Цемент клинкерини куйдириш асослари. Портландцемент таърифи ва хом ашъёси


Портландцементни куйдириш жараёни


Download 445.35 Kb.
bet2/4
Sana19.04.2023
Hajmi445.35 Kb.
#1364806
1   2   3   4
Bog'liq
3- маърузалар цемент презентация

4. Портландцементни куйдириш жараёни.
Портландцемент олиш учун хом ашъё аралашмаси айланма ёки шахтали печларда куйдирилади.
Айланма печ узунлиги 50-200 м, диаметри 2-6 м атрофида бўлади. Суткасига 1300 ва 1800т клинкер берадиган печларнинг ўлчамлари 4,5 х 170 м ва 5 х 185 м. Печлар хом-ашё оқимига қарама қарши принципда ишлайди. Печни материал билан тўлдириш 7-15 % ташкил этади. Печни юритишга 20-90 от кучилик қувват талаб қилинади. Печ горизонтга нисбатан 2-5о қия ўрнатилади. Печ барабани минутига 0,5-1,3 марта айланади. Печнинг тушириш қисмига совитгич ўрнатилган бўлади. Совитгич печдан чиқаётган клинкер ҳароратини 900оС дан 100-200оС гача камайтириб беради. 1кг клинкер олиш учун кетган харорат 1600-1700 ккал ни ташкил этади.
Портландцементни куйдириш чоғида унинг таркибига кирган моддалар ўртасида реакциялар кетади. Қуйида хўл усул технологияси асосида тайёрланган хом ашъёда рўй берувчи жараёнлар келтирилади:
1- Айланма печнинг қуритиш ости зонаси. Харорат 150-300оС гача ўзгаради. Намлиги 32-45 % ни ташкил этган аралашмадаги сув Н2О нинг парланиши ва аралашмани қуриши. Сувнинг парланишига сарф бўлган иссиқлик умумий куйдириш иссиқлигининг 35-40% ни ташкил этади;
2- Печнинг қиздириш зонаси. Харорат 300-600о С гача ўзгаради. Бу пайтда тупроқ минераллари дегидратацияга учрайди ва органик қўшилмалар парчаланади:
Al2O3 2SiO2 2H2O = Al2O3 2SiO2 + 2H2O (-218 ккал).
Бу жараёнда умумий энергия харажатининг 1% гина сарфланади.
3- Печнинг кальцинирования зонаси. Харорат 650-1200оС атрофида. Оҳактош диссоциацияга учрайди:
СаCO3 = CaO + CO2 (- 425 ккал).
Бу жараёнда иссиқликнинг 28-32% ти сарф бўлади.
4. Экзотермик реакциялар зонаси. Харорат 1200-1450оС . Бу вақтда қуйидаги кимёвий реакциялар хосил бўлади:
CaO + Al2O3  CaO Al2O3
CaO Al2O3 + 2CaO  3CaO Al2O3
2CaO + SiO2  2CaO SiO2
2 CaO + Fe2O3  2CaO Fe2O3
2 CaO Fe2O3+ 2CaO Al2O3  4CaO Al2O3 Fe2O3
5. Печнинг пишиш зонаси. Харорат 1300-1450оС атрофида. Алит минералининг хосил бўлиши
2CaO SiO2 + СаО  3CaO SiO2
6. Клинкерни совитиш. Харорат 1100-100оС оралигида ўзгаради. Тез
совитиш 3CaO SiO2 ни парчаламайди, 2CaO SiO2 ни формасини сақлайди

Download 445.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling