Цивільно-правовий договір
Download 54.66 Kb.
|
пудрат-131МЛРД
КАФОЛАТЛАР
Пудратчи: барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини; лойиҳа ҳужжатларига ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларига мувофиқ барча ишларни бажариш сифатини; ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқлигини; ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилишни; шартномада белгиланган кафолат муддати мобайнида объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар ва чала қилинган ишлар аниқланганда, ўз ҳисобидан бартараф этишни; объектдан фойдаланилганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг сифатига кафолатли муддати томонлар йўл қўрилиш ишлари тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб, лойиҳа-смета, норматив, техник ҳужжатларда кўрсатилган муддат, бироқ камида 60 ой этиб белгиланади. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли муддатида аниқланиб, улар бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади. Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачи томонидан Шартноманинг 7.11-бандида назарда тутилган тартибда расмийлаштириладиган далолатномасида қайд этилади. Агар Пудратчи бажарилган ишлардаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, Буюртмачи бу ҳолда амалдаги конун ва меёрий хужжатларга асосан жавобгарликка тортиш тўғрисида ўрнатилган тартибда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга мурожат килиш ҳуқуқига эга. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош тортган тақдирда, уларни текшириб чиқиш норматив ҳужжатлар талабидан келиб чиққан ҳолда қурилиш монтаж ишлари сифати устидан давлат назоратини ўтказувчи ташкилот томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича ваколатли судига мурожаат қилишини истисно этмайди. Download 54.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling