Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири 
ҳисобланади.Чунки у талабаларнинг билим имкониятларини ва ижодий 
қобилиятларини ривожлантириш тизимига энг яхши мослашгандир [20]. 
Кредит-модуль тизимини жорий этишда, аввало ОТМ да ўқитувчилар 
кўникмасини, билимини шакллантиришга эътибор қаратиш керак бўлади. 
Ўқув 
материаллари, 
ўқув 
муассасаси 
моддий-техник 
баъзасини 
мустахкамлаш, талабаларнинг мустақил ўқиш маданиятини шакллантириш
уларнинг у ёки бу янгиликни қабул қилиши даражаси ҳам ғоятда муҳимдир. 
Кредит тизимининг аҳамияти шундаки, академик дастурлар меҳнат бозори 
талабларига мос ҳолда тузилади. Ўқув режадаги фанларнинг 50 фоизи танлов 
фани бўлиб, ўқув жараёнига ахборотий тизимлар жорий этилади. Шу сабаб 
зарур ахборотни мустақил топадиган, унга ишлов бериб, таҳлил қиладиган ва 
ундан самарали фойдаланадиган мутахассисларни шакллантиришда 
ўқитишнинг кредит тизимини кенг татбиқ этиш лозим. 
“Кредит” атамаси (ЕСТS - credit) – синовдан ўтди, маълум бир курсни 
ўқув юртида ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома маъносини англатади. 
Кредит – шартли синов бирлиги бўлиб, талабанинг ўқув фанининг 
маълум бир қисмини ўтганлиги ҳақидаги маълумот беради. Ҳар бир ўқув 
фанига маълум миқдордаги кредит бирликлари ажратилади. Кредит 
бирликлари сони талабаларнинг меҳнат сарфига мос ҳолда белгиланади.
 
ЕСТS кредитлари-бу ягона Европа таълим ҳудудини яратишнинг 
(ибтидосидир) бошланишидир.Одатда ўқув режасига киритилган фанлар 
бўйича ажратиладиган кредитлар сони 3 га тенг. Баъзан ўқув фани учун 
ажратилган кредит сони 3 тадан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Кредит тизими 
у ёки бу курсни ёки яхлитликда маълум бир ўқув дастурини ўзлаштириш 
учун зарур ўқув юкламаси ва унга ажратилган вақтни аниқлаш учун 
зарур.Кредит тизимида дарс интерфаол шаклида ўтилади ва ҳафта давомида 
талабани мустақил ишлашга йўналтиради. 
STEM таълими бугунги жамиятда энг долзарб билим ва кўникмаларга 
эга бўлиш учун болаларни жалб қилиш учун мўлжалланган умумий таълим 
тизими учун узоқ вақт давомида янгиланишидир. “STEАM” тушунчаси АҚШ 
да 20-асрнинг охирида, мамлакатнинг юқори технологияли компаниялари 
маълум фан соҳаларида юқори малакали мутахассисларнинг кескин 
танқислигини тан олишга мажбур бўлган пайтда пайдо бўлган [3]. Турли 
технологияларнинг тез ривожланиш эволюцияни кўпчиликни муаммонинг 
ечимини излашга мажбур қилди ва 90-йилларда АҚШнинг Миллий Таълим 


58 
Илмий Фонди П.Фалетра йиғилишида NSF директори R.Koluell кўмагида 
қисқартма таклиф қилинган бўлиб ва кейинчалик қабул қилинди. 
STEM таълими технологияси мактаб ўқувчиларини янгича ўқитиш 
методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш методикасидан фарқли методика 
ҳисобланади. У ўқувчиларни бир вақтнинг ўзида тўртта – фан технология
муҳандислик, тасвирий санъат, математика бўйича ўқитишга мўлжалланган. 
STEM фан бўйича эмас, балки мавзулар бўйича интегратсиялашган ўқитиш 
тизимидир. STEM таълими амалий машгулотлар ёрдамида илмий-техник 
билимларни реал ҳаётда қўллаш тушунилади.
PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study - халқаро ўқиш 
саводхонлигини ўрганишдаги юксалиш) - бу турли мамлакатларда 
бошланғич синфда таҳсил олувчи ўқувчи ёшларнинг матнни ўқиш ва 
тушуниш даражалари сифатини баҳолаб берувчи халқаро баҳолаш 
тизимидир.Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассотсиатсияси бутун дунё 
бўйлаб таълимни баҳолаш, тушуниш ва яхшилаш бўйича иш олиб борадиган 
миллий тадқиқот институтлари, тадқиқот агентликлари, олимлар ва 
таҳлилчиларнинг халқаро ҳамкоридир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling