Бюджет жараёни РЕЖА - Бюджет жараёни моҳияти ва принциплари - Мирзо Улугбек туманида бюджет жараёни босқичлари ва уни амалга оширувчи органлар фаолиятининг таҳлили. - Бюджет жараёнини такомиллаштириш йўналишлари. - Хулоса. Кириш. - Хар қандай давлат ўз олдидаги вазифаларни муваффақиятли ҳал этиши, функцияларининг самарали бажарилиши учун моддий молиявий негизига, заминга эга бўлмоғи даркор. Ушбу маблағларнинг мақсадларини кўзда тутувчи ҳуқуқий ҳужжат – давлат бюджетидир. Инглизча budjet атамаси пул солинган чемодан, қоп маъносини англатади ва давлат эҳтиёжлари учун зарур маблағларни ифодалайди.
Бюджет жараёни моҳияти ва принциплари - Бюджет жараёни – Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараёни.
Такрорийлик
Вакиллик ва ижроия
хокимияти органлари
ўртасида ваколатларни
чеклаш
Кўрсатгичлар
ихтисослашуви
Бюджет жараёни тамойиллари
Бюджет тизими бир қанча асосий принципларни ўзида мужассам қилади ва булар қуйидагилардан иборат: - - бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюджет жараёни тузилишининг ягоналиги;
- - бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқлиги;
- - турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги;
- - Давлат бюджети баланслилиги;
- - давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатларини йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш;
- - Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида ва харажатлар сметаларида кўрсатилган мақсадларда амалга ошириш;
- - барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |