Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби


Асосий воситаларни ташкилот балансидан чиқарилиши


Download 1.86 Mb.
bet6/13
Sana03.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1743888
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-mavzu

Асосий воситаларни ташкилот балансидан чиқарилиши
  • Асосий воситалар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин:
  • Белгиланган хизмат муддати тугаганидан (тўлиқ эскириш ҳисоблаб ёзилганидан) кейин;
  • Жисмоний эскириш, ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг рисоладаги шарт-шароитларини бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлари;
  • Маънан эскирганлари;
  • Тегишли давлат органларининг қарорлари бўйича чиқиб кетадиганлари;
  • Корхона ва ташкилотларнинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан чиқиб кетадиганлари.
  • Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни сотиш “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган бъектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом” (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган)га асосан тартибга солинади.
  • Бюджет ташкилотларининг асосий воситалари (бино, иншоотлардан ташқари) бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда - қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади. Бунда:
  • Бир инвентар объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқни ташкил этадиган автомототранспорт воситалари, шунингдек бошқа асосий воситалар асосий воситалар қийматини баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши керак
  • Бир инвентар объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган асосий воситалар бюджет ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали сотилади. Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан ушбу асосий воситалар асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин оммавий савдоларда сотилиши мумкин
  • Бинолар ва иншоотларни (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни) сотишдан тушган маблағлар Давлат мулки қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади ва улар, сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, Давлат мулки қўмитаси томонидан хусусийлаштиришдан тушган маблағлар сифатида тақсимланади.
  • Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида жамланади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • Download 1.86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling