53
тасмасимон нақшларни геометрик ясашлар орқали хосил қилишни
ўргатадиган бўлсак талабаларда бу фанга бўлган қизиқиш ҳамда нақшларни
хосил қилишга бўлга интилишлари янада ортади.
Биз буни Технологик
таълими йўналаиши ўқув режасининг қўшимча фанлар блокидаги “Амалий
графика” фанида тажриба синов тариқасида кузатдик.
Қуйидаги шаклда ушбу топшириқ
вариантларидан намуналар
келтирилган.
Миллий услубда нақш композитсиясини тузиш бўйича топшириқлар
Қуйидаги шаклларда келтирилган тасвирлардан фойдаланиб циркул ва
чизғич ёрдамида тасмасимон миллий нақш композициясини тузинг. Нақш
тасвирини бажаришда чизиқларнинг ўзаро вазиятларига эътибор қаратинг.
Бажарилган тасвирга ранг билан ишлов бериб вазифани якунланг.
2-шакл. Тасмасимон нақш топшириғи вариантларига мисол
Ушбу топшириқларни бажартириш орқали талабалар геометрик нақш
элементларини бажаришни ўрганадилар. Фан ўқитувчиси талабаларни нақш
элементларининг рамзий маънолари билан таништириб бориши ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Нақш элементларининг
рамзий маънолари миллий
ҳунармандчилик ва амалий санъат бўйича кўплаб адабиётларда келтирилган.
Бунда ўқитувчилар ва талабалар С.Булатов
1
ва Э.Рузиев ва Ж.Тожиев
2
ларнинг қўлланмаларидан фойдаланишлари ҳам мумкин.
Талабаларда
геометрик
нақшларни
бажариш
кўникмаларини
шакллантиришда фанлараро боғлиқликни таъминлаган холда машғулотларни
ташкил қилиш ҳамда геометрик миллий нақш
композицияларини тузишга
ўргатиш, уларнинг нақшларни мустақил равишда бажариш ҳамда
улардан
амалий фойдаланишга ўргатади.
Do'stlaringiz bilan baham: