Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА АМАЛИЙ САНЪАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРАТИШДА АМАЛИЙ ГРАФИКАНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ Ж.К. Тожиев
51 Foydalanilgan adabiyotlar: 1. V.G.Razumovskiy, B.M.Mirzaxmedov va boshqalar. «Fizika o`qitish metodikasi asoslari» T. «O`qituvchi», 1990 y.56 -bet 2. G.YA.Myakishev, B.B.Buxovtsev. Fizika-10 T.»O`qituvchi», 1991 y. 3. P.Xabibullaev, M.Xalilulin. «Fizika kursi» Toshkent-2000 y. 45b. 4. http://www.Ziyonet.uz 5. http://www.Pedagog.uz 6. http://www.Astronet.ru МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА АМАЛИЙ САНЪАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРАТИШДА АМАЛИЙ ГРАФИКАНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ Ж.К. Тожиев УрДУ таянч докторанти Ҳамма халқларнинг қадимий нақшларида тўғри кўпбурчаклардан фойдаланилган. Кишилар ўша замонлардаёқ уларнинг гўзаллигини қадрлашган. Бундан ташқари улар табиатда тўғри кўпбурчакларга кўплаб чиройли намуналарни кўриб, уларни ўз фаолиятларида, бадиий безаш ишларида қўллашга интилишган. Масалан, бешбурчакли минераллар, гуллар, меваларнинг шаклларида ва айрим денгиз ҳайвонлари (денгиз юлдузи) тузилишида, олтибурчакни эса асалари уясида кузатиш мумкин. Бекорга қадимий давр ва ҳозирги замон олимлари ва амалиётчилари тўғри кўпбурчаклар билан қизиқишмаган. Ўзбекистон ҳудудида яшаган халқлар ҳам жуда қадим замонларданоқ айланани тенг қисмларга бўлишнинг жуда аниқ усулларини билишган. Мисол сифатида С.П.Толстов раҳбарлигида қадимий Хоразм ҳудудидаги Қўйқирилган қалъада ўтказилган археологик қазишмаларда топилган астрономик ўлчов асбоби гардишини кўрсатиш мумкин. Бундан 2000 йилча олдин тайёрланган ушбу дискда айланани 360 га бўлувчи чизиқларнинг излари яхши сақланган. Республикамиз ҳудудида VIII асрда ислом дини кенг ёйилиб тасвирий санъат ўзига хос ривожланиш йўлини босиб ўтган. Санъат асарларида (расм) жонли мавжудотларни тасвирлаш тақиқланиши билан рассомлар, халқ ҳунармандлари ўсимликсимон нақшлар ҳамда геометрик ясашлар усули орқали турли нақш элементларини яратишга эришганлар. Ушбу ижодкорлар томонидан яратилган ижод намуналари ҳамда уларни ясаш усулларининг жуда кўп турлари хозирги кунгача сақланиб етиб келган. Бу нақшлар: геометрик нақшлар ва ўсимликсимон нақшлар турларига бўлинади. Иккала турдаги нақшлар ҳам Шарқ халқларида кенг тарқалган бўлиб ўзининг жозибадорлиги ва нафислиги билан дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Бу нақшлар санъат даражасидаги юксак кўринишга кўтарилишида қадимги Ўзбекистон ҳудудидаги уста ва ҳунармандларнинг ҳиссаси жуда 52 катта бўлган. Хива, Самарқанд, Бухоро каби қадимий шаҳарлардаги тарихий обидалар безакларида, ҳунармандлар тайёрлаган буюмларда бу нақшлар сақланиб келмоқда, айниқса гирихлар чиройлилиги ва нафислиги билан ҳозиргача тадқиқотчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Айрим мураккаб гирихларни бажариш услубларини аниқлаш ҳам қийин бўлган. Умуман, қадимги усталар ва ҳунармандлар геометрик ясашларни, айлана ва квадратни тенг қисмларга бўлиш, туташмаларни бажариш усулларини жуда яхши билишганлигидан далолат беради. Бугунги кунда технологик таълим йўналиши талабаларини бадиий лойиҳалаш компетенцияларини шакллантиришда ҳам талабаларнинг геометрик ясашларни ҳамда айлана ва квадратни тенг қисмларга бўлиш бўйича кўникмаларга эга эканлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу кўникмаларга талабалар албатта Технологик таълим йўналиши ўқув режасидаги “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанида эга бўладилар. Бу эса талабаларга геометрик нақшларни ҳосил қилиш бўйича компетенцияларни шакллантириш жараёнида қўл келади. Қуйидаги шаклда геометрик ясашлар усулида бажарилган миллий нақш элементлари берилган бўлиб, ушбу нақш элементини бажариш учун талбалар айланаларни тенг тўрт бўлакга бўлиш қоидаси бўйича кўникмага эга бўлсалар, бу нақш элементини хосил қилиш жараёни улар учун қийинчилик туғдирмайди. (1-шакл) Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling