt o‘ziga qarashli bo‘lgan uskunani ishlatadi va uning uchun haq to‘lamaydi, ya’ni pul xarajatlari yo‘q. Agar xo‘jalik yurituvchi subyekt bu uskunani ijaraga berganda edi, u bundan daromad olgan bo‘lar edi. Bu yerdagi yo‘qotilgan daromad yuklanilgan xarajatlarni ifodalaydi. 5. Ishlab chiqarish kompaniyasi so‘nggi hisobot davri boshlanishida va oxirida TMZ bo‘yicha quyidagi ma’lumotlarga ega. 6. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling