Цивільно-правовий договір


Download 54.66 Kb.
bet11/15
Sana04.09.2023
Hajmi54.66 Kb.
#1672597
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
пудрат-131МЛРД

ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ

  1. Буюртмачи:

шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда ёинки Пудратчи томонидан ишларни бажариш бир ойдан ортиқ муддатда тўхтатилганда, ёки ишларни ўта суст бажариши (Масалан: йўл қўрилиш ишларининг асосини бажаришни нормал табиий ва бошқа шароитларда (1 кмини) 1 ҳафтада бажариш мумкин бўлса, бу ишларни 1-2 ой давомида бажариши, Пудратчининг масалакасизлиги туфайли ишларни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслигидан далолат беради деб баҳоланади);
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, Пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига (агар илова қилинган бўлса) кетма кет икки ой давомида (агар ишларни бажариш муддати 5 ой ва ундан ортиқ бўлган объектлар учун) риоя этилмаганда;
Пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;
Энг яхши таклифларни танлаш жараёнида Пудратчи ёлғон маълумотлар асосида (шу жумладан ишларни бажариш учун ҳақиқатда махсус техникалари, малакали ходимлари в.ҳ. мавжуд эмаслиги), қонун талабларини бузган ҳолда ғолиб бўлганлиги аниқланган тақдирда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Пудратчи:

ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
Буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    1. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш 15 (ўн беш) кун муддатда Буюртмачига берилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.

    2. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.

    3. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.

    4. Шартноманинг бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.





  1. Download 54.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling