594. Взводнинг суткали наряди аъзолари нима билан қуролланади?
*Қинга солинган найза – пичоқ билан.
595. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг интизом низоми нималарни аниқлаб беради?
*Ҳарбий интизомнинг мохияти, ҳарбий хизматчиларнинг унга риоя қилиш бўйича мажбуриятларини, рағбатлантириш ва интизомий таъзирларнинг кўринишларини, ариза, шикоят бериш ва уларни кўриб чиқиш тартибларини аниқлайди.
596. Ҳарбий хизматчиларни тарбиялашнинг ва интизомини мустахкамлашнинг воситалари қайси жавобда кўрсатилган?
*Рағбатлантириш ва интизомий таъзир чоралари.
597. Аскарларга йўлга кетган вақтини ҳисобга олмаганда неча суткага таътил берилади?
*10 суткагача.
598. Аскарга нисбатан қачон интизомий таъзир чоралари қўлланилиши мумкин?
*Аскар ҳарбий интизомни ёки жамоат тартибини бузганда.
599. Аскар интизомни бузганда жиноят таркиби бўлса нима қилинади?
*Жиноят иши қўзғатилади.
600. Қоровул хизмати нима мақсадда ташкил етилади?
*Жанговор байроқларни, ҳарбий омборлар, ҳарбий ва давлат объектларини, гауптвахтада сақланадиган шахсларни қўриқлаш.
601. Қоровул деб ким аталади?
*Жанговор байроқни, ҳарбий ва давлат объектларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйича жанговор вазифани бажараётган, шунингдек гаупвахта ва аҳлоқ тузатиш баталонларида сақланаётган шахсларни қўриқлаётган қуролланган бўлинма.
602. Ким соқчи деб аталади?
*Ўзига топширилган постни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш бўйча жанговор вазифани бажарувчи қуролланган қоровул аъзоси соқчи дейилади.
603. Пост нима?
*Қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун соқчига топширилган барча нарса, шунингдек у вазифасини ўтаётган йер участкаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |