Чилонзор абу али ибн сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми р е ф е р а т мавзу: Азотли органик бирикмалар


Download 177.28 Kb.
bet2/3
Sana13.04.2023
Hajmi177.28 Kb.
#1354841
1   2   3
Bog'liq
Азотли органик бирикмалар uz-assistant.uz uz-assistant.uz

Кимёвий хоссалари. Ароматик қатор нитробирикмаларининг тузилишида нитрогуруҳи ва бензол ҳалқасининг бўлиши ва уларнинг ўзаро таъсири нитробирикмаларнинг кимёвий ҳусусиятларини белгилайди.
1. Нитробирикмаларни энг муҳим ҳусусиятларидан бири уларнинг нитрогуруҳини қайтариб аминогуруҳ ҳосил қилиши ҳисобланади. Бу реаксия 1842 йилда рус олими Н.Н. Зинин томонидан кашф этилган. Биринчи марта нитробензол аммоний сулфит билан қайтарилиб анилин ҳосил қилинган. Бу реаксиянинг очилиши кимё саноатидаги йирик кашфиётлардан бири ҳисобланади. Чунки ароматик аминобирикмалар бўёқ, тиббий дори –дармонлар, фотохимикатлар тайёрлашда катта аҳамиятга эга.
Ароматик нитробирикмаларни қайтарилганда реаксия шароитига қараб, турли бирикмалар ҳосил бўлади. Ароматик аминобирикмалар қайтарилиш жараёнининг охирги маҳсулоти ҳисобланади. Улар, асосан, нитробирикмаларни кислотали шароитда қайтариб олинадилар.
Нейтрал, ишқорий ва кучсиз кислотали муҳитларда реаксияни турли оралиқ маҳсулотлар ҳосил бўлиш босқичларида тўхтатиб қолиш мумкин. Нитробирикмаларнинг қайтариш механизмини Габер ва В.О. Лукашевичлар ўрганганлар.


Нитробензолни қайтарилиш схемасини қуйидагича тасаввур этиш мумкин:

Нейтрал ва кучсиз кислотали муҳитларда 3-4 реаксиялар ҳосил бўлиб, кислотали муҳитда оралиқ маҳсулотларни ажратиб олиб бўлмайди. Нейтрал муҳитда нитробензол билан фенилгидроксиламинни ажратиб олиш мумкин. Ишқорий муҳитда 5-8 реаксиялар содир бўлади ва бу шароитда оралиқ маҳсулотларни ажратиб олиш мумкин.




2. Нитрогуруҳи иккинчи тур йўналтирувчи бўлганлиги сабабли электрофил агентларини мета-ҳолатга йўналтиради. Нитрогуруҳи бензол ҳалқасининг реаксияга киришувчанлик хоссасини камайтиради.


Нуклеофил агентларини эса о- ва ва н-ҳолатларга йўналтиради. Агар нитробензолга кукун ҳолидаги ўювчи калий қўшиб қиздирилса о- ва п- нитрофенолятлар аралашмаси ҳосил бўлади:


Нитрогуруҳи кучли электроаксептор гуруҳ бўлганлиги сабабли, у ўзига нисбатан о- ёки п- ҳолатларда жойлашган атомлар ва

гуруҳларга кучли таъсир этади. Агар нитрогуруҳига нисбатан о- ёки п- ҳолатларда галогаен ёки нитрогуруҳ бўлса, улар (галоген ёки нитрогуруҳ) гидроксил, алколоксил ёки аминогуруҳи билан осон алмашина оладилар:







Нитрогуруҳга нисбатан о- ёки п- ҳолатлардаги ўринбосарларни қўзғалувчанлигига сабаб, нитрогуруҳ таъсирида бу ҳолатларда электрон булутининг зичлиги камаяди ва нисбатан мусбат заряд тутади. Бу эса хужум қилаётган электрофил агентни о- ёки п- ҳолатлардаги ўринбосарлар билан алмашинишини осонлаштиради.

Download 177.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling