Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби


Download 1.86 Mb.
bet1/13
Sana03.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1743888
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
4-mavzu

  • Мавзу: Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби

Режа

  • Бюджет ташкилотларида асосий восита ва номоддий активлар ҳисобини ташкил этишнинг мақсади, вазифалари.
  • Асосий воситалар ва номоддий активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби.
  • Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни баҳоланиши ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши.
  • Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва номоддий активларни кирим қилиниши ҳамда ҳисобдан чиқарилиши ҳисоби.
  • Бюджет ташкилотларида асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби.
  • Бюджет ташкилотларида асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари ҳисоби.
  • Асосий воситалар инвентаризацияси ҳисоби.
  • Асосий воситалар – қонунчиликка мувофиқ зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкилот томонидан узоқ вақт давомида (бир йилдан ортиқ) фойдаланадиган, шунингдек, ижарага бериши мумкин бўлган моддий активлардир.
  • Қиймати ва хизмат муддатидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киради:
  • Қишлоқ хўжалиги машиналари ва ускуналари
  • Катта ёшдаги ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар (шу жумладан, майдаси ҳам)
  • Кутубхона фондлари
  • Музей бойликлари (музей экспонатларидан ташқари)
  • Ҳайвонот олами экспонатлари ва намунавий лойиҳалаштиришга оид ҳужжатлар
  • Махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);
  • Ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);
  • Ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;
  • Тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар мосламалар ва қурилмалар;
  • Ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар ва бошқалар) ва шу каби моддий қимматликлар.
  • Асосий воситалар қонунчилик (“1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом) да белгиланган тартибда ҳар йили қайта баҳоланади. Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш ҳар йили (жорий йилнинг 1 февралигача) 1 январь ҳолати бўйича қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади. 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан, йил давомида келиб тушган асосий фондлар бўйича эса - ҳарид қилиш қийматидан амалга оширилади.
  • Асосий воситаларни таъмирлаш
  • Ўртача
  • Жорий
  • Капитал
  • 011 “Нотурар жой иморатлар”;
  • 012 “Иншоотлар”;
  • 013 “Машина ва жиҳозлар”;
  • 015 “Транспорт воситалари”;
  • 018 “Кутубхона фонди”;
  • 019 “Бошқа асосий воситалар”.
  • Бухгалтерия ҳисобида асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби 01 “Асосий воситалар” счётида юритилади.
  • 01 “Асосий воситалар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:
  • 010 “Турар-жой иморатлар”;
  • Асосий воситалар қуйидагилар натижасида ташкилот балансига кирим қилинади:
  • Капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;
    • Асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш;
    • Беғараз келиб тушиш;
  • Товар-моддий заҳиралар таркибидан ўтказиш;
    • Қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling