#Buyuk ajdodlar tavallud sanasi буюк сиймоларга оид билимларини янада бойитишди


Download 10.31 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi10.31 Kb.
#1327220
Bog'liq
Buyuk


#Buyuk_ajdodlar_tavallud_sanasi
БУЮК СИЙМОЛАРГА ОИД БИЛИМЛАРИНИ ЯНАДА БОЙИТИШДИ
Бугунги кун тарбиячиси ҳар томонлама билимдон, ўз касбини севувчи инсон бўлмоғи керак. Бу борада эса тажриба алмашиш, турли мусобақаларнинг ҳам салмоғи катта бўлади.
Косон туманидаги 38-Давлат мактабгача таълим ташкилотида буюк аждодларимизнинг таваллуд санаси муносабати билан “Буюк сиймолар” деб номланган тадбир ўтказилди.
Унда туман мактабгача таълим бўлими масъуллари, маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди.
Аҳамиятли томони ушбу тадбирда ташкилот тарбиячилари фаол иштирок этиб, ўз иқтидорларини намоён этдилар. Дастлаб, буюк сиймоларнинг жажжи болажонлар талқинидаги саҳна кўриниши намойиш этилди. Шунингдек, тарбияланувчилар томонидан ижро этилган қатор рақслар ҳам йиғилганларга манзур бўлди.
Сўнг, ташкилот тарбиячилари жамоаларга бўлиниб, 4 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Шартлар бўйича ҳакамлар баҳолаб бордилар.
Шу билан бирга мавзуга мос равишда тарбияланувчиларнинг бешта марказдаги фаолияти очиқ машғулот тарзида тақдим этилди. Бу машғулотлар ҳам юқори савияда ўтказилди.
-Тарбиячиларимизнинг бундай тадбирлар орқали ўз маҳоратларини ошириб, билим ва тажрибаларини янада бойитиб борадилар, -дейди Косон туманидаги 38-Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори Ўғилой Худоёрова. –Бугун ҳам буюк сиймоларимиз ҳаётига доир билимларини, ғазалхонлик бўйича маҳоратларини намоён этиб, барчамизда илиқ таассурот қолдирдилар.
Download 10.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling