Фарғона вилояти агрокимёвий таҳлил маркази томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот


Download 16.28 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi16.28 Kb.
#1146517
Bog'liq
Хисобот 2023


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ
ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-5185-сон қарорига асосан Республика Агрокимёвий тахлил маркази хамда унинг тизимида Фарғона Агрокимёвий тахлил маркази ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу марказда янги замонавий техника ва технологиялар билан таъминланган. Ушбу техникалар Хитой, Германия ва Россия давлатларидан Фортек компанияси оркали 1 132 млн сумга олиб келинди.


Марказда 16 та штат бирлиги асосида малакали ишчи-ходимлар ишга қабул қилиниб, улар томонидан иш фаолияти олиб борилмоқда.
Жорий йилда Агрокимёвий тахлил марказида қуйидаги ишларни амалга оширилди, жумладан, лаборатория ходимларига ишлаш учун шарт шароит яратиш мақсадида бинони иситиш тизимини тўлиқ ишгa туширилди, хoнaлaрни кeрaкли инвeнтaрлaр билaн жиҳoзлaнди, тегишли мутахассисларни жалб қилган холда марказга келтирилган замонавий тахлил қилиш ускуналарини қўшимча тарзда ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Вилоят хокимининг 2020 йил 23 декабр кунидаги 335 – сонли “Вилоятда 2021-2024 йилларда агрокимёвий тахлиллар асосида агрокимёвий хаританомалар ишлаб бериш хамда бажариладиган ишларни молиялаштириш тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори асосан 2022 йилда иш режа тасдиқланиб бунда вилоятимизнинг Риштон, Олтиариқ, Сўх, Тошлоқ ва Ўзбекистон туманларида тупроқнинг агрокимёвий тахлилини ўтказиш ва агрокимёвий хаританомалар ишлаб бериш белгиланган. Шунга кўра белгиланган режага асосан марказ томонидан вилоятнинг Олтиариқ туманидаги фермер хўжаликлари билан жами 8701,07 гектар майдонга 139 та фермер хўжалиги билан жами 177 935 минг сўмга шартнома тузилди. Шундан 8701,07 гектар майдонга эга 139 та фермер хўжалигидан тупрок намунаси олиниб, 8701,07 гектар майдонга эга бўлган 139 та фермер хўжалиги тупроғидан лаборатория тахлили ўтказилди. Лаборатория тахлили ўтказилган 139 та фермер хўжалигининг 8701 гектар майдони учун агрокимёвий хаританомалари тайёрлаб берилди ва Олтиариқ тумани пахта кластери "Хамза экспо арт" текстили томонидан шу кунга қадар шартномага асосан 193 732 млн сўм маблағдан 122,0 млн сўмни маблағ ўзлаштирилиб, қолган 71 млн сўм маблағни ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Булут техс МЧЖ” билан жами 131 та фермер хўжаликларига 215 748 млн сўмлик шартнома имзоланиб, 9 293 гектар қисмидан тупрок намуналари олинди 6585 гектар майдонга эга бўлган 98 та фермер хўжалиги тупроғидан лаборатория тахлили ўтказилди. Лаборатория тахлили ўтказилган фермер хўжалигининг 6585 гектар майдони учун агрокимёвий хаританомалари тайёрлаб берилди. Тузилган шартномаларга асосан Ўзбекистон туманидаги “Булут техс МЧЖ” томонидан 15.0 млн. сум маблағ ўзлаштирилиб, қолган 200 748 млн сўм маблағни ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 март кунидаги ПК-179-қарорига асосан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги "Люкс ян текс" МЧЖ кластеридан жами 192 та шартнома тузилган бўлиб, экин ер майдони 7995 гектар 163 498 минг сумни ташкил қилади. Шундан 182 та фермер хўжалиги экин майдонларининг 7995 гектар қисмидан тупрок намуналари олинди 7995 гектар майдонга эга бўлган 182 та фермер хўжалиги тупроғидан лаборатория тахлили ўтказилди. Лаборатория тахлили ўтказилган 182 та фермер хўжалигининг 7995 гектар майдони учун агрокимёвий хаританомалари тайёрлаб берилди. Тузилган шартномаларга асосан "Люкс ян текс" МЧЖ томонидан 123 млн сўм маблағ ўзлаштирилиб, қолган 43 493 млн сўм маблағни ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Фермер хўжаликлар билан жами 1 380 гектар майдонга 28 221 млн сўмлик маблағга шартномалар тузилиб, тупроқ тахлили ўтказилиб агрокимёвий хаританомалар таёрлаб берилди.
Вилоятнинг Ёзёвон туманидаги “Роско Tekstil” МЧЖ билан 12 501 гектар майдонга 255 645 млн сўмлик шартнома имзоланиб шундан 76 млн сўм бунак маблағ ўзлаштирилиб, шу кунга қадар 4 600 гектар майдондан тупроқ тахлил учун намуналар олиниб 1 200 гектар тупроқ тахлили таёрланди ва тупроқ намунала олиш ишлари якунланган.
2023 йил режага асосан қуйидаги туман кластер корхоналари билан режага асосан тупрок намуналар олиш ишлари бошланмоқда.
Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги “Рошидон Даврони”, “Шукур Хикмат СХ”, “Қахрамон” хамда "Rus-Uzbek Textile" МЧЖ ҚК кластерлари томонидан 13 350 гектар майдонга 273 000 млн сўм маблағга шартномалар тузилди.
Фарғона вилоятининг Данғара туманидаги “Мусавартекс” МЧЖ томонидан 13 360 гектар майдонга 273 212 млн сўмлик маблағга шартномалар тузилди.
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги “Expo Kollor Prin Teks” МЧЖ ҚК томонидан 5120 гектар майдонга 104 704 млн сўмлик маблағга шартномалар тузилди.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги "Проф текс плейс", Қува туманидаги "Baxodir Log’on Tekstil" МЧЖ ҚК хамда Фуркат туманидаги "Фейхан" текс кластер корхоналари рахбарлари билан хам шу кунларда шартнома тузишга келишиб олинди.
Вилоят бўйича пахта ва ғалла майдонларига тузилган шартномаларнинг хар 1 гектар майдон агрокимёвий хаританома учун 20 450 сўм этиб белгиланган.
Вилоят бўйича боғ ва иссиқхоналар 1 гектар майдонлар тахлили учун 30 300 сўм этиб белгиланган.


Фарғона Агрокимёвий тахлил
маркази рахбари: М.Ходжаев
Download 16.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling