Цемент клинкерини куйдириш асослари. Портландцемент таърифи ва хом ашъёси
Download 445.35 Kb.
|
3- маърузалар цемент презентация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портландцемент таърифи
- 3. Портландцемент ишлаб чиқариш.
ЦЕМЕНТ КЛИНКЕРИНИ КУЙДИРИШ АСОСЛАРИ. 2. Портландцемент таърифи ва хом ашъёси. Хўш, шундай экан портландцементнинг ўзи нима? Қайси моддалар асосида ва қандай йўллар билан олинган ва олинади? деган саволлар туғилиши муқаррар. Портландцемент таърифи. Цемент деганда, аввало сув ёхуд бирор суюқлик билан қориштирилган пластик ишлов бериладиган бўтқа ҳосил қилувчи ва вақт ўтиши билан қотиб тошсимон жинсга айланувчи минерал порошоги тушинилади. Кимёвий нуқтаи назардан қараганда эса ҳар хил таркибли катион ва анионлардан ташкил топган ва суюқ жинслардаги протон ҳамда гидроксил группалари билан бириккан қаттиқ анорганик модда цемент деб аталади. Унинг сув ҳамда тўлдирувчи инерт модда билан ҳосил қилган сунъий аралашмаси бетон, темир иштирок этган аралашмаси эса темир-бетон номи билан машҳур. Хом ашъёси. Портландцемент ишлаб чиқаришда оҳактош ва тупроқ асосий хом ашъё хисобланади. Уларнинг портландцемент аралашмасидаги ўзаро миқдори СаО 64-67, SiO2 21-25, Al2O3 4-8 ва Fe2O3 2-4% бўлиши зарур. Хом ашъёда оз миқдорда MgO, SO3, TiO2, MnO2 , P2O5, Na2O ва К2О лар бўлиши мумкин. Юқорида келтирилган кимёвий таркиб ва модуллар юқори ҳароратда қуйида формуласи келтирилган минералларни хосил қилинишини таъминлайди: 3СаО SiO2 (алит) - 42-60 %; 2CaO SiO2 (белит) - 15-35%; 3 СаО Al2O3 (уч кальцийли алюминат) - 5-14%; 4 СаО Al2O3 Fe2O3 (турт кальцийли алюмоферрит) - 10-16%. 3. Портландцемент ишлаб чиқариш. Ҳозирги кунда портландцемент порошогини тайёрлаш учун бир қисм тупроқ ва уч қисм оҳактошдан иборат сунъий аралашма ишлатилади. Бундай аралашма табиатда тайёр ҳолда ҳам учрайди ва у оҳакли мергел номи билан аталади. Хозирги кунда портландцемент тайёрлашнинг икки усули маълум: 1-хўл усул ва 2-қуруқ усул.Иккала усулнинг ҳам афзалликлари,ҳам кам-чиликлари мавжуд. Лекин 2-чи усул прогрессив усул хисобланади. Бу усул билан портландцемент ишлаб чиқарилганда анчагина ёқилғи тежалади. Ўзбекистонда ҳам цемент турлари, жумладан портландцемент тайёрлашда икки усул - ҳўл ва қуруқ усуллардан фойдаланилади. ҳўл усулда масса тайёрланганда у шлам номини олади, қуруқ усулда эса - хом ашъё уни номини олади. Хом ашъё сифатида махаллий охактош ва махаллий гил ишлатилади. Асосий технологик жараёнлар қуйидагича: 1. Хом ашъёлар - охактош ва гилларга ишлов бериш; 2. Шлам ёки хом ашъё унини тайёрлаш; 3. Шлам ёки хом ашъё унини куйдириш ва клинкер олиш; 4. Куйдирилган махсулотни совитиш; 5. Клинкерга қўшилмалар қўшиб туйиш; 6. Саралаш ва силосларга узатиш. Download 445.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling