Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


-шакл. Геометрик ясашлар усулида бажарилган миллий


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

1-шакл. Геометрик ясашлар усулида бажарилган миллий 
нақшлар 
Халқ амалий санъатида тасмасимон миллий нақшлар ҳам алоҳида ўрин 
тутади. Тасмасимон нақшлар асосан буюм юзасига тушурилган нақшларни 
хошиялаш учун қўлланилади ва асосий нақшни асосий планга чиқариб 
кўрсатиш билан биргаликда ушбу нақшни жозибадорлигини янада оширади. 
Тасмасимон нақшларда ҳам ислимий нақшлар билан биргаликда 
геометрик ясашлар орқали хосил қилинадиган нақшлар ишлатилади. Ушбу 
нақш элементларини хосил қилиш бўйича талабалар учун топшириқ 
вариантлари ишлаб чиқилган бўлиб шу вариантлар орқали талабаларга 


53 
тасмасимон нақшларни геометрик ясашлар орқали хосил қилишни 
ўргатадиган бўлсак талабаларда бу фанга бўлган қизиқиш ҳамда нақшларни 
хосил қилишга бўлга интилишлари янада ортади. Биз буни Технологик 
таълими йўналаиши ўқув режасининг қўшимча фанлар блокидаги “Амалий 
графика” фанида тажриба синов тариқасида кузатдик. 
Қуйидаги шаклда ушбу топшириқ вариантларидан намуналар 
келтирилган.
Миллий услубда нақш композитсиясини тузиш бўйича топшириқлар 
Қуйидаги шаклларда келтирилган тасвирлардан фойдаланиб циркул ва 
чизғич ёрдамида тасмасимон миллий нақш композициясини тузинг. Нақш 
тасвирини бажаришда чизиқларнинг ўзаро вазиятларига эътибор қаратинг. 
Бажарилган тасвирга ранг билан ишлов бериб вазифани якунланг. 
2-шакл. Тасмасимон нақш топшириғи вариантларига мисол 
Ушбу топшириқларни бажартириш орқали талабалар геометрик нақш 
элементларини бажаришни ўрганадилар. Фан ўқитувчиси талабаларни нақш 
элементларининг рамзий маънолари билан таништириб бориши ҳам муҳим 
аҳамиятга эга. Нақш элементларининг рамзий маънолари миллий 
ҳунармандчилик ва амалий санъат бўйича кўплаб адабиётларда келтирилган. 
Бунда ўқитувчилар ва талабалар С.Булатов 

1

ва Э.Рузиев ва Ж.Тожиев 

2

ларнинг қўлланмаларидан фойдаланишлари ҳам мумкин.
Талабаларда 
геометрик 
нақшларни 
бажариш 
кўникмаларини 
шакллантиришда фанлараро боғлиқликни таъминлаган холда машғулотларни 
ташкил қилиш ҳамда геометрик миллий нақш композицияларини тузишга 
ўргатиш, уларнинг нақшларни мустақил равишда бажариш ҳамда улардан 
амалий фойдаланишга ўргатади.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling