Coreldraw фойдаланувчи интерфейси (экран ва асосий қуроллар)


Танлаш – ўзгартиришлар учун объектларни танлашни таъминлайди. Шакл


Download 0.76 Mb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1551224
1   2
Bog'liq
2-amaliy

Танлаш – ўзгартиришлар учун объектларни танлашни таъминлайди.
Шакл – объект тугунларини таҳрирлашга мўлжалланган. У очилганда «Устара» ва «Ўчирғич» қуролларига кириш амалга оширилади.
Масштаб – кўрилаётган ҳужжатнинг ўлчамларини ўзгартириш учун фойдаланилади. У очилганда «Айлантириш» қуролига кирилади.
Эгри чизиқ – чизиқларни чизиш, эгри чизиқ ва супер чизиқларни чизишга мўлжалланган. У очилганда «Эгри Чизиқ» қуролига кирилади.
Вертикал ўлчам – вертикал ўлчамларни киритишни таъминлайди. Ушбу тугмача очилганда «Горизонтал ўлчам», «Қиялик ўлчами», «Чиқиш чизиқлари», «Бурчак ўлчами» ва «Боғловчи чизиқлар» қуролларига кирилади.
Тўғри тўртбурчак – тўғри тўртбурчак ва квадратларни чизишни амалга оширишга мўлжалланган.
Эллипс – эллипс ва доира чизишни таъминлайди.
Кўп бурчак – кўпбурчакларни, юлдузларни тасвирлашга мўлжалланган. У очилганда «Спирал» ва «Катакчалар» қуролларига кириш амалга оширилади.
Фигурали матн – шаклли матнни киритишда фойдаланилади. У очилганда «Оддий матн» қуролига кириш амалга оширилади.
Контур – объектлар контурларини ўзгартиришни таъминлайди.
Чегаралар – объект чегараларини белгилаш амалга оширилади.
«Масштаб» панели. Унинг таркибида экран таркиби масштабларини ўзгартириш учун мўлжалланган қуроллар жойлашган. 2-бўлимга қаранг.
Контекст меню
Объектнинг контекст менюси ушбу тугмача устида сичқончанинг ўнг тугмачасини босиш орқали чақирилади. Контекст меню таркибида мавжуд бўлган буйруқлар жамламаси қандай элемент танланганлиги ва қандай қуролдан фойдаланилиши ва бошқа шу каби ҳолатларга боғлиқ ҳисобланади, яъни танланган объект типи ва унинг хусусиятлари бўйича аниқланади, бироқ кўпгина ҳолатларда унинг таркибида қуйидаги буйруқлар жойлашади:
Бу нима? Экраннинг ҳоҳлаган элементи ҳақидаги маълумотларни чиқариш, масалан дарча хусусиятлари элементи, мулоқот ёки изоҳловчи дарча хусусиятлари тавсифланади.
Хусусият. Бу танланган объектнинг хусусиятлари дарчаси ҳисобланади. Хусусият дарчаси объект хусусиятларини кўриш ва уларни ўзгартиришни таъминлайди.
Ҳолат қатори
Ҳолат қатори таркибида ажратилган объект ёки буйруқ ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Тинч ҳолатда ҳолат қатори экраннинг қуйи қисмида ранг палитраси устида жойлашади. Ҳоҳишга кўра ҳолат қаторини экраннинг юқориги қисмига ўрнатиш мумкин. Бундан ташқари, ҳолат қатори таркибида фақат битта қаторни қолдириш ёки уни умуман олиб ташлаш имконияти мавжуд ҳисобланади. Ҳолат қатори кўрсаткичларини ўзгартириш учун контекст менюсидан фойдаланилади. Уни чиқариш учун ҳолат қатори устида сичқончанинг ўнг тугмачаси босилади.
CorelDRAW ишчи муҳитини ростлаш
Ишнинг унумдорлигини ошириш ва ишлашни қулайлаштириш мақсадида фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра CorelDRAW ишчи муҳитини ўзгартириши мумкин. Кўрсаткичлар ва Ростлаш (Хизмат кўрсатиш менюсида) мулоқот дарчалари ёрдамида нусхалар ва клонларни аралаштиришни, заҳирага қўйиш даврини, доирасида бекор қилиш сонларини, қуроллар хусусиятлари ва кўпгина бошқа ҳолатлар бўйича ўзгартиришларни бериш мумкин. Кўрсаткичлар мулоқот дарчаси таркибида объектларнинг экранда акс этиш усулларини кўрсатиб берувчи ва айрим операцияларни амалга ошириш тартибини ифодалаб берувчи кўрсаткичлар жойлашган. Ростлаш мулоқот дарчаси таркибида CorelDRAW ишчи муҳитининг кўринишини ва фойдаланувчи ҳаракатларига жавоб реакцияси кўринишларини аниқлаб берувчи кўрсаткичлар жойлашган. Бу кўрсаткичлар ва ростлаш ҳоҳлаган вақтда ўзгартирилиши мумкин.
CorelDRAW изоҳловчи дарчаси
CorelDRAW изоҳловчи мулоқот дарчаси фойдаланувчига керакли бўлиб қолгандагина экранга чақирилади. Ундан фойдаланиш CorelDRAW дастурининг кўпгина операцияларини тезлаштириш мақсадларида амалга оширилади, ушбу кўринишда ҳар сафар кўрсаткичларни нозик ҳолатда ростлаш учун буйруқлар менюсини танлаш талаби йўқотилади. Бу мулоқот дарчаси изоҳловчи дарча деб номланиб, ундан фойдаланиш талаб қилинган ҳолатгача уни экран қуйи қисмига тушириб қўйиш мумкин, экранда эса унинг фақат номи сақланади. Бу мулоқот дарчаси таркибида бир қатор буйруқлар гуруҳланган бўлиб, буйруқлар оиласини юзага келтиради. Масалан, «Сўнгги ўзгартириш» дарчаси таркибида: Масштаб\акс этиш, Айлантириш, Ҳолат, Ўлчам, Қиялик буйруқлари жойлаштирилган. Бу мулоқот дарчасини чақириш асосий қуроллар панели таркибидан ушбу ном билан номланувчи тугмачани босиш орқали ёки Монтаж менюсидан «Ўзгартириш» буйруғини танлаш орқали амалга оширилади.
Қуролларнинг хусусиятларини ўзгартириш
Қуролларнинг хусусиятларини ўзгартириш дарчаси қуроллар хусусиятларини ўзгартиришга мўлжалланган. Масалан, агар Танлаш қуроли учун «Барча объектларни тўлган деб ҳисоблаш» байроқчаси ўрнатилса, ажратиш жараёнида объектнинг нафақат контурларини, балки ҳоҳлаган жойлашиш ўрнини кўрсатиб бериш имконияти туғилади.
«Бекор қилиш» буйруғи
«Бекор қилиш» буйруғи Тўғрилаш менюси таркибида жорий иш сеанси давомида бажарилган ҳаракатларни бекор қилишни таъминлайди. Бу буйруқ исталмаган ўзгаришларни бекор қилиш учун фойдаланилади. Ушбу «Бекор қилиш» буйруғини танлашдан кейин дарҳол бевор қилинган ҳаракатларга такрорий равишда қайтишни амалга оширувчи «Қайтиш» буйруғига кириш мумкинлиги таъминланади.
Агар бажарилган ҳаракат бекор қилишга тадбиқ қилинмаса ёки бекор қилиниши керак бўлган ҳаракатлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда «Бекор қилиш» буйруғига кириш мумкин эмас.
«Кўрсаткичлар» мулоқот дарчаси таркибида «Бекор қилиш сонлари доираси» кўрсаткичи бекор қилиш ёки қайтариш мумкин бўлган ҳаракатлар кетма – кетлиги сонини аниқлашни таъминлайди. Тинч ҳолатда бу кўрсаткичнинг қиймати тўртга тенг бўлиб, бироқ бунда ҳоҳлаган бошқа сон қийматини бериш мумкин ҳисобланади. Бекор қилишнинг сони доираси тизимли заҳиралардагина чекланган. Бу сон қийматининг ортиши тезкор тарзда ҳаракатланиш сусайишига олиб келади.

1-расм. CorelDRAW ишчи дарчаси.





2-расм. Графиклар панели ва «Масштаб» панелининг кўриниши.
Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling