Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш
Download 67 Kb.
|
Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конуссимон тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоблаш.
Тишли узатмалар ғилдирак тишларини мустаҳкамликка эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш Режа: Цилиндрсимон тўғри тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш. Цилиндрсимон қия тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоб-лаш ҳусусияти. Конуссимон тишли ғилдирак тишларини эгилишга ҳисоблаш. 1. Узатмаларни лойиҳалашда ғилдирак тишларини эгилишдаги кучланишга чидамлилигини аниқлаш асосий ҳисоблардан биридир. Бунда қуйидаги соддалаштиришлар киритилади (расм): а) тишга таъсир этувчи куч унинг учига қўйилган бўлиб, xаракат фақат битта тиш тиш воситасида узатилади деб олинади; б) ишқаланиш кучи кам таъсир кўрсатганлиги учун ҳисобга олинмайди; в) тиш консолли балка деб қаралади. расм. Маълумки, ғилдиракнинг илашишида тишларга таъсир этадиган асосий куч - Fn бўлиб, у илашиш чизиғи бўйича тишларнинг сиртига тик йўналади (8.1-расм). Ҳисобни осонлаштириш учун бу куч илашиш қутбига кўчирилиб, ташкил этувчи айланма куч - Ft , радиал куч - Fr ларга ажратилади. Бу кучлардан тиш асосида ҳосил бўладиган эгувчи кучланишнинг умумий қиймати қуйидагича бўлади: σF = σэг – σc , (8.1) бу ерда σэг –эгувчи моментдан ҳосил бўладиган кучланиш; σc -радиал кучдан ҳосил бўладиган сиқувчи кучланиш. расм Кучни тиш учига қўйилиш фарази туфайли фарқ пайдо бўлади, яъни умумий куч α’ = α + Δα бурчак остида таъсир этади (8.2 –расм) унда, σэг = F’t ·l / W = 6 F’t · l / ( b · s2 ); (8.2) σc = F’r l / ( b s ), (8.3) бу ерда F’t = F ·cos α’ = Ft ·cos α’/ cos α; F’r = F’n·· sin α’ = Ft · sin α’/ cos α; W = ( b · s2 ) / 6 – тиш асосининг қаршилик моменти; b s – тиш асосининг юзи; b – тишнинг узунлиги (ёки ғилдирак эни). Формулалардаги l ва s ларнинг абсолют қийматларини аниқлаш қийин бўлганлиги туфайли, ҳар xил модулли тишларнинг ўxшашлигидан фойдаланиб, улар ўлчамсиз коэффициент билан алмаштирилади: l’= l / m , s’ = s / m. Юқоридаги (8.1) формулага (8.2), (8.3) ва l = l’ · m, s = s’·m ларни қўйиб, қуйидагича ёзиш мумкин, σF =[(Ft ·KF)/(b · m)][(6 l’ / (s’)2)(cosα’/ cosα) -sinα’/(s’·cosα)]KH, бу ерда KF – юкланиш коэффициенти, KF = KFβ · KFα· KF ν; KFβ -ташқи кучларни тишлараро тақсимланишини ҳисобга олувчи коэффициент; KFα - тишлар энига таъсир этувчи кучни нотекис тақсимланишини ҳисобга олувчи коэффициент; KF ν -қўшимча динамик кучларни ҳисобга олувчи коэффициент; KH -кучланишлар тўпланишини ҳисобга олувчи назарий коэф-ент. (8.4) ифодадаги [(b · l’ / ( s’ )2 ) ( cosα’/ cosα ) - sinα’/ ( s’· cosα )] KH = YF –тиш шакли коэффициенти ва [(Ft KF)/(b m)] = wFt билан алмаштирсак, тишнинг эгилишдаги кучланишнинг ҳисобий қиймати топилади: σF =( wFt ·YF ) / m ≤ [σF], (8.5) бу ерда [σF] – эгувчи кучланишнинг жоиз қиймати; wFt – солиштирма айланма кучнинг ҳисобий қиймати, Н/мм/. Янги узатмани лойиҳалаш учун (8.5) формулада Ft = 2T1 / d1, b =ψbd ·d1 , d1 2 = m2 ·z1 2 деб қабул қилиб модулга нисбатан ечилса, қуйидаги формула чиқади: m = Km 3√ (T1 ·KFβ ·YF1 /( z21 · ψbd [σF ] ) , (8.6) бу ерда Km = KFα · KF ν -ёрдамчи коэффициент бўлиб, тўғри тишли ғилдираклар учун Km = 14; ψbd -тиш энини диаметрига нисбатан коэф-фициенти. Формуладаги [σF] қиймати ўрнига [σF]1, [σF]2 қийматлари қўйилади ва аниқлаган модуль стандарт бўйича яхлитланади. 2. Қия тишли узатманинг аввалги маърузада қайд қилинган ўзига xос xусусиятларини эътиборга олган ҳолда унинг ғилдираклар тишларини эгувчи кучланиш бўйича ҳисоблаш учун қуйидаги кўринишдаги формула тавсия этилади σF = YF ·Yε ·Yβ · wFt / m ≤ [σF], (8.7) Бу формуланинг (8.5) дан фарқи Yε ва Yβ коэффициентларнинг мавжудлигидир. Yε =1 / ( Kε · εα) –тишларнинг қопланишини ҳисобга олувчи коэффициент. Бундан ташқари, форуладаги wFt қуйидагича топилади: wFt = [(Ft · KF ) / (b · m)] Н/мм. Ғилдирак тишларини эгилишдаги мустаҳкамлиги бўйича лойиҳа-лашда (8.6) формула ишлатилади, фақат Km = 11,2 қилиб олинади. Қолган ҳисоблашлар тўғри тишлиники каби бўлиб, фақат қуйидаги-ни эътиборга олиш керак aw = 0,5 mt (z1 + z2 ) = 0,5mn ·zc / cosβ. Конуссимон тишли ғилдиракларда тишнинг кўндаланг кесими конус учидан асос тамон пропорционал равишда ўзгариб боради. яъни кўндаланг кесим юзи катталашиб боради. Текширишларга кўра, эгувчи кучланиш тишнинг узунлиги бўйлаб ҳамма ерда бир хил бўлади. Амалда ҳисоблашни тишнинг ўртасидан ўтадиган кесимдан фойдаланиб, қуйидаги формулалар асосида бажарилиши мумкин: σF = wFt ·YF / (0,85 mtm) ≤ [σF], mtm = Km 3√ (T1 ·KFβ ·YF1 /( z21 ·ψbd [σF ] ), бу ерда =0,85 -конуссимон тишли узатмани тўғри тишли цилиндрик узатмага нисбатан тортиш қобилиятини камлигини кўрсатувчи коэффи-циенти; mtm - тишнинг ўрта нормал кесимидаги илашиш модули; wF с –ҳисобий солиштирма айланма куч: wFt =Ft1 · KF / b Km -тўғри тишли конуссимон ғилдираклар учун ёрдамчи коэффициент Km=14,5. Формуладаги қолган ҳарфларнинг маъноси ва аниқланиши цилиндрик узатмалардаги кабидир. Адабиётлар: Сулаймонов И. И. Машина деталлари. Тошкент нашриёти, 1988. 2. Тожибоев Р.Н., Жўраев А.Ж. Машина деталлари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002 3. Пятаев А.В., Муҳаммаджонов Б.К. Машина деталлари. Ўқув қўлланма., Тошкент, 2004. 4. Иванов М.Н. Детали машин. Москва, «Высшая школа», 1991. Download 67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling