Cалкам 200 млн. сўм олдиндан тўлаб берди
Фуқаролик ишлари Каттақўрғон туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги қарори асосан қарздор Б.М.дан ундирувчи Н.И.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздор анча вақтдан буён алимент пулларини тўламасдан келаётган эди.
Доимий даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда қарздор билан профилактик суҳбат ўтказилиб, фарзандини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги унга тушунтирилди.
Ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандининг таъминотини ўйлаб, олдиндан 198 млн. сўм алимент пулларини тўлаб берди.
Шавкат ЭГАМБЕРДИЕВ,
Самарқанд вилоят прокуратураси
бўлим катта прокурори.
Do'stlaringiz bilan baham: |