Ctrl+F или ⌘-F


- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)


Download 404.34 Kb.
bet41/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Тадқиқотнинг назарий ва услубий хорижий
олимлардан А.Ю. Александрова, Ю.А. Веденин, А.Г. Гидбут, Н.А. Данилова, И.В. Зорин, Н.С. Мироненко, Д.В.
Николаенко, И.И. Пирожник, В.С. Преображенский, А.А. Татаринова, И.Т. Твердохлебов, А.М. Трофимова, П.Г.
Царфис, М.Д. Шарыгин, Е.Г. Кропинова, Л.Ю. Мажар, С. Сассен, П. Тейлор сингари олимларнинг хиссаси катта.
Чунончи, ҳудуднинг рекреацион-туристик ва салоҳиятини баҳолашнинг комплекс методологиясини ишлаб чиқиш учун
А.М.Трофимов ва В.А.Рубцов сингари олимлар тадқиқот жараёнида картографик, математик-статистик, қиёсий-
географик, тарихий, тизим-таҳлил, ҳудудий-тармоқ таҳлили ва баҳолаш каби усуллар ҳамда ёндашувлардан
фойдаланишган.
- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results). Айтиш зарурки, ахборотларни қайта ишлашнинг янги
ёндашувлари ва усуллари асосида рекреацион салоҳият билан боғлиқ махсус тадқиқотларни олиб бориш бугунги
куннинг муҳим талаби ҳисобланади. Ҳудудий реакреация тизимлар шаклланиши ва ривожланишининг ҳудудий
O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 30

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 268 -
қонуниятларини республикамизнинг ўзига хос рекреацион-туристик салоҳияти билан ажралиб турувчи Фарғона
водийси вилоятлари мисолида ўрганиш тадқиқотнинг муҳим жиҳатидир.
Ҳудуднинг рекреацион салоҳиятини баҳолашнинг замонавий усулларида, асосан, амалий муаммоларни ҳал
қилишда фойдаланиладиган кўрсаткичларнинг аҳамиятини аниқлашда маълумотларнинг ўсиши ва субъективликнинг
муҳим элементи билан боғлиқ бўлган бир қатор муаммолар ҳал этилмаган. Ушбу мақолада асосий эътибор водий
вилоятларининг мураккаб туристик ва рекреацион тизимларининг географик хусусиятларига қаратилган бўлиб, турли
даражадаги - табиий, тарихий, маданий, иқтисодий, демографик, ижтимоий ва бошқа жараёнларнинг ўзаро таъсири
натижасидир.
Ҳудуднинг рекреацион-туристик салоҳиятини ўрганиш илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиб, унинг салоҳиятини
ошириш йўлларини излаш билан бевосита боғлиқ.
Маълумки, рекреацион-туристик салоҳият маълум бир ҳудудда жойлашган табиий-иқлим, тарихий, маданий ва
ижтимоий-иқтисодий ресурслар йиғиндисидан (комбинацияси)дан иборат. Яна шуни таъкидлаш керакки, рекреацион-
туристик салоҳият тўплами ўзгариши мумкин, чунки туризм фаолиятини ташкил этиш учун ҳар хил турдаги ресурслар
талаб қилиниши мумкин [1, 49-56].
Муайян ҳудуднинг туристик ресурслари - бу ҳудуднинг ресурс салоҳияти элементларининг ўзига хос тури бўлиб,
уларга нисбатан ўзига хос тасниф, баҳолаш ва ёндашув зарур. Минтақанинг рекреацион-туристик салоҳиятининг
таркибий қисмлари сифатида қуйидагиларни ажратиш мумкин:
- табиий-иқлим ресурслари гуруҳи (иқлим, ландшафт, балнеологик ресурслар, табиий ёдгорликлар ва алоҳида
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар);
- тарихий ва маданий ресурслар гуруҳи (моддий ва номоддий);
-ижтимоий-иқтисодий ресурслар гуруҳи (инфратузилма, ташкилий бошқарув, кадрлар малакаси, моддий база,
молиявий, ахборот манбалар ва ҳ.к.) [2, б. 59-68].
Айрим олимлар фикрича, инфратузилма объектлари ҳар доим ҳам туристларга хизмат кўрсатиш шартлари,
туристик ресурслар бўлмайди. Балки, туризм инфратузилмаси алоҳида тоифа бўлиб ижтимоий-иқтисодий туризм
ресурслари ҳудуднинг туризм ва рекреация элементи салоҳияти сифатида туристлар учун энг муҳим маҳсулот яратиш
ҳисобланади [3, п. 1-8].
Муайян ҳудуднинг туристик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги эса уларнинг комплекс ишлатилиши
билан белгиланади. Ҳудудий ривожланишнинг турли даврларида ресурс салоҳиятининг турли элементлари талабга эга
бўлади [4, с. 194-198].
Рекреацион ресурсларни баҳолаш кўрсаткичлари сифатида курортдан фойдаланишда эса
балнеологик
ресурслар, саломатликни яхшилаш, қайта тикловчилар сони, санаторийларда тикланишдан кейинги вақт ишчиларнинг
саломатлигини йўқотишларини камайтириш, санаторийда саломатликни қайта тиклашдан кейин касаллик таътилини
тўлаш учун пулни тежаш, даволаш ва бошқалар эътиборга олинади.
Рекреация ресурслари - рекреацион фаолият жараёнида рекреация хизматларини кўрсатиш учун
фойдаланиладиган ёки ишлатилиши мумкин бўлган табиий-иқлим, маиший, маданий, соғломлаштириш, таълим,
тарихий ва бошқа ресурслар мажмуи бўлиб, уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Табиий рекреация зоналари [10] ва ресурслари (рекреация, курорт, соғломлаштириш зоналари, рекреацион
мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган бошқа табиий ҳудудлар, объектлар, мажмуалар);
2. Ижтимоий рекреацион ресурслар (бинолар, иншоотлар, архитектура-қурилиш мажмуалари, рекреацион
мақсадларда фойдаланиладиган бошқа ижтимоий-маданий объектлар).
Табиий рекреация зоналари бу - аҳолининг оммавий дам олиши, одамларнинг ҳаётийлиги ва соғлиғини тиклаш
учун мўлжалланган табиий муҳитнинг бир қисми бўлиб, буларга:
1. Рекреация, курорт, соғломлаштириш зоналари;
2. Рекреацион, тарихий, маданий ва қисман экологик мақсадлардаги ҳудудлар;
3. Ўрмон, сув хўжаликлари таркибига кирувчи алоҳида ҳудудлар;
4. Дам олиш мақсадида фойдаланишга яроқли бошқа рекреацион ҳудудлар, мажмуалар киради.
Табиий рекреация ресурслари - бу табиий курорт, даволаш, соғломлаштириш ресурслари ва одамлар
саломатлигини тиклаш учун фойдаланишга яроқли омиллар ҳисобланади.
Табиий шифобахш ресурсларга инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатадиган ва саноат аҳамиятига эга,
унинг ривожланиши учун яроқли (минерал сувлар, шифобахш лой) минерал конлари киради. Уларга ҳудуддаги махсус
ландшафт ва микроиқлим шароитларини ташкил этувчи, инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатадиган табиий-
хўжалик тизимлари (боғлар, пляжлар, ўрмонлар ва тоғлар) киради. Табиий шифобахш омиллар сифатида эса инсон
жисми учун энг мақбул миқдорда ва маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган қуёш нурининг давомийлиги ва интенсивлиги,
ҳаво намлиги, атроф-муҳит ҳарорати киради.
Рекреация тизимларини баҳолашда кўпчилик олимлар “рекреацион ҳудуд” тушунчасини ишлатсалар, баъзилари
бу тушунчани рад этиб, уни “рекреацион зона” атамаси билан алмаштиришни таклиф қилмоқдалар. Масалан, Самусенко
Л.А. фикрича, рекреацион фойдаланиш учун мўлжалланган жойларни белгилаш учун энг мақбул умумий атама бу
табиий рекреацион ҳудудлар атамасидир. “Ҳудуд” таърифини қўллаш афзаллиги шундаки, юридик адабиётлар,
шунингдек, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, у кенг қўлланиладиган
шаҳарсозлик қонунчилиги таҳлили билан тасдиқланади, дейди олим [5; 97].
Биз ўз тадқиқотларимизда тадқиқот объекти сифатида - Фарғона водийси вилоятларининг рекреацион-туристик
тизимларига эътибор қаратдик. Рекреацион-туристик соҳани ҳудудий ташкил этиш хусусиятларини ўрганиш эса
тадқиқот предмети бўлиб хизмат қилади.
Ишнинг мақсади - Фарғона водийси вилоятларининг рекреацион-туристик тизимларнинг ҳудудий
тафовутларини, улардан фойдаланишнинг истиқболли манзилларини аниқлашдан иборат бўлиб, унга эришиш учун
қуйидаги вазифалар белгилаб олинди[6]:
- Фарғона водийси вилоятларининг рекреацион ва туристик салоҳиятини баҳолашнинг услубий асослари билан
боғлиқ хориж тажрибасини ишлаб чиқиш;


Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling