Coreldraw фойдаланувчи интерфейси (экран ва асосий қуроллар)


Download 0.76 Mb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1551224
  1   2
Bog'liq
2-amaliy


CorelDRAW фойдаланувчи интерфейси (экран ва асосий қуроллар)


1-машқ. Дастурларнинг ишчи мулоқот дарчаси

  1. Дастурни очиш.

  2. Таркибида CorelDRAW экранининг асосий компонентлари жойлашган, 1-расмда келтирилган иш столини ўрганиш.

Хужжатлар дарчаси
Экраннинг катта қисмини ҳужжатлар дарчаси эгаллайди. Марказий қисмда жойлашган сояли тўғри тўртбурчак нашр қилинувчи саҳифага тўғри келади. Одатда бунда нашр саҳифаси ичида жойлашган ҳужжатнинг фақат бир қисми нашр қилинади.
Ранг палитраси
CorelDRAW дастури ранг палитраси контур ва чегаралар рангларини танлаш учун мўлжалланган. Тинч турган ҳолатда ранг палитраси таркибида битта қатор мавжуд бўлиб, экраннинг қуйи қисмига жойлаштирилган. Палитра таркибида акс этувчи ранглар йиғиндиси танланган ранг модели бўйича акс этади. Ранг моделлари ҳақидаги батафсил маълумотлар услубий қўлланманинг иккинчи бўлимида келтирилган.
Асосий меню
Асосий меню экраннинг юқориги қисмида, дарча номи тагида жойлашган. Унинг таркиби қуйи даражада жойлашган меню номларидан ташкил топган. Агар тегишли меню номи сичқонча тугмачаси келтирилиб босилса, у ҳолда экранда CorelDRAW дастурининг турли хил функцияларига киришни амалга оширувчи буйруқлар рўйхати хосил бўлади.
Қуроллар панели
Асосий қуроллар панели
Бу ерда тугмачалар кўринишида нисбатан кўп қўлланилувчи буйруқлар акс эттирилган. Буруқнинг номи курсорни тегишли тугмача устига олиб келган ҳолатда (босилмаган ҳолатда) «тебраниб турувчи изоҳловчи дарча»да хосил бўлади.
Графиклар панели
Графиклар панели CorelDRAW қуролларига тезкор киришни таъминлайди. Қуйида қуролларнинг номлари ва уларнинг қўлланилиш келтирилган. График панелида айрим тугмачаларда кўрсатилган қора стрелкалар (қуйи ўнг бурчакда) бу ерда бир нечта қуроллар мавжудлигини англатади. Уларга кириш учун стрелкани босиш ва пайдо бўлган рўйҳатдан тегишли қуролни танлаш талаб қилинади.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling