Буюк британия дунёда биринчи бор covid-19'га қарши дорини тасдиқлади
Download 24.03 Kb.
|
хориж хабарлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- “БИЗ ТИНЧЛИК КЕЛИШУВИГА ТАЙЁРМИЗ!” ОЗАРБАЙЖОН ПРЕЗИДЕНТИ ҚОРАБОҒ ҲАҚИДА ФИКР БИЛДИРДИ
- ИРОҚ БОШ ВАЗИРИГА ДРОН БИЛАН СУИҚАСД УЮШТИРИЛДИ
- РОССИЯДА ФУТБОЛ ЎЙИНИ ОТИШМА БИЛАН ЯКУНЛАНДИ
БУЮК БРИТАНИЯ ДУНЁДА БИРИНЧИ БОР COVID-19'ГА ҚАРШИ ДОРИНИ ТАСДИҚЛАДИ Буюк Британия дунёда биринчи бор Меrsk компаниясининг COVID-19 вирусига қарши таблеткаларини тасдиқлади. Молнупиравир номли бу дорини коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қабул қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда BBCга маълум қилди. "Бугун мамлакатимиз учун тарихий кун, чунки Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб уйда қабул қилиниши мумкин бўлган COVID-19 вирусига қарши дорини тасдиқлади", - деди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид. Унинг сўзларига кўра, таблеткалар яқинда касаллик аниқланган беморларга кунига икки марта берилади. Илгари маълум қилинганидек, клиник синовларнинг учинчи босқичида Молнупиравирни қабул қилган беморларнинг атиги 7,3 фоизи касалхонага ётқизилган. Қурбонлар эса йўқ. Бундан ташқари, ушбу восита коронавирус пандемиясига қарши курашда муҳим ёрдамчига айланиши мумкинлиги айтилган. https://www.bbc.com/news/health-59163899 Дилбар Абдунабиева РОССИЯДА СОХТА ЭМЛАШ СЕРТИФИКАТЛАРИГА ЭГА БЎЛГАНЛАРНИ АНИҚЛАЙДИГАН ТЕСТ ЯРАТИЛДИ Гамалея илмий маркази инсонларнинг “Спутник V” вакцинаси билан эмланган ёки эмланмаганлигини аниқлайдиган тест ишлаб чиқди. Ушбу тест вакцинада фойдаланилган Аd26 аденовирус мембранасидаги антитаналарни аниқлайди. Бу ҳақда марказ директори Александр Гинцбург маълум қилди, деб ёзади “Ведомости”. Александр ГИНЦБУРГ, Гамалея илмий маркази директори: – Вакцинамиз билан муваффақиятли эмланишнинг асосий белгиси вектор қобиғига — адено 26 га антителоларидир. “Спутник V”нинг биринчи компоненти адено 26 га асосланган. Одамлар организмида бу жуда ҳам кам миқдорда учрайди. Шунинг учун адено 26 га антитаналарнинг мавжудлиги одамларнинг эмланганлигини тасдиқлайди. Аммо агар бирор киши реанимацияга бориб, эмланганлигини айтсаю, лекин 26 адено мембранага антитаналари бўлмаса, унда ушбу беморнинг сертефикати сохта бўлиши эҳтимоли катта саналади. Унинг қайд этишича, Гамалея марказида тахминан бир ой давомида жонлантириш бўлимларида даволанаётган беморларнинг қон таҳлилини текширилган. Ушбу жараёнда 50-60 бемордан қон таҳлиллари олинган. Реанимацияда даволанаётган беморлар эмланмаганликларини тан олишган ва уларинг тахминан 80 фоизида Аd26 га антитаналар йўқлигини аниқланган. https://t.me/vaksinauzb/1018 Иззатбек Абдуваҳобов “БИЗ ТИНЧЛИК КЕЛИШУВИГА ТАЙЁРМИЗ!”
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling