Бюджет иқтисодий таснифи


Download 209.78 Kb.
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi209.78 Kb.
#1619667
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-MAVZU. БЮДЖЕТ ТАСНИФИ

  • Бюджет таснифининг назарий-ҳуқуқий асослари
  • Давлат бюджети даромадлари таснифи
  • Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи
  • Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбаларининг таснифи

Режа:
БЮДЖЕТ ТАСНИФИ

1. Бюджет таснифининг назарий асоси


Бюджет таснифи - Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлашдан иборатдир.

Бюджет таснифининг аҳамияти:

  • давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этишда; - бюджет маблағларини ажратиш ва фойдаланишни назорат қилишда; - турли даражадаги бюджетлар кўрсаткичларини бир-бирига таққослаш учун; - барча даражада консолидациялашган бюджет тизимини тузиш учун; - бюджет маълумотларини халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари билан қиёслашда фойдаланилади.

1. “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.12.2000 й, № 158-II, 10 модда; 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 06.03.2003 йил №27 сонли буйруғи (харажатларнинг иқтисодий таснифи); 3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 26.12.2008 йил №209 сонли буйруғи (харажатларнинг иқтисодий таснифи); 4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 16.05.2008 йил №80 сонли буйруғи;


Ўзбекистон Республикасида бюджет таснифининг ҳуқуқий асоси:
Бюджет таснифи
Давлат бюджети даромадларининг таснифи
Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи
Давлат бюджети молиялаштириш манбалари таснифи

2. Давлат бюджети даромадлари таснифи

  • Давлат бюджети даромадлари манбалари ва турлари бўйича гуруҳланади.
  • солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар
  • Давлатнинг активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар
  • мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари
  • Юридик ва жисмоний шахслардан, чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари
  • юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар
  • Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади

Давлат бюджети даромадлари манбалари:
Давлат бюджети даромадлари янги таснифи
Давлат бюджетининг даромадлари таснифи барча даражадаги бюджетлар даромадлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадларини гуруҳлашдан иборат. Давлат бюджети даромадлари таснифининг тузилиши қуйидаги кўринишда бўлади
Давлат бюджети даромадлари таснифи:
Бюджетлар маблағлари манбалари ва даражалари таснифи (1-6 кодлар) бюджетга тушаётган даромадларни тегишли манбалар ва даражаларга мансублигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади (мос келувчи бюджет даражаси, давлат мақсадли жамғармаси тури ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадлари тури)
Давлат бюджети даромадлари таснифи:
Даромадлар таснифи (даромадларнинг 7-13 кодлари) қуйидаги гуруҳлардан ташкил топган:
  • бўлим;
  • параграф;
  • даромад турлари.

Давлат бюджети даромадлари таснифи:
Ташкилий тасниф (14-15 кодлар) бюджетга тушаётган маблағларни уларни бевосита бошқарувчи ташкилотларга тегишли эканлигини аниқлашдан иборат бўлади. (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси, Давлат Божхона Қўмитаси, Адлия Вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлиги ва б.)
Қуйи бюджетларга дотация, субвенция, бюджет ссудалари ва маблағлари ўтказилганда, ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори (қуйи) бюджетнинг қуйи (юқори) бюджет олдидаги қарзини қайтаришида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига бириктирилган коддан фойдаланилади.
Давлат бюджети даромадлари таснифи:
Ҳудудий тасниф (16-20 кодлар) тушаётган даромадларнинг қайси ҳудудда шаклланаётганини (тегишли эканлигини) аниқлаш мақсадида фойдаланилади.

Download 209.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling