Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил қилиш ва унинг методикаси фани


Download 211.5 Kb.
bet2/3
Sana16.04.2023
Hajmi211.5 Kb.
#1359040
1   2   3
Bog'liq
ЧҲТ Мавзу 30.1(1)

Биринчи ўқув саволини ўрганиш мультимедия, диафильм, стенд ва диафильимлардан кенг фойдаланиб суҳбат услуби билан олиб борилади. Ўқувчилар билан аввал ўтказилган амалий машғулотларда эгалланган билимларни қўллаган холда ўт очиш жойини (позициясини) танлаш, эгаллаш усулларини ўрганиш вақтида кузатиш учун жойни танлаш ва жихозлашга, душман хақида разведка маълумотларини олиш мақсадида жойларни кўздан кечириш ва кузатув натижалари тўғрисида ахборот бериш тартибига қўйиладиган талаблар ойдинлаштирилади.

  • Разведкада қўйилган вазифаларни бажаришда ўта маъсулиятли ва онглиликни ўқувчиларда шакллантириш, уларни ўрганиладиган саволлар бўйича белгиланган талабларга қатъий амал қилиш зарурлигига, шунингдек, разведкада жуда кичик интизомсизлик хам кечириб бўлмайдиган ҳолатларга олиб келишини ва бу ўз навбатида жанговар вазифани бажармасликка сабаб бўлишига уларни ишонтириш жуда муҳимдир.
  • 2-ўқув саволи.15 дақиқа. Жойларни ўрганиш усуллари, белгиланган кузатиш майдонида душманни илғаш ва кузатиш. Кузатув натижалари тўғрисида ахборот бериш. Олдиндан тайёрлаган схемадан фойдаланиб ўқувчиларга жойни кузатиш ва маҳаллий предметларни ўрганиш тартиби тушунтирилади. Душманни фақат ўта хушёрлик, сергаклик ва тинимсиз кузатиш орқали илғаш мумкинлигини ўқувчиларга уқтирилади. Кейин жой макетидан фойдаланиб, ўқувчиларга маҳаллий предметларни кўздан кечириш тартиби ҳақида тушунчалар берилади.
  • Кузатиш сектори узоқлиги бўйича 3 та зонага бўлинади: яқин зона 400-500 метр; ўрта зона 1000 метргача; олис зона – кўриниш имконининг чегарасигача. Зона чегарали жойларида яққол кўриниб турадиган мўлжал лар бўйича белгиланади. Жойни кўздан кечириш яқин зонадан бошланади. Бунда чапдан ўнгга қараб кузатилади. Яқин зонани кузатиб бўлингач, шу тартибда қолган зоналар кузатилади. Душманни ниқобланишини ошкора қилиб қўядиган белгиларга қараб илғаб олиш мумкин.

Бунга занжир ва ғилдирак излари, сўқмоқлар, босилган барг ва майсалар, тутунлар мисол бўла олади. Нишонларни мўлжалларга нисбатан ҳолатини кузатувчи кўзчама қилиб ёки оптик ускуналар ёрдамида аниқлайди. Ўкувчилар машғулот рахбари ёрдамида нишонни аниқлашгач, зудлик билан командирга доклад қилинишини, карта ёки схемага белгиланиши ва кузатиш журналига қайд этилиши шартлигини билишлари керак. Ўқувчиларга доклад қилиш ва кузатиш натижаларини қайд этиш журналидаги шаклини дафтарларига ёзиб олишлари тавсия этилади.

  • Бунга занжир ва ғилдирак излари, сўқмоқлар, босилган барг ва майсалар, тутунлар мисол бўла олади. Нишонларни мўлжалларга нисбатан ҳолатини кузатувчи кўзчама қилиб ёки оптик ускуналар ёрдамида аниқлайди. Ўкувчилар машғулот рахбари ёрдамида нишонни аниқлашгач, зудлик билан командирга доклад қилинишини, карта ёки схемага белгиланиши ва кузатиш журналига қайд этилиши шартлигини билишлари керак. Ўқувчиларга доклад қилиш ва кузатиш натижаларини қайд этиш журналидаги шаклини дафтарларига ёзиб олишлари тавсия этилади.

Download 211.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling