Ctrl+F или ⌘-F
Page 57 O‘zMU xabarlari
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
Page 57
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022 - 295 - литосферасини нисбатан қаттиқлиги, ўткир бурчак( 35O-40O) остида тўқнашуви ва массасининг сезиларли даражада камлиги уни тўқнашувдан сўнг Евроосиё остига киришга мажбур қилган, яъни, субдукция ҳолати содир бўлган (расм 2 а). Шу сабаб кейинчалик Ҳиндистон томоннинг бор вужуди камроқ қаршиликка учраганлиги учун тўқнашувдан жанубда коллизия (бурмаланиш) ҳолати сезиларли даражада сустлашгани (200-300км узунликкача) кузатилган. Бунга қарши ўлароқ, кейинчалик Евроосиё литосфераси томони ҳаракатининг давомийлиги бир томондан, унинг остига кириб бораётган Ҳиндистон литосферасига тиралиб қолишлиги иккинчи томондан тўқнашувнинг Евроосиёда коллизия ҳосиласи бўлмиш Тён - Шань ва унинг кейинги авлод бурмаларининг ( 1000км узунликкача) хосил бўлишига олиб келди. Жараён шундай давом этса бир-неча миллион йиллардан сўнг Шимол томондаги бурмаланиш кўлами 2000 км ва ундан ортиқ бўлиши эхтимоли бор. Литосферик плиталарнинг ҳар бир ҳаракати уларни тўқнашган юзаларида ишқаланиш, емирилиш ва деформацияланиш каби, геодинамик жараёнларни, хусусан, зилзилаларни вужудга келтиради. 2в расмда 71O меридионал профил кесимида 1900-1993 йилларда ажралган сейсмик энергия чизмаси келтирилган бўлиб, бунда ажралган сейсмик энергиянинг 90% и литосферик плиталар тўқнашган ҳудудга (35,5 O ÷ 37,0 O шимолий кенглик) тўғри келишлигини кўришимиз мумкин. Ҳудди шундай чуқурлик бўйича ҳам ( 2 г расм ) сейсмик энергиянинг ажралиши асосан икки сатхда нисбатан кўпроқ кечишлигини кузатамиз. Биринчиси – 75÷125км чуқурликда (18%), яъни литосферик плиталар юза қисмларининг ичкарига бурилгандаги тўқнашуви, букилиши, синиши ҳамда ишқаланиши бошланадиган юзада, иккинчиси эса – 150 ÷ 250 км чуқурликда (79%), яъни литосферик плиталарнинг конвектив оқимлар кучи таъсирида бевосита бир бирига ишқаланиш (сидирилиш, емирилиш) юзаларида кузатилади. Майдон бўйича Ҳиндикушда кузатиладиган сейсмик энергиянинг 90% шимолий кенгликнинг 360 ва шарқий узоқликнинг 690-700 билан чегараланган худудда ажралади. Маълум оралиқ зилзилаларни чуқурлик бўйича зилзилаларнинг умумий сонидаги ҳиссаси турличадир. Кучсиз(М = 3,5-4,9) зилзилалар ер қобиғида (Н = 0-50км) умумий зилзилалар сонининг 82% ташкил этса, зилзилалар содир бўладиган энг қуйи чуқурликларда уларнинг ҳиссаси 57% га пасайиб кетади. Ўртача кучдаги (М=5,0-5,9) зилзилалар ҳиссаси мутаносиб равишда 15% дан 25% га ошади. Кучли(М=6,0-6,9) зилзилалар Н=0-100км чуқурликда рўй бериб, улар деярли йўқ даражада. Н=100-380 км чуқурликкача уларнинг ҳиссаси 15 % гача ортиб боради. Жуда кучли зилзилалар ( М ≥7,0) ҳам асосан, литосферик юзаларнинг тўқнашган қуйи қисмларида (Н=150-380 км ) содир бўлади, уларнинг сони умумий зилзилаларнинг 8%и гача етади( 3-расм). Юқорида зикр қилинган кучланишлар ҳақидаги ҳамма фикр-мулоҳазаларнинг тўғрилигини текшириш мақсадида таклиф қилинаётган моделни механиканинг миқдорий моделлаш услуби асосида, маълум чеклов ва шартлар орқали ҳисоблаб чиқиб, таҳлил қилинди. Дастлабки натижаларнинг батафсил таҳлили аввалроқ матбуотда чоп этилган [2]. Қуйида–литосферик плиталар тўқнашувидан хосил бўладиган кучланишларни 71 меридиан кесимида миқдорий моделлаш услуби билан ҳисобланган, кесим бўйича тарқалиш хусусиятларини кузатиш мумкун (7-расм). Ҳисоблашда эгилувчан ва сиқилмайдиган суюуқликларнинг ёпишқоқлик сирғалишлик ҳаракати назарияси [2] қўлланилиб, асосий кучлар Ҳиндистон литосферик плитасини харакатидан юзага келтирилиб, Евросиё плитасининг ҳаракати эса, чекланилди. Воқеъликни тўлиқ акс эттира олмаган шарт асосида қурилган бўлсада, миқдорий модель ҳам асосий кучланишларнинг биз аввалдан йиғилишини таъкидлаётган юзаларда вужудга келаётганлигини кўрсатди. Келажакда Евроосиё ва Ҳиндистон литосферик плиталарининг тўқнашувидан ҳосил бўладиган кучланишларнинг фазо ва маконда геодинамик жараёнларнинг аслига монанд бўлган шартлар орқали миқдорий моделларини яратиш кўзда тутилмоқда. 7-расм. Субдукция жараёнида урунма кучланишлар σint/(µ/Δt) интенсивлиги Ҳиндистон плитасининг мантия домига тортилаёган қисми бизнингча 350 ÷ 380 км дан чуқурроққача, айрим олимлар фикрича [3-5] 400 ÷700 км чуқурликкача тушиши мумкин. Бу чуқурликка тушиб бораётган Ҳиндистон литосферасининг бўлаги мантиядаги юқори температура, босим ва конвектив оқимлар таъсирига учраб, вақти-вақти билан асосий қисмидан узилиб туради. . Биз ўрганаётган холатда мантиядаги конвектив оқимларнинг хоссаларини шартли ўзгармас деб ўйласак, Ҳиндистон ва Евроосиё плитасининг мантия домига тортилаётган қисми ўлчамларининг (эни, узунлиги ва юзаси) вақт бирлигида ўзгариб туриши мантиядаги конвектив оқимларнинг литосферик плиталарга таъсирини оширади ёки сусайтиради. Ўз навбатида бу холат нафақат литосферик плиталарнинг тўқнашган худудида, балки, Марказий Осиё регионал кўламида (ёки унинг айрим бўлакларида) геодинамик жараёнларнинг кучайиши ёки сусайишига олиб келади. Марказий Осиё регионал миқёсидаги сеймик фаоллиги ва унинг қайтарилиш даврийликлари юқорида айтганимиздек, конвектив оқимлар ҳусусиятларининг ўзгаришига ва Евросиё – Ҳиндистон слэби ўлчамларининг -42 -41 -40 -39 -38 -37 -36 -35 -34 -6 -5 -4 -3 -2 -1
Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling