Chirchik, Uzbekistan 264 International Conference бошланғич синфларда “болалар мусиқаси”


Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar


Download 36.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana15.11.2023
Hajmi36.03 Kb.
#1777139
1   2   3   4
Bog'liq
boshlan-ich-sinflarda-bolalar-musi-asi-mash-ulotlarini-klaster-usulida-tish

Pedagogik ta’lim klasteri: muammo va yechimlar 
Pedagogical Education Cluster: Problems and Solutions 
Кластер педагогического образования: проблемы и решения 
Chirchik, Uzbekistan 266 International Conference 
қўшиқлари ва рақсларининг маъно-мазмунидан етарли даражада хабардор 
бўлади. Ҳозирги пайтда мактабнинг мусиқа ўқитувчилари мазкур масалада 
умумий тушунса бериш билан чекланаѐтганлиги маълум. Шу жиҳатдан 
бошланғич синф мусиқа машғулотларида мусиқашуносларнинг иштирокидан 
унумли фойдаланиш ушбу ўқув фанининг самарадорлигига ижобий таъсир 
кўрсатади. 
2. Ижрочилар иштироки. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 
махсус мусиқа таълими олган ҳаваскор ва профессионал мусиқа ижрочилари 
фаолият юритмоқда. Мисол учун, бундай санъаткорлар маҳаллий ансамбллар 
ҳамда туман маданият саройларида, клубларида фаолият юритаѐтганлиги 
маълум. Хаваскор ва профессионал мусиқа ижрочилари орасидан болалар 
мусиқаси, қўшиқлари ва рақсларини амалийц жиҳатдан юксак ижро этувчи 
мутахассислар борлиги муҳим имконият ҳисобланади. 
Болалар мусиқа машҳулотларини ташкил этишда ана шу 
мутахассисларнинг ижрочилик маҳоратидан оқилона фойдаланиш кутилган 
самарани беради. Бунда ижрочи мутахассислар болаларга ҳар бир 
мусиқанинг болаларбоп ижро хусусиятларини, болалар қўшиқларини 
куйлашнинг енгил жиҳатларини ва болалар рақсларини ижро этишнинг ўзига 
хос хатти-харакатларини ўргатади. Бунинг натижасида бошланғич синф 
ўқувчиларида нафақат мусиқа, қўшиқ ва рақсни ижро этиш кўникмаси, балки 
улардан илхомланиш, руҳланиш ва эстетик завқ олиш жиҳатлари пайдо 
бўлади.
3. Тўгараклар иштироки. Бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир 
туман ва шаҳарларида ташкил этилган Маданият масканларида мусиқа 
тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Мазкур тўгаракларнинг асосий 
мақсади болаларни мусиқа санъати оламига олиб киришдан иборат. Шу 
маънода бошланғич синфларда болалар мусиқаси машғулотларини ташкил 
этишда ана шундай тўгаракларнинг ѐрдами ва ҳамкорлигидан фойдаланиш 
қизиқарли ва самарали бўлади. Бу тўгараклар болаларни нафақат мусиқа 
санъатига қизиқтириши, балки уларни мусиқа санъати оламига олиб кириши 
билан муҳим аҳамиятга эга. 
Диққат 
қилинса, 
бошланғич 
синфларда 
болалар 
мусиқаси 
машғулотларини кластер усули шаклида ташкил этишнинг имкониятлари 
кенг. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун мактаб мусиқа 
ўқитувчиси ана шу воситалардан фойдаланишнинг режаси, шакли ҳамда 
усулларига эга бўлиши тақозо этилади.



Download 36.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling