Тасдиқнома қуйидаги ҳолатларда тугатилиши мумкин:
талабнома бериш тартиб-таомили бекор қилинганда;
тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаганида;
тасдиқномага эга бўлган жисмоний шахс вафот этганида;
талабгор Агентликка талабнома муддатини олти ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган бўлса ва олти ой давомида рухсат этиш муддатини тиклаш тўғрисида мурожаат қилмаган бўлса.
Тасдиқноманинг амал қилиши тугатилганда Агентлик қарори талаб этилмайди.
Бу Ягона низомнинг 51-бандида белгиланган (22.02.2022 йилда ВМҚ № 86-сонли қарорга 1-илова).