Chirchik, Uzbekistan 264 International Conference бошланғич синфларда “болалар мусиқаси”
Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar
Download 36.03 Kb. Pdf ko'rish
|
boshlan-ich-sinflarda-bolalar-musi-asi-mash-ulotlarini-klaster-usulida-tish
Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar
Pedagogical Education Cluster: Problems and Solutions Кластер педагогического образования: проблемы и решения Chirchik, Uzbekistan 265 International Conference машғулотларини кластер усулида ташкил этиш ва унинг самарасига эришиш долзарб бўлиб турибди. Бошланғич синфларда “Мусиқа” ўқув фанининг асосий машғулотларидан бирини (модулини) болалар мусиқаси ташкил этади. Болалар мусиқаси-бу 7-11 ѐшли шахсларнинг ақлий ва руҳий имкониятлари ҳисобга олиниб яратилган мусиқа, қўшиқ ва рақслар мажмуидир [2]. Шу жиҳатдан боалалар мусиқаси машғулотлари бошланғич синф ўқувчиларини қуйидагилар билан таништиришни асосий мақсад деб билади: - Бошланғич синф ўқувчиларининг ақлий, руҳий имкониятларига мос мусиқа намуналари билан таништириш ва уларнинг мусиқа тинглаш маданиятини шакллантириш; - Бошланғич синф ўқувчиларини она, Ватан ва табиат тўғрисидаги болалар қўшиқлари билан таништириш ва уларни мазкур тоифадаги қўшиқларни куйлашга ўргатиш; - Бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний, ақлий ва эстетик хусусиятларига мос рақслар билан таништириш ва ўзига хос болалар рақсларини ижро этишга ўргатиш. Эътибор берилса, болалар мусиқаси машғулотлари бошланғич синф ўқувчиларини маънавий, эстетик ва ижтимоий шаклланишида муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли ривожланган давлатлар бошланғич таълимида болалар мусиқаси имкониятларидан оқилона фойдаланишга диққат қилинади. Бу борада мамлакатимизда анъанавий машғулотлар тажрибаси мавжуд бўлса-да, айни пайтда бошланғич синфларда болалар мусиқаси машғулотларини ноанъанавий ўқитиш усулларидан фойдаланиб кучайтириб бориш тақозо этилади. Кластер усули ана шундай ноанъанавий ўқитиш усулларидан бўлиб, унда ҳамкорлик ва боғлиқлик тамойилларига асосан машғулотларни ўтказиш бирламчи аҳамиятга эга эканлиги билан эжътиборга лойиқ [3]. Бу ўринда эътиборингизни бошланғич синфларда “Болалар мусиқаси” машғулотларини кластер усулида ўтказиш шаклларига тортамиз. 1. Мусиқашунослар иштироки. Республикамизнинг барча ҳудудларида болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолият юритмоқда. Мазкур махсус таълим муассасаларида мусиқашунос мутахассислар мавжуд бўлиб, уларнинг имкониятларидан бошланғич синфларда болалар мусиқаси машғулотларини ташкил этишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда мусиқашунос мутахассислар болаларга болалар мусиқаси шаклларини содда, аниқ ва тушунарли ифодалаб беради, уларнинг ижроси бўйича тавсияларни тақдим этади. Бунинг натижасида бошланғич синф ўқувчилари болалар мусиқаси, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling