Чилангарлик иши


Download 183.44 Kb.
bet1/5
Sana02.06.2024
Hajmi183.44 Kb.
#1838310
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Чилангарлик иши ишчи дас АТИ


Чилангарлик иши
(ўқув амалиёти)
ишчи ўқув дастури

Тузувчилар:


О. Мирзаев– Наманган саноат КҲК мухандис педагог
Б. Мусохўжаев - Наманган саноат КҲК мухандис педагог
Ё. Ғаниханов – Наманган саноат КҲК мухандис педагог

Тақризчилар:


А. Камалов – Наманган саноат КҲК махсус фан ўқитувчиси, кафедра мудири

1. Кириш
Амалиётнинг мақсади: Ўқувчиларга амалиётни ўтиш даврида ўзларини кузатишлари асосида хулоса чиқаришни, чилангарлик ишларини бажариш вақтида учраши мумкин бўлган қийинчилик-ларни мустақил бартараф этишни, ўқитиш даврида олган назарий билимларини амалиётда қўллашни ўргатади.
Кўникма: Ўқувчилар амалиётни ўтаб бўлгач қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак.

  • ўлчов асбобларни танлаш ва деталларни ўлчаш;

  • металларни режалаш ва кесиш;

  • металларни қирқиш;

  • металларни эговлаб силлиқлаш;

  • металларни пармалаш, зенкерлаш ва йўниб кенгайтириш;

  • ишқалаш ва ўлчамларга етказиш.

Билим: Ўқувчилар амалиётни ўтаб бўлгач қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак.

  • чизмаларни ўқиш;

  • ўлчов асбобларининг турлари ва уларнинг тузилиши;

  • металларни режалашнинг вазифаси;

  • металларни кесиш усуллари;

  • металларни қирқиш ускуна ва мосламалари;

  • эговларнинг тури, гуруҳи;

  • парма, зенкер разверткаларнинг турлари;

  • металл кесиш дастгоҳларини ишга созлаш қоидалари;

  • металларни силлиқлашда ишлатиладиган материаллар, ускуналар ва мосламалар;

  • чилангарлик ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси талаблари.



2. Амалиётнинг мазмуни

1. Кириш. Хавфсизлик техникасини ўқитиш ва олган билимларни текшириш


Чилангарлик иш жойини талабларга жавоб беришини ташкил қилиш ва чилангарлик ишларини бажаришда техника хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтказиш ва уни расмийлаштириш.
Устахонадаги барча чиланганрлик ускуналарини, мослама-ларини, жиҳозларни таништириш ва улардан тўғри фойдаланишни ўргатиш.
Устахонада бирор ўқувчи ускуналардан, мосламалардан ва жиҳозлардан бирор жароҳат олса, биринчи тиббий ёрдам беришни ўргатиш.



Download 183.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling