Cонли умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳи тарбияланувчининг ота онаси (қонуний вакили) ўртасидаги


Download 56 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi56 Kb.
#1494039
  1   2   3   4
Bog'liq
Мажбурий гр шартномаси


_______-cонли умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳи тарбияланувчининг ота онаси (қонуний вакили) ўртасидаги
ШАРТНОМА

20___йил «_____»_________ _______-сон Қибрай тумани


______________________тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги______-cонли умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда ДМТТ деб юритилади) номидан устав асосида фаолият юритувчи раҳбари__________________________________________________
(Ф.И.Ш)
Бир тарафдан ва тарбияланувчи___________________________________________________________
_________________________________________________________________________________нинг
(Ф.И.Ш. ва боланинг туғилган йили)
(кейинги ўринларда тарбияланувчи деб юритилади) ота онаси (қонуний вакили)_______________________________________________________________________________
(боланинг ота-онаси ёки қонуний вакилининг Ф.И.Ш)
(кейинги ўринларда қонуний вакил деб юритилади) иккинчи тарафдан мазкур шартномани қуйидаги мазмунда туздилар:


I. Шартнома предмети
1.ДМТТ мазкур шартнома шартларига асосан тарбияланувчининг барча ҳуқуқларини таъминлаган ҳолда унга сифатли таълим–тарбия бериш, соғлиқни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш, интеллектуал, аҳлоқий, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароит яратиб бериш мажбуриятини, қонуний вакил эса тарбияланувчини ДМТТ негизидаги, тегишли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш бўйича гуруҳ тарбиячисига топшириш, ДМТТнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
2.Тарбияланувчини ДМТТда бўлиш вақти ______соатини ташкил қилади.


II. ДМТТнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
3.ДМТТ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ДМТТ ходимларининг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
Вазирлик томонидан “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш Давлат дастури асосида мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ ўз ўқув дастурини ишлаб чиқариш;
тарбияланувчини оила муҳитида тарбиялаш бўйича тегишли таклифлар бериш, унинг қонуний вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Мактабгача таълим тизмини ривожлантириш бўйича иннавацион фаолиятида иштирок этиш;
тарбияланувчи касал бўлганда ёки тиббий кўрикда унинг кассалиги аниқланганда, ДМТТ тиббиёт ходими томонидан кунлик фильтрациядан ўтказилганида тарбияланувчининг соғлиғи бўйича ДМТТда бўлишини тақиқловчи ҳоллар юз берганида уни вақтинча ДМТТга қабул қилишни рад этиш;
қонуний вакилнинг тегишли руҳсатисиз тарбияланувчини бошқа шахсларга бериб юборишни рад қилиш.
ДМТТ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш мумкин.
4.ДМТТнинг мажбуриятлари:
Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича туман МТБ томонидан берилган йўлланмалар асосида тарбияланувчини ДМТТга болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш гуруҳига қабул қилиш;
боланинг ДМТТда бўлиши вақтида унинг соғлиғи ва ҳаётини асраш хамда ҳар томонлама ривожланиши, тарбияланиши ва таълим олиш билан боғлиқ зарур ва хавфсиз шароитларни яратиш;
болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз ҳалқининг миллий, тариҳий, маданий қадириятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-мухитга эҳтиёткор муносабатни шакиллантириш; тарбияланувчининг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожланишини таъминлаш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
ҳар бир болага унинг ўз қобилиятларига қараб индивидуал ёндошишни таъминлаш, бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя қилиш;
низоларни ҳал қилишда авваламбор боланинг манфатларига асосланиш;
боланинг қонуний вакилига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
ДМТТ Кузатув кенгашининг тўлиқ фаолият олиб боришини таъминлаш;
ўқув таълим-тарбия жараёнини “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш Давлат дастурига мувофиқ амалга ошириш;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиши ва соғлиғига доир ҳусусиятларини ҳисобга олиб, мактабгача таълимнинг тегишли сифат, даража ва хажмга мувофиқлигини таъминлаш;
ДМТТ педагог кадрлари томонидан обод-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилинишини ҳамда боланинг ва унинг қонуний вакилининг ҳуқуқ ва шаъни, қадр-қимматини хурмат қилинишини таъминлаш;
мактабгача таълим сифатли таъминланишини назорат қилишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш;
тарбияланувчига биринчи тиббий тез хизмат кўрсатишни ташкил этиш, даволовчи-профилактик тадбирларни ўтказиш (режа асосида профилактик эмлаш, йиллик тиббий кўрик ўтказилишини ташкил қилиш ва бошқалар);
белгиланган санитария қоидалари, нормалар ва гигиена нормативларига мувофиқ хавфсиз, сифатли ва соғлом овқатланишни ташкил қилиш ва таъминлаш;
қонуний вакилдан ёки тегишли рухсати бўлган шахслардан тарбияланувчини қабул қилиш ва унга топшириш;
тарбияланувчига тегишли нарса ва буюмларни тўлалигича сақлаш;
қонуний вакилга ДМТТ фаолиятига доир маълумотларни тақдим қилиш (ДМТТ устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва услублари);
ДМТТда ўзгартирилган тартиб ва бошқа ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
ДМТТнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин;
ДМТТда тарбияланувчи эхтиёжи ва турли мақсадларни важ қилиб қонуний вакилдан мажбурий тарзда пул йиғиш ёки моддий қимматликлар олиб келишни талаб қилиш тақиқланади;



Download 56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling