Қудукларни сувсиз ва газсиз ишлатиш даврини узайтириш учун қатламларнинг ҳар хиллигидан фойдаланиш


Download 418.69 Kb.
Sana07.04.2023
Hajmi418.69 Kb.
#1339320
Bog'liq
7-маъруза


Қудукларни сувсиз ва газсиз ишлатиш даврини узайтириш
учун қатламларнинг ҳар хиллигидан фойдаланиш
Режа:
1. Ғарбий Крук ва Крук конининг маҳсулдор уюмининг геологик мураккаблигини асослаш.
2. Қудукларни сувсиз ва газсиз ишлатиш даврини узайтириш учун қатламларнинг ҳар хиллигидан фойдаланиш.
3. Ғарбий Крук конида нефт қазиб чиқариш режасини бажариш учун олиб борилаётган геологик-техник тадбирлар.
Ғарбий Крук кони Бухоро вилоятининг Коровулбозор туманида жойлашган. Ишлатилаётган Крук конининг жануб томонида жойлашган. Кон 1985 йили №1 қудуқни казилиши билан кашф килинди. Кон юра ёткизиклари XV-P ва XV-НP горизонтида жойлашган.
Фойдали нефтга туйинган калинлик XV-НP горизонтида-5 м, XV-P горизонтида 6,6 метргача ташкил этади. Газ зичлиги 0,659 кг/м3, махсулдорлик уюмида ўтказувчанлик 85,7 млД, говаклиги 14.25, нефтнинг солиштирма огирлиги 0,883 г/см3.
Нефт газ туташ юзаси №№3, 5, 6, 9 қудуқлар атрофида 2182 метрда, сув нефт туташ юзаси 2202 метрда кабул килинган.
Қудуқлар мажмуаси
01.01.2017 йил ҳолати бўйича умумий қудуқлар сони 34 та, ишлатиладиган нефт қудуқлар 17 та, ҳаракатдаги нефт қудуқлар 15 та, жумладан: газлифт қудуқлар 11та (№№ 1,2,3,5,12,13,19,20,25,26,43,44,48), газ берувчи қудуқлар 2та (№7,8,), тугатилиши кутилаётган қудуқлар 15та (№№4,6,10,11,14,15,16,17,21,22,24,27,46,47,49) назоратдаги қудуқлар 1та (№9), сув хайдовчи қудуқлар 2та (№18,23).
2017 йил якунида ишлатиладиган қудуқлар мажмуаси жами 34 та қудуқ булиб шундан 17 та қудуқ харакатда қудуқлар булиб. Колган қудуқларни ишлатиш учун геологик-техник тадбирлар тузилган булиб шу тадбирлар асосида иш олиб борилмокда.
Қудуқлар мажмуидан фойдаланиш коэффициенти 2017 йилда 0,44 ни ташкил килди. 2016 йилда бу коэффициент 0,41 ни ташкил килган демак 2016 йилга нисбатан 2017 йилда қудуқлар мажмуидан фойдаланиш коэффициенти купайди. Бунга асосий сабаб №№5,26,45 қудуқлар таъмирлаш ишлари утказилиб нефт берувчи қудуқлар фондига кайтарилгани.
Ғарбий Крук №12,43 қудуқларда авария холатида қудуқ тубида колган НКҚ лар кутариб олинди ва қудуқлар газлифт усулида ишга кушилди.
Ғарбий Крук №18,23 қудуқлар катлам босимини ушлаш максадида сув хайдовчи қудуқлар фондига утказилди.
Ҳозирги вақтда Ғарбий Ўзбекистоннинг жорий олинадиган заҳираларининг 90% дан кўпроғи мураккаб геологик қурилишли, кесимни маҳсулдор қисмини кўплаб майда бўлакларга бўлинганлиги, коллекторларни литологик-фациал ўзгарувчанлиги, нефт қисмининг газ қисмига нисбатан кичик қалинликка эга эканлиги ва амалда ҳамма жойда остки сувларнинг борлиги билан хусусиятланувчи газ ости нефт уюмларига жойлашган. Санаб ўтилган омиллар уюмларни ишлаш жараёнига катта таъсир кўрсатади ва қудуқларда сув ва газ конусларини кириб келишини олдини олиш учун уларни дебитини технологик режимда чегаралаш орқали асосланади
қатламни нефтли қисмини энг газсиз ва сувсиз дебитда ишлашини таъминловчи газнефт ва сувнефт туташмаларидан узоқликда очиш;
сувнинг тескари конусларини ҳосил қилиш учун қатламнинг нефтли ва сувли қисмларини бир вақтда очиш;
газнинг ва сувнинг конусларини “ўчириш” учун қудуқ туби атрофига оғир нефтни ҳайдаш;
ўтказмас ёки динамик экранни ҳосил қилиш.
Ғарбий Ўзбекистоннинг газ ости нефт уюмлари қудуқларини ишлатишда ҳозирги пайтда фақат қатламни очишни ҳисобланган энг фойдали оралиқларидан ва унга мос бўлган оқилона дебитдан фойдаланилади. Бундай ёндошишни XV-P (риф) горизонтида жойлашган Умид, Жанубий Кемачи ва Карим конларидаги қудуқларни ишлатиш малакаси кўрсатадики – ўзини оқлаган ва табиийки имконияти бор.
Бироқ уни XV- НР (риф усти) горизонтини ишлатувчи конларда қўллаш қуйида кўрсатилганидек, мақсадга мувоффиқ эмас. Таъкидланганлар шу билан тушинтирилади-ки, XV-НP горизонти (XV-P горизонтидан фарқли ўлароқ) ўтказувчан ва ўтказмас 0,5 дан 1,5 м гача бўлган қалинликдаги қатламчаларни қат-қатланишидан тузилган.
Ривожланган вертикал ёриқлик бўлмаганда ва қудуқнинг турли қатламчалари ишончли ажратилганда, уларда ўтказмас қатламчалар орасида жойлашган нефт олиш оралиқлари узоқроқ давр давомида сувсиз ва газсиз нефт бериш шароитида ишлаши мумкин. Сув ва газ конуслари ҳосил бўлишини у ёки бу вақт давомида олдини олувчи табиий тўсиқ сифатида ўтказмас қатламчалардан фойдаланиш юқори ва пастки тўсиқлар орасида жойлашган нефтга тўйинган барча қатламчаларни бир вақтда сиздириш имконини беради. Демак, ишлаш жараёнини қийинлаштирадиган ва нефт қазиб олиш коэффициентини камайтирадиган, бошқача қилиб айтганда қатламни геологик ҳар хиллик кўрсатгичларидан бири – бўлиниш коэффициентини сувсиз ва газсиз нефт олиш даврини узайтириш учун фойдаланиш мумкин, бу эса газ ости нефт уюмларини заҳираларини оширишга олиб келади .
Бу ҳолатда нефт қисмини очиш оралиғини танлаш қудуқларни комплекс кон-геофизик тадқиқотлар натижасида аниқланадиган ўтказувчан ва ўтказмас қатламларни қалинлиги ва такрорланиш тартибини ҳисобга олган ҳолда танланади. Бунда қудуқ кесимидаги табиий тўсиқ бизга маълум бўлган қуйидаги тўрт ҳолатида дуч келиши мумкин.
  • Бевосита газ-нефт туташмасидан кейин ва сув-нефт туташмасидан олдин, табиий юқориги ва пастки тўсиқ вазифасини бажарувчи, барча нефтга тўйинган қатламчаларни ишлашга жалб қилишга имкон берувчи, у ёки бу масофага чўзилган зич жинсли қатламчалар жойлаштирилади.
  • Фақат пастки тўсиқ бор, юқориги сифатида биринчи нефтга тўйинган қатламчадан фойдаланилади. Юқориги тўсиқ бўлганида бунинг тескариси бўлади.
  • Газ-нефт туташмасидан кейин ва сув-нефт туташмасидан олдин зич жинсли қатламчалар йўқ. Бу ҳолатда энг юқори ва пастки нефтга тўйинган қатламчалардан тўсиқ сифатида фойдаланиш мумкин.

  • Фақат Ғарбий Крук кони XV-НP горизонти бўйича қудуқларни геофизик тадқиқотлар маъмулотлари кўрсатади-ки кўп қудуқларнинг кесимлари, асосан ишда келтирилган ҳолатлардан бирига мос келади.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 418.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling