604. Соқчилар неча соатда алмаштирилади?
*2 соатда.
605. Ҳарорат - 20ºС дан паст ёки +30ºС дан юқори (сояда) бўлганда соқчилар неча соатда алмаштирилади?
*1 соатда.
606. Саф низоми нималарни белгилаб беради.
*г) Сафда туриш, қурол билан ва қуролсиз ҳаракат қилиш, ҳарбийча салом – аликни бажариш. Жанговор Байроқни сафдаги ҳолати, уни олиб чиқиш ва олиб кетиш тартиби, ҳарбий хизматчиларни сафга тизилиши ва сафдаги мажбуриятлари, жанг майдонида ҳаракатланиш усулларини.
607. Саф нима?
*Ҳарбий хизмачиларни биргаликда ҳаракат қилиши учун низом бўйича жойлашуви.
608. Бўлинма ҳисоб-китоб, текширишлари, кўрик ишлари учун қандай сафга тузилади?
*Шеренга.
609. Қадам неча хил бўлади?
*Оддий ва шаҳдам қадам.
610. Ҳаракат чоғида ўнг томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ?
*Чап оёқ билан.
611. Ҳаракат чоғида чап томонга бурилганда биринчи қадам қайси оёқ билан ташланади ?
*Ўнг оёқ билан.
Do'stlaringiz bilan baham: |