Бюджет жараёни


Download 163.05 Kb.
bet1/5
Sana24.01.2023
Hajmi163.05 Kb.
#1115282
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 Бюджет жараёнини ташкил этиш асослари 15 03 2021 (3)



Мавзу

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ


МАВЗУ: БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ

РЕЖА

1. Бюджет жараёни моҳияти ва принциплари 2. Бюджет жараёни босқичлари
3. Бюджет жараёнини амалга оширувчи органлари ва уларнинг ваколатлари

Бюджет жараёни

бюджет жараёни бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг ижроси устидан назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни;

oбюджет жараёни иштирокчилари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар;

oбюджет сўрови – келгуси давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиёжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат;

Бюджет жараёни

Турли мамлакатларда парламент сессияларининг ҳар хил вақтда ўтказилиши натижасидаги фарқлар, тарихий анъаналар ва бошқа сабабларга кўра бюджет йили календар йил билан мос келмайди. Масалан, у Франция, Германия, Италия, Бельгияда - 1 январдан, Буюк Британия, Япония, Канадада - 1 апрелдан, Швеция, Норвегия, Покистонда - 1 июлдан, АҚШда -1 октябрдан бошланади.

Бюджет жараёни тамойиллари



Такрорийлик*
Вакиллик ва ижроия хокимияти органлари ўртасида ваколатларни
чеклаш*


Кўрсатгичлар ихтисослашуви*

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИНГ БОСҚИЧЛАРИ



Бюджет лойиҳасини
тайёрлаш

Бюджет лойиҳасини
кўриб чиқиш ва
қабул қилиш

Бюджетни ижро этиш ва унинг
назоратини олиб бориш
Бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқиш
ва тасдиқлаш

Бюджет

Бюджет сўровини
юбориш*
лойиҳасини асослари

Бюджет лойихасини
тузиш*
тайёрлаш

Бюджет-номани
тузиш*

Б


Ю

Д

Ж

Е

Т

С

Ў

Р

О

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

3 кун

РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ

3 кун

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ
3 кун


В


И БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ

Бюджет сўрови (БК- 85-модда.) Бюджет сўрови:
бюджет ташкилотининг, бюджет маблағлари олувчининг ва бюджет маблағларини тақсимловчининг бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўз ичига олувчи, ўтган йилда эришилган натижалар ва жорий йилда кутилаётган натижалар тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботни;
харажат мажбуриятларининг уларни киритиш (ижро этиш) учун асос бўладиган ҳамда молиялаштириш манбалари ва амал қилиш муддатларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шартномалар ва (ёки) уларнинг алоҳида қоидалари кўрсатилган реестрини;
бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастурини;
бюджет маблағларини тақсимловчининг ривожлантириш дастури билан узвий боғлиқ ҳолда тузилган келгуси давр учун бюджет буюртмасини ўз ичига олади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар бюджет сўрови билан бир вақтда тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг келгуси давр учун прогнозларини тақдим этади.
Бюджет сўровини тузиш тартиби:
Давлат бюджети бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
давлат мақсадли жамғармалари бўйича уларнинг тақсимловчи органлари томонидан белгиланади.
Келгуси йил учун бюджет сўровлари жорий йилнинг 1 августига қадар:
o Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли молия органларига;
o биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ҳамда жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Келгуси йил учун бюджет сўровлари жорий йилнинг 1 августига қадар:
o Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига — жорий йилнинг 15 августига қадар киритади.
o Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — жорий йилнинг 20 августигача тақдим этади.
o Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгусидаги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг янгиланган прогнози бўйича тайёрланган таклифлар асосида қуйидагиларга:
o биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига;
o Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг келгуси молия йили учун объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларининг чекланган миқдорларига;

Download 163.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling