Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


иш берувчи Бухоро вилоят прокуратураси Истамов Маҳмуд Шухратович тимсолида


Download 492.5 Kb.
bet2/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

иш берувчи Бухоро вилоят прокуратураси
Истамов Маҳмуд Шухратович тимсолида
(бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакил кўрсатилади)
Ходимлар Жўраев Завқиддин Ахтамович
(касаба уюшмаси қўмитаси (касаба уюшмаси ташкилотчиси)
_________________________________________________________ тимсолида
кўрсатилади)**
1.2. Шартнома имзоланган кундан кучга киради ва 2024 йил 31 декабргача амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, Шартнома тарафлар янги Шартнома тузгунча ёки амалдаги Шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Ташкилотнинг меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган ҳамда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

  • ходимнинг оила аъзоларига;

  • пенсияга чиқиши муносабати билан меҳнат муносабатлари бекор қилинган шахсларга;

  • Касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;

  • мазкур Ташкилотда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етган собиқ ходимларга;

  • меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;

  • фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишларни бажараётган шахсларга;

  • касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

1.4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 9-2020/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вақтида ходимлар иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришлар асосида масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказилиши мумкин.
Бундай ҳолларда:
масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Бундай ходимга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди;
ходим мослашувчан иш графигига ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади. Мослашувчан иш графигига ўтказилган ходимга меҳнат ҳақи ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади;
уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади.

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling