Бюджет жараёни


Download 163.05 Kb.
bet3/5
Sana24.01.2023
Hajmi163.05 Kb.
#1115282
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 Бюджет жараёнини ташкил этиш асослари 15 03 2021 (3)

Фискал стратегияни тасдиқлаш oКелгуси йил учун янгиланган Фискал стратегия:
oЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 июнига қадар киритилади;
oЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 15 июнига қадар муҳокама қилинади ва тасдиқланади;
oЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига маълумот учун киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йили учун:
o биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағларини олувчиларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини, шунингдек объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорларини;
o Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини, шунингдек объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорларини;
o давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертларнинг чекланган миқдорларини етказади.


Олий мажлис
ВМ

Ҳисоб палатаси
Молия вазирлиги

Республика бюджети

Махаллий бюджетлар

Бюджет ташкилотлари
o Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани киритиш тартиби
o Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома:
o Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — жорий йилнинг 15 сентябрига қадар киритилади;
o Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади;
o Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига хулоса тақдим этиши учун — жорий йилнинг 20 сентябрига қадар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулосани жорий йилнинг 5 октябридан кечиктирмай тақдим этади;
o Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан киритилади.
o Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳам, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилади.
oДавлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ўрта муддатли давр учун фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин, худди шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун параллель равишда эълон қилинади.

Download 163.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling