Чуст туман халк таълими бўлимига карашли 26-умумий ўрта таълим


Маънавий-марифий ишлар бўйича


Download 20.11 Kb.
bet2/2
Sana15.03.2023
Hajmi20.11 Kb.
#1268808
1   2
Bog'liq
Giyohvantlik 26 hisoboti (1)

Маънавий-марифий ишлар бўйича
директор ўринбосари: К. Мамаюсупов

Чуст туман халк таълими бўлимига карашли 26-умумий ўрта таълим мактабида «Гиёхвандликни олдини олиш» бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан


ХИСОБОТ



Мактабда «Гиёхвандликни олдини олиш» бўйича мактабнинг йиллик тадбирлар режаси ишлаб чикилди.
Эрталабки сафланишларда гиёхванд моддаларнинг зарарли оқибатлари ўқувчиларга тушинтириб борилди.
Ўқувчиларга тарбиявий соат ва маънавият соатларида чекишнинг зарарли томонлари яъни чекиш энг зарарли одатлардан бири хисобланиши, тамаки тутунида 3мингдан ортиқ захарли моддалар борлиги, тутун таркибидаги никотин, аммиак, карбонат ангидрид, бензол кабилар одам организмининг барча органларига, жумладан нафас йулларига захарли таъсир кўрсатиши, нос эса тил остидаги қон томирларига сўрилиб, қон орқали мия, юрак, жигар каби хаётий мухим органларни зарарлаши, сўлак орқали ютиб юборилганлар меъда-ичакни зарарлайди, носга тамаки, охак, кул каби захарли моддалар қўшилиши, бу моддалар оғиз бўшлиғида эриб, сўлак билан қўшилиб, қизилўнгач орқали ошқозонга тушади ва оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, меъда раки келтириб чикариши мумкинлиги ўқувчиларга тушинтириб борилди.
Мактаб залига «Гиёхвандликка карши кураш» бурчаги ташкил этилди.
12-феврал куни мактабда Мирзаобод ҚВП врачи О.Ортиқов ва мактаб хамшираси Д.Тўканова иштирокида 8-11-синф ўқувчилари билан «Биз гиёхвандликка, зарарли одатларга каршимиз» мавзусида давра сухбати ўтказилди. Сухбат давомида ўқувчилар ўзларига керакли саволларга жавоб топишди
2 март куни мактаб хамшираси Д.Тўканова ва биология фани ўқитувчилари 7-11 синфлар кесимида «Гиёхвандлик ва зарарли одатларни инсон организмига таъсири» мавзусида сухбат тарзида тушунтирилди.
13-март куни ўқувчилар ўртасида «Биз гиёхвандликка қаршимиз» мавзусида диктант ва расмлар танлови бўлиб ўтди. Тадбирда диктантлар йўналиши бўйича 1-ўринни 8 синф ўқувчиси Бозорова Умида расм йуналиши бўйича 1-уринни 7 синф ўқувчиси Хусанов Рашиджон эгаллади ва эрталабки сафланишда мактабнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

  • 21-май куни ўтказилган 2018-2019-ўқув йили якуни бўйича ўтказилган ота-оналар йиғилишида Балиқчи МФЙ профилактика инспектори А.Хомидов “Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддаларга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисида” мавзусида , мактаб хамшираси Д.Тўканова ўзининг “Зарарли одатларсиз ҳаёт ва гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Ушбу йиғилишда мактаб ота-оналар қўмитаси раиси – А.Қурбонов, Балиқчи МФЙ раиси О.Туронов ва махалла имом-хатиби Т.Масалиевлар иштирок этдилар.

13-сентябр куни мактабда Мирзаобод ҚВП врачи О.Ортиқов ва мактаб хамшираси Д.Тўканова иштирокида 8-9-синф ўқувчилари билан «Биз зарарли одатларга каршимиз» мавзусида давра сухбати ўтказилди.Сухбат давомида ўқувчилар ўзларига керакли саволларга жавоб топишди.
Мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси М.Эсонов рахбарлигида деворий газеталар ва расмлар танлови бўлиб ўтди.Танловда 1-ўринни 9- синф ўқувчиси О.Жўраев 2-ўринни 8-синф ўқувчиси А.Махмудова эгаллади ва мактабнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
6-ноябр куни мактабда 2019-2020-укув йили 1-чорак якуни буйича ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.Ота-оналарга Гиёхвандлик ёмон иллат эканлиги, тахдиди четдан туриб онгли равишда ўзига ёшларни тортишига харакат қилмоқда.Чунки ёшлар қизиқувчан, хаёт неъматларини таътиб кўришга интилувчан, аммо оқибатларини ўйлашга киришмаган бўлишади.Гиёхвандликка курашиш хар бир ота-онанинг маънавий бурчи бўлиши лозимлиги тушунтирилди.
Ушбу фикрлардан хулосалар чиқаришимиз зарурлиги, эртанги келажагимиз бўлган ёшларимизни бундай иллатларга қарши кураша оладиган иродали ватанпарвар рухда тарбиялашимиз барчамизнинг энг асосий вазифамиз бўлишини ота-оналарга айтиб ўтилди.
20-ноябр куни мактаб хамшираси Д.Тўканова «Гиёхвандлик аср вабоси» мавзусида 9-11-синф ўқувчилари билан давра сухбати ўтказиб бу касалликнинг юқиш йўллари хақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.


Маънавий-марифий ишлар бўйича
директор ўринбосари: М.Бозоов
Download 20.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling