+++чмичт-ммт doc


Download 483 Kb.
bet5/39
Sana13.11.2023
Hajmi483 Kb.
#1771440
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
чорвачилик мах и-ч технологияси

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

  1. Чорвачиликнинг кишлок хужалигидаги ахамияти нималардан иборат?

  2. Чорвачилик деганда нимани тушунасиз?

  3. Чорвачиликдан олинадиган асосий махсулотлар кайсилар?

  4. Чорва молларининг махсулдорлиги кандай факторларга боглик?

  5. Корамолчилик деганда нимани тушунасиз?

  6. Мазкур тармокни ривожлантиришдаги муаммолар нималардан иборат?

  7. Тармок муаммоларининг ечимлари нималардан иборат?

  8. Умумий чорвачилик деганда нимани тушунасиз?

  9. Хусусий чорвачилик деганда нимани тушунасиз? 10.Хозирги даврда чорвачиликнинг ривожланиш даражаси кандай?

2. ЗООГИГИЕНА
(4-соат) Р е ж а:
1. Чорвачилик биноларига булган гигиена талаблари.
2. Чорвачилик фермалари ва комплекслари куриш учун жой ва курилиш
материаллари танлаш.
З.Еругликнинг гигиеник ахамияти.
4. Хаво мухитининг хайвон организмига таъсири.
5.Шамоллатиш ва кизитиш системалари.


Адабиетлар: 2, 3, 4, 6.


Таянч иборалар: зоогигиена, микроиклим, хисоблаш, таксимлаш, шамоллатиш, елвизак, харорат, намлик, хаво босими, ёруглик, иссиклик, совуклик.


1.Чорвачилик биноларига булган гигиена талаблари
Зоогигиена (кишлок хужалик хайвонлари гигиенаси) чорва молларининг соглигини саклаш, шунингдек, уларни бокиш, асраш, парваришлаш ва тугри фойдаланиш коида хамда тадбирлари асосида махсулдорлигини оширишга каратилган фандир.
Зоогигиена фани хайвон организмига ташки мухит таъсирлари (об-хаво, иссиклик, еруглик, совук, шамол, намлик, турли хил газлар, тупрок, сув, озик ва бошкалар)ни урганади ва бу таъсирларга нисбатан турли хайвонлар учун нормал шароит режаларини тузади. Шунингдек, чорвачилик биноларини куриш ва улардан фойдаланиш усул хамда нормативларини ишлаб чикиш хам зоогигиена фани зиммасига тушади.
Чорвачилик бинолари хар бир зона ва вилоятнинг об-хаво, иклим, тупрок, ишлаб чикариш ва иктисодий шароитларини хисобга олган холда тасдикланган типовой молхоналар асосида курилиши лозим. Куриладиган молхоналарнинг катталиги хайвонларнинг тури, махсулот йуналиши, ер ресурслари ва ем-хашак билан тула таъминлай олишини назарда тутуга холда булиши максадга мувофикдир. Масалан, сут йуналишидаги чорвачилик комплекслари асосан 200, 400, 800, 1200 ва 2000 бош сигирга мулжалланган булиши керак.
Сут товар ва наслчилик фермаларини куришда молхоналар молларни боглаб бокишда 200 ва 400 бош сигирга, бошбогсиз бокишда эса 400 ва 600 бошга мулжалланган булиши мумкин.
Бузокхоналар бузокларни тугилгандан то сутдан чиккунга кадар даврда бокишни мулжалланган холда 114, 228 ва 342 бошга мулжалланиши лозим.

Download 483 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling