«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet66/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
жамланма

Фожианинг моҳиятида нима ётади?

Ягонинг ҳийласига чув тушган Отелло рафиқаси Дездемонани бўгиб ўлдириши шунчаки ҳаддан зиёд рашк ва мулоҳаза қилмаслик натижасида рўй берган, ўзи кичик, аммо оқибати катта хато эдими? Фикримча, йўқ. Дездемонанинг ўлими шунчаки бир инсонга бўлган ишончнинг эмас, балки инсониятга бўлган ишончнинг йўқотилиши натижасида содир бўлди. Отелло ҳаёти устуни бўлган қадриятларнинг асосийси бўлмиш ишончдан мосуво бўлгач ўз олдида қотиллик тарзидаги исёндан бошқа йўл кўрмади.


Юзаки қараганда, рашк туфайли содир этилган оддий қотиллик бўлиб кўрингани билан, бу фожиавий ҳаракат замирида ўз ҳаёти тизгинини қўлдан бой берган, муносабатлардаги мувозанатнинг йўқотилишига дуч келган қаҳрамоннинг бу каби тартибсизликларга қарши исёни ётади. Отелло исён қилди. У пок муҳаббатнинг топталишига қарши исён қилди. Нафақат инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, балки бутун олам мавжудлигининг асосида тартиб ва қонун-қоидалар ётишини ҳисобга олиб, муҳаббатнинг ҳам ўз қонунлари борлигини англаб етиш мумкин.
Албатта, Отелло учун вафодорлик – илк қоида. Киши худди Отеллога ўхшаб, керак бўлса, ўзининг бутун бошли ҳаётини мана шундай қоида ва қадриятларга тенг кўриши мумкин. Ҳаёт аҳамиятини белгилаб берувчи ана шундай муқаддас қоидалар бузилганда инсон чорасиз аҳволга тушиб қолади. Ахир бутун бошли ҳаётингиз муайян бир қадриятлар тизимига асосланса-ю, сиз уларнинг топталишига дуч келсангиз, қандай қилиб одатий тарзда яшашда давом этиш мумкин? Бу иложсиз туюлади.
Отелло ҳам қотилликдан бошқа илож кўрмади. Аммо аслида ҳам у ҳақ эдими? Барчамизга маълумки, йўқ, Отелло адашди, унинг соддалигидан фойдаланган Яго ўз манфаатларини кўзлаб, уни алдаган эди. Шекспир инсон руҳиятининг нозик томонларини очиқлар экан, нафақат ишонч ва садоқат энг муҳим хислатлар эканини, балки инсоннинг эзгу хислатларини (мисол, соддалиги) унинг ўзига қарши ишлатиш орқали уни батамом ҳалокатга учратиш мумкинлигини кўрсатиб берди.
Трагедия нафақат садоқат ҳамда вафо, балки ишонувчанлик, алдов ва қасос масалаларини ҳам бирдек қамраб олади. Бу ердаги муаммони бир неча босқичларда кузатиб, таҳлил этиш мумкин. Инсон руҳияти босқичида – киши характерининг нуқсонларини; ўзаро муносабатлар босқичида – манфаатлар ўртасидаги курашни; ундан ҳам йирикроқ босқичда эса – жамият пок муҳаббат ва муносабатлар учун хавфли макон эканлигини кузатар экансиз, асар фақатгина Дездемона ёки Отеллонинг эмас, балки муҳаббат ҳамда ҳаётга бўлган ишончнинг ҳалокатига ишора қилаётгандек туюлаверади...

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling