Ctrl+F или ⌘-F
Page 31 O‘zMU xabarlari
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022 - 269 - - вилоятлар рекреацион ва туристик салоҳиятини комплекс баҳолаш; -ҳудудда дам олишни ривожлантиришнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий омилларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; - ҳудуднинг туристик ва рекреацион типологиясини асослаш ва ҲРТни устувор ривожлантириш имкониятларини аниқлаш; - реакреация ва туристик соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаш. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Фарғона водийси вилоятларининг реакреация ва туризм имкониятларига кўра ҳудудий фарқланишга эга. Ҳудудни ўрганишга қиёсий географик ёндашув унинг энг муҳим рекреацион хусусиятларини синтезини амалга оширишга имкон берди. Миқдорий белгилар асосида ҳудудий хусусиятлар аниқланди. Ушбу ҳудудда маҳаллий аҳолининг қисқа муддатли дам олиши учун шаҳар марказлари атрофида реакреация зоналарини шакллантириш мумкинлиги, ҲРТни ривожлантиришнинг асосий муаммолари ва имкониятлари кўзга ташланди/ Тадқиқот давомида биз асосий эътиборни вилоятда фаолият юритаётган санаториялар фаолиятига қаратишни лозим топдик. Таҳлиллар натижасида шу ҳолат кўзга ташландики, Фарғона водийси вилоятларининг рекреация- туристик салоҳияти билан республикада алоҳида ажралиб туради. 2020 йилда республикада жами 494 та санатория ва дам олиш муассасалари фаолият олиб борган бўлса, шундан 138 таси мазкур вилоятлар (Андижон-61 та; Наманган-26 та; Фарғона-51 та) ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, туристик район таркибига кирувчи Андижон ва Фарғона вилоятлари кўрсаткичлар бўйича фақат Тошкент вилоятидан кейинги иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллайди[7,8]. Санаториялар (катталар ва болалар учун) фаолияти таҳлил қилинганда ҳам мазкур вилоятлар кўрсаткичлар бўйича энг олдинги ўринларда эканлиги маълум бўлди. Чуночи, мазкур йилда ҳаммаси бўлиб 94 та шундай муассассалар мавжуд бўлган бўлса, шундан 33 таси водий вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда (1-жадвал). Шу жумладан, болалар санаториялари, муассассалар сони, ўринлар сони даволанганлар сони (жами 9 та) бўйича ҳам мамлакатимизда энг олдинги ўринларни эгаллайди. 2020 йилда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган санатория-профилакториялар ва дам олиш муассасалари билан боғлиқ маълумотлар таҳлил қилинганда ҳам айнан юқоридаги каби ҳолатлар кўзга ташланди (2-жадвал). Санатория-профилакториялари муассасалар сони, даволанганлар сони бўйича ҳам минтақанинг Фарғона вилояти энг юқори ўринни эгаллайди. Олинган маълумотлар асосида Фарғона водийси вилоятларининг мавжуд туристик ва рекреацион фаолиятнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик ва бунда қуйидаги ҳолатлар кўзга ташланди (3-жадвал). Вилоятлар реакреация ва туризм соҳаси ҳолатини аниқлашда SWOT таҳлилини амалга ошириш уни бугунги давр талаби асосида барқарор иқтисодий ўсишини таъминлашга хизмат қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, вилоятларнинг кучли томонлари ва имкониятлари унинг заиф томонлари ва тахдидларидан кўра кўпроқ бўлиб, бу унинг салоҳияти юқорилигини кўрсатади. Минтақада кўплаб захирадаги ресурслар ва имкониятлар, узоқ муддатли истиқболда реакреация ва туризм соҳасининг барқарор ривожлантириш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling