Буюк сиймо” Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
Download 51.5 Kb.
|
Gijduoniy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
Миллий қадриятларимизни тиклаш йўлида. Мустақиллигимиз шарофати билан миллий – диний қадриятларимиз тиклана бошлади. Дарҳақиқат,мустақилик йилларида миллий қадриятларимизни тиклаш,маънавий меъросимизни ўрганиш йўлида самарали ишлар амалга оширилди. Ўтмишда яшаган,аниқ фанлар билан шуғулланган олимлар ҳамда диний арбобларнинг юбилейлари ўтказилди. Бунга мисол Аҳмад Фарғоний,Имом Бухорий,Бурҳонуддин Марғиноний,Аҳмад Яссавий,Нажмиддин Кубро ва Баҳоуддин Нақшбанд борасида қилинган ишларни кўрсатиш мумкин. Маълумки,Ислом оламида диний қадриятлар билан бирга тасаввуф ҳам ривожланди.Ўрта Осиёнинг ўзида кубравия,яссавия,нақшбандия каби тариқатлар вужудга келди ва тараққийпарвар ғоялар билан комил инсонни тарбиялашда маданиятимиз тарихида муҳим рол ўйнади. Бу йил Шарқ маънавий оламида ўзидан катта из қолдирган ватандошимиз,йирик мутасаввиф олим Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг 915 йиллик тўйларига катта тайёргарлик кўрилмоқда.Биз кутубхона ходимлари ҳам ана шу тўй муносабати билан библиографик қўлланма,адабий-бадиий кеча,адабиётлар кўргазмалари тайёрлашни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103-1179 йиллар) хожагон деб аталадиган тариқатнинг ривожига катта ҳисса қўшган зотлардан биридир. Маълумки ислом оламида Қодирия, Чиштия, Кубравия,Суҳравардия,Яссавия каби ўнлаб тариқатлар мавжуд бўлган. Хожагон тариқатининг силсиласи Шайх Боязид Бистомийдан (вафоти 874 й.) бошланган бўлиб, бу тариқатга мустаҳкам асос қўйган зот Хожа Юсуф Ҳамадоний (вафоти 1140й.)эди. Унинг изидан борганлар Ҳожалар деб аталган. Хожа Абдулхолиқнинг отаси Имом Молик авлодларидан, онаси эса Рум (ҳозирги Туркия) подшоси авлодларидан бўлган. Ғиждувонийнинг отаси Абдулжамил замон ҳодисалари туфайли Ғиждувонга келади ва бу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний туғилади. Унинг таржимаи ҳолига бағишлаб номаълум муалиф ёзган “Зикри воқимоти Ҳожаий Жаҳон Абдулхолиқ Ғиждувоний” асарининг 1717 йилда кўчирилган нусхаси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланмоқда. 9 ёшида Қуръонни ёд олган.10 ёшидан бошлаб,дарвишларнинг зикрларида фаол иштирок этган. Бухоролик илк устози Имом Садриддиндан тафсир илмини ўрганади. Ғиждувоний мадраса илмларини Бухорода ўқиб ўрганади.Кейинчалик ўзи ёзган “Мақомоти Хожа Юсуф Ҳамадоний рисоласида айтилишича 22 ёшга тўлганда Ҳамадоний билан учрашади ва мурид бўлади. Хожаий Жаҳон номи билан машҳур. Ўзини ибодату риёзатга машғул тутиб,бутун ҳаёти давомида 5 асар битади. Булардан “Мақомоти Хожа Юсуф Ҳамадоний” (“Хожа Юсуф Ҳамадоний фазилатлари”) асарида устозининг таржимаи ҳоли ва унинг таълимоти ёритилади. Абдулхолиқ Ғиждувоний Юсуф Ҳамадоний таълимотини ҳар томонлама бойитиб,амалиётга зикри хуфияни олиб кирди ҳамда хожагонлик тариқатининг 8 та рашҳа (қонун-қоида)сини шакллантириб берди. Абдулхолиқ Ғиждувоний таълимоти кейинги давр йирик суфийлари томонидан ўрганилган ва шарҳ қилинган. Масалан., “Маҳдуми аъзам” лақаби билан машҳур бўлган Аҳмад ибн Мавлоно Жалолуддин Хожагий Косоний Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг 4 васиятини “Рисолаи чаҳор калима” (“Тўрт сўз ҳақида рисола”) асарида шарҳланган. Абдулхолиқ Ғиждувоний тасаввуфига оид таълимотнинг асосий қисми Абдураҳмон Жомийнинг устози Мавлоно Саълуддин Қошғарий (1456 йилда вафот этган)нинг “Рисола” асарида баён этилган.Абдухолиқ Ғиждувоний қабри Ғиждувон шаҳрида. Download 51.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling