Бюджет ташкилотлари томонидан ҳисоботларни тақдим этиш муддати қайси меёрий ҳужжати билан белгиланади ва уни илова қилинг


Бюджет баланси ҳисоботига қисқача таъриф беринг ва уни тайёрлашда қандай асосий реестр ва журналлардан фойдаланилади


Download 26 Kb.
bet2/3
Sana19.04.2023
Hajmi26 Kb.
#1363615
1   2   3
Bog'liq
савол жавоб

Бюджет баланси ҳисоботига қисқача таъриф беринг ва уни тайёрлашда қандай асосий реестр ва журналлардан фойдаланилади.

Бухгалтерия баланси (кейинги ўринларда — баланс) тузилгунига қадар ҳисобот даври охиридаги аналитик ҳисоблар бўйича айланмалар ва қолдиқлар Бош китобдаги синтетик ҳисоблар бўйича айланмалар ва қолдиқлар билан албатта солиштирилиши керак. 3-устунда ҳисобот даври бошига маълумотлар, яъни олдинги ҳисобот даври учун баланснинг 4-устуни маълумотлари кўрсатилади. Асосий воситалар балансда «Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати» (010-сатр) моддаси бўйича ўз асосий воситалари (ишлаб турган ҳамда консервацияда бўлган) ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилади ва уларнинг ҳисоби асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (0100) ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобида амалга оширилади. Алоҳида «Эскириш суммаси» (011-сатр) моддаси бўйича ташкилот томонидан асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (0100) ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»ҳисобида ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси келтирилади ва уларнинг ҳисоби асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобларда(0200) амалга оширилади. «Қолдиқ (баланс) қиймати» (012-сатр) моддаси бўйича 010 «Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати» ва 011 «Эскириш суммаси» сатрлари фарқи акс эттирилади.



  1. Бюджет ҳисоботи турлари Бюджет кодексини қайси моддасида берилган ва уларни кўрсатиб ўтинг.

  2. VIII бўлим.
    Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи


  3. 24-боб. Бюджет ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби

  4. 161-модда. Умумий қоидалар

  5. Бюджет ҳисоби бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидир.

  6. Бюджет ҳисоботи бюджет ҳисоби маълумотлари асосида белгиланган шакллар бўйича тузиладиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг умумлаштирилган тизимидир.



  1. Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ушбу Кодекс, бюджет ҳисобининг стандартларига, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

  2. Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубиятига риоя этилган ҳолда бюджет ҳисобининг батафсил бўлишини таъминлайдиган ички идоравий ҳужжатлар қўлланилиши мумкин.

  3. Бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисоби:

  4. молия органлари;

  5. ғазначилик бўлинмалари;

  6. давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари;

  7. бюджет ташкилотлари;

  8. давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан юритилади.

  9. Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича бюджет ҳисоби касса усули бўйича юритилади.


  10. Download 26 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling