Чидамлилик даражаси


Download 58.41 Kb.
Sana03.06.2024
Hajmi58.41 Kb.
#1849705
Bog'liq
Ерларимизнинг турли даражада шўрлигидан йилига 20


 Ерларимизнинг турли даражада шўрлигидан йилига 20-25% микдорда гўза ҳосили, яъни пахта кам териб олинади. М. А. Панков маълумотларига кўра, кучсиз шўрланган ерларда шўрланмаган ерларга нисбатан 20-30%, ўртача шўрланган ерларда 40-60%, кучли даражада шўрланган ерларда эса 80% ва ҳатто ундан ҳам кўп гуза ҳосили камаяди. Тупрокда сувда эрувчи тузларнинг таркиби ва микдори, уларнинг ҳаракати ва ўсимлик турлари билан алокадорлиги мураккаб илмий муаммолар каторидан жой олади ва хозир хам шундай.
Масалани бундай мураккаб бўлишига сабаб ўсимлик турларининг куплиги ва уларни ҳар хил ионлар таъсирига ва тузларнинг умумий концентрациясига чидамлилигини турлича эканлигидадир. Ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши даврида уларни тузлар, ионлар таъсирига булган реакциялари ўзгаради.
Суғориладиган ерларда ғўза ўсимлигининг тузлар таьсирига чидамсизлиги энг аввало чигитни униб чикишидаёк намоён бўлади, 3-4 чин барг чиқарганида бу таъсирга кучли берилади. гўза ўзининг хаёти, яъни тузларнинг бир вегетация даврининг охирида концентрацияларига чидамли булади.
Ўзбекистонда районлаштирилган кўпчилик гуза навлари учун Тупрокдаги тузлар тўпламининг рухсат этилган, ЯЪНИ энг юкори концентрациялари 2,5-3% ни ташкил қилади. Бу кўрсаткичдан ошган такдирда гуза ўсимлиги улади.
Сувда эрувчи тузларнинг заҳарлилиги уларнинг эрувчанлик даражасига, айникса ионлар таркибига боғлиқ бўлади.

Чидамлилик даражаси

Экин турлари

Тупрокдаги хлор иони микдори, %

Жуда кам

Беда, мош, нўхат, ловия

0.008-0.01

Кам

Бугдой, арпа, маккажухори

0.01-0.015

Уртача

Гуза, жавдар

0.015-0.02

Юкори

Лавлаги, ок жухори

0.03-0.04

Баланд

Кунгабокар

0.04-0.06

 Ўсимликларга нисбатан кўпроқ, кучлирок салбий таъсир этувчи ионлар ичида анионлардан умумий ишкорийлик, хлор ва сульфат ионлари ажралиб
туради.
Марказий Осиё мамлакатларининг шўр ерларида хлор ва сульфат анионлари қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг хосилдорлигига куп таъсир килади. Тупрокдаги хлор иони- нинг микдори 0,01% дан ошса ўсимликка салбий таъсири сезила боради. Сульфатли анионларининг микдори эса 0,2-0,3% дан ўтган такдирда ўсимликлар зарарлана бошлайди.
Шўрланмаган кучсиз шўрланган тупроқларда ҳосилдорлик 15-20 фоизга, ўрта шўрланганда 30-50 фоизга, кучли шўрланганда 70-80 фоизга камайиши кўп йиллик илмий изланишларда исботланган. Шу боис, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муҳим омил бўлиб, экинлар ҳосилдорлигини кескин ошишига шароит яратади.
Шўрланган ерларда шудгорлаш, ялпи ва жорий ер текислаш ишлари ўз вактида сифатли ўтказилгандан сўнг, тупрокнинг шўрланиш даражасига караб кучсиз шўрланган ерлар гектарига 2000-2500 кубометр, ўртача шўрланган ерлар гектарига 4000-4500 кубометр, кучли шўрланган ерлар 6000-6500 кубометр меъёрда сув сарфлаб ювилади.
Кучсиз шўрланган ерлар 1 марта, ўртача шўрланган ерлар 2 марта ва кучли шўрланган ерлар 3,4 марта ювилади.
Тупрокнинг шўрини сифатли ювиш учун унинг механик таркиби, сув ўтказувчанлиги, ернинг нишаби ва қай даражада текисланганлигига қараб, 0,15-0,35 гектар катталикда поллар олинади. Бунинг учун КЗУ-0,3 ариқ казигич-текислагич ёрдамида ҳар 50 метрдан 50-60 см баландликда узунасига марзалар олинади, икки узун марза олингач, ўқариқлар олинади. Кўндалангига олинадиган марзалар орасидаги масофа 30-50 метр, чекларнинг баландлиги эса 50-60 см бўлиши лозим.
Кучли даражада шўрланган ерларда поллар майдони 0,25-0,5 гектар атрофида олиниб, 50-60 см баландликда марза тортилади. Марзалар мустахкам бўлиши лозим. Акс ҳолда, сув уриб кетиб, 20-25 фоиз ортикча сув сарфланади.
Ерларнинг шўрини ювишда даланинг бошидан пастки қисмига караб, ҳар бир пол укариқлардан алоҳида сув очиб тўлдирилади, полдан-полга сув очиш мутлақо мумкин эмас. Ўртача ва кучли шўрланган ерларда ҳар бир сув бостирилгандан сўнг енгил тупроқларда 2-3 кундан, механик таркиби ўртача тупрокларда 5-6 ва огир тупрокларда 7-8 кундан кейин яна 2 ва 3 марта сув бостириш орқали ерларнинг шўрини ювиш ишлари амалга оширилади.
Шур ювишнинг энг мақбул муддати 20-ноябрдан 10-февралгача ҳисобланади. Ушбу агротехник тадбирни тупроқ ҳарорати -7...-10 0С даражада паст бўлмаганда амалга ошириш керак.
Тупрок шўрини ювиш шу ерда ҳосил бўладиган тупрокдаги сув концентрациясига боғлиқ. Масалан, таркибида 3 г/л туз тутган сув билан ювилса, тупрокда шу концентрация ҳосил бўлганга кадар ювилиши мумкин, кейинчалик эса дарё суви билан ювилади. Шунинг учун шўр сувлар билан кучли ва ўртача шўрланган ерларни ювиш маъкул. Тупрок шурини шўр сув билан ювишда дарё сувига нисбатан 1,5 маротабагача кўпроқ сув сарфланади. Шур ювишни, албатта, заҳкаш ва коллекторлар яхши ишлайдиган холатда амалга ошириш керак.
Дала майдонларининг текислиги тупроқ шўрини ювишда катта ахамиятга эга. Чунки, фақат текис ердагина шўрни яхши ювиш мумкин, акс холда тузлар даланинг баланд жойларига чиқиб, тўпланиб, кўчатларини келади. Шу боис, деҳқончиликни ерлар сийрак бўлишига олиб мелиорациясидан бошлаш керак. Биргина мелиоратив ҳолатни яхшилаш, ҳосилдорликни оширишга имкон яратади.
Таъкидлаш лозимки, шўрланмаган ерларда ҳосилнинг 50 фоизи ўгитларга боғлиқ бўлса, шўрланган ерда минерал ўғитларнинг таъсири пастрок бўлади.
рН-Тупрок эритмаси муҳити
Тупрок эритмасининг реакцияси асосан шу эритмадаги водород ва гидрооксид ионининг концентрациясига боғлиқ. Водород нони тупрок эритмасида икки хил процесс натижасида пайдо бўлади. Кучли ва кучсиз минерал кислоталарнинг ҳамда органик кислоталарнинг диссоциация конунига мувофиқ ионларга ажралиши ёки сингдирилган ионларнинг ажралиб чикиши туфайли тупроқ эритмасида водород иони кўпаяди ва нейтраллик холати бузилади.
Водород иони концентрацияси гидроксил иони концентрация билан баравар бўлганда нейтрал ундан ошик бўлганда кислотали, кам бўлганда ишкорий реакция бўлади, яъни реакция нейтрал, 7 дан кичик бўлганда кислотали ва 7 дан катта бўлганда ишкорий хисобланади. рН -тескари логарифмда ифодаланган водород ионлари концентрация билан аникланади. Тупрок реакцияси ўсимликлар ҳаётида катта рўл ўйнайди. Баъзи бир ўсимлик тупрок реакциясининг ўзгаришига анча чидамли бўлса, баъзилари аксинча, чидамсиз бўлади. Кўпчилик ўсимликлар рН 3,5 дан кичик ва 9 дан катта булганда ўса олмайди.
рН нинг баъзи ўсимликлар учун оптимал ўлчови

  • Люпин 4-6

  • Буғдой 6,6-7,3

  • Сули 5-6

  • Лавлаги 7-7,5

  • Беда 5,8-6,5

  • Себарга 7,3-8,1

  • Нўхат 5,5-6,4

  • Ғўза 6,8-8,5

  • Арпа 6-7

  • Соя 6,5-7

  • Кўк нўхат 6-7,5

  • Батат 5,2-6,7

  • Шоли 5,6-6,5

  • Тритикале 5,5-7

  • Жавдар 4,5-5,5

Агар тупрок эритмаси мухити 8-8,5 дан баланд бўлса, тупрокни ювиш тавсия этилади. Сабаби экилаётган ўсимлик уругини униб чиқишига қаршилик келиб чикади.
Download 58.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling