Cув олишдан аввал қисман сувни лойлардан тозалаб ишлатиладиган иншоотларни тадқИҚ этиш


Download 178.14 Kb.
bet2/2
Sana09.01.2023
Hajmi178.14 Kb.
#1085771
1   2
Bog'liq
CУВ ОЛИШДАН АВВАЛ ҚИСМАН СУВНИ ЛОЙЛАРДАН ТОЗАЛАБ ИШЛАТИЛАДИГАН ИНШООТЛАРНИ

1.2 жадвал

Сув тозалаш станция қуввати

10 минутлик сув сарфи
м3

м3/кун

м3/соат

500

20,8

4

1000

41,6

7

2000

83,3

14

5000

208

34

10000

416

70

20000

883

140

40000

1666

280

100000

4166

700

Кирғоқ қудуғидан чўкма йиғиладиган ҳажмни аниқлаш осонлаштириш мақсадида сув олиш қуввати 1000 м3/кун, сув лойқаси ҳар хил бўлган ва чўкадиган чўкма миқдори 20% дан 60% гача бўлганда чўкма ҳажми қанча бўлишини ҳисоблаб чиқдик. Сув олиш қуввати бошқача бўлганда шу жадвалдан фойдаланиб чўкма ҳажмини аниқлаш мумкин.
Сув тозалаш қуввати бир кунда 1000 м3/кун бўлганда қирғоқ қудуғида йиғиладиган суюқ чўкма ҳажми дарё суви лойқалигига ва чўкадиган лойқа % нисбатан миқдори:
1.3 жадвал

Чўкади-ган қисм
%

Сув тозалаш иншооти қуввати 1000 м3/кун бўлганда ва сув лойқалиги қуйидагича бўлганда (мг/л) суюқ чўкма миқдори, метр куб

100

200

500

1000

2000

3000

4000

6000

20

0,033

0,066

0,16

0,33

0,66

1,0

1,33

2,0

30

0,05

0,1

0,25

0,5

1,0

1,5

2,0

3,0

35

0,058

0,11

0,29

0,58

1,16

1,74

2,32

3,43

40

0,066

0,132

0,33

0,66

1,32

1,98

2,64

3,96

45

0,074

0,148

0,36

0,72

1,44

2,16

2,88

4,32

50

0,083

0,166

0,415

0,83

1,66

2,49

3,32

4,98

60

0,1

0,2

0,5

1,0

2,0

3,0

4,0

6,0

Юқоридаги мулоҳазаларни ҳисобга олиб, қирғоқ қудуғининг сув сатҳидан қуйи қисми ҳажмини қуйидаги ифода орқали аниқлашни тавсия қиламиз.




Wқwчук =КwсувқK•qл•TКwсув
бу ерда К – коэффициент, дарёдан олинаётган сув миқдорига боғлиқ бўлиб, 1000 м3/кун сув олинса, Кқ1 деб олинади, 10000 м3/кун учун Кқ10 деб олинади ва ҳ.к.
qл – сув лойқалигига қараб 11қжадвалдан олинадиган суюқ чўкма ҳажми, м3.
Т – чўкманинг неча кун давомида йиғилиб туриши, кун.
wсув – насослар иши учун 10 минутлик сув сарфи, уни олинаётган сув миқдорига қараб 10қжадвалдан олинади, м3.
Очиқ манбалардан сув олиш иншоотларини қуйидаги турлари қўлланилади:
а) Ўзан турдаги.
б) Қирғоқ турдаги.
в) Чўмичсимон.
Сув олиш иншоотларини ўрнатиш жойини танлашда қуйидаги талаблар қойилади:
1. Олинадиган сувни тозалиги жуда юқори бўлиши керак. Шунинг учун сув олиш иншооти аҳоли пунктидан оқим бўйича юқорида, қирғоқдан узоқроққа ва манбанинг чуқурлашган қисмида жойлаштирилади. Мозор, ҳайвонларни чўмилтириш ва суғориш жойларига яқинлаштириб иншоотларни жойлаштириш мумкин эмас.
2
. Йил бўйи сув билан таьминланиш муттасил кафолатланган бўлиши керак. Бунинг учун сув олиш иншооти манбанинг тўғри чизиқли қисмида, ботиқ қирғоқда жойлаштирилади (1.1- расм).

1.1 расм. Сув олиш иншоотини ўрнатиш


3. Сув олиш иншоотларининг қурилиши сув хўжалиги комплексининг бошқа қатнашчилари талабларини ҳам ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
4. Иншоотни ўрнатиш жойининг энг қулай топографик, гидрологик, геологик ва гидрогеологик шароитлари олдиндан олиб борилган махсус қидирув ишлари натижасига кўра аниқланади.
5. Иқтисодий мулоҳазалар-техник хулоса:
а) иқтисодий жиҳатдан энг қулай ва оддий тузилган;
б) аҳоли яшайдиган жойдан жуда узоқлашиб кетмаган;
в) ифлосланган сувларни манбага ташланадиган жойлардан юқорида ўрнатиладиган иншоот турлари танланиши керак.
6. Иншоотни жойлаштириш жойини танлашда сейсмик шароитлар ҳам эътиборга олиниши керак.
Ўзан туридаги сув олиш иншоотларидан ётиқ қирғоқли сувнинг чуқурлиги кам бўлган дарёлардан сув олиш учун фойдаланилади. Нисбатан яхши сифатли сув олиш учун сув қабул қилиш мосламалари қирғоқдан ма‟лум масофада дарёнинг ўзанига ўрнатилади. Қабул қилинган сув, ўзи оқар сув қувурлари орқали қирғоқ қудуғига келтирилади. Ўзан туридаги сув олиш иншооти бош қисм, ўзи оқар босимли сув қувури ҳамда қирғоқ қудуғидан иборатдир. Қувурдан ўтадиган сувнинг тезлиги манбадаги сувнинг тезлигидан каттароқ ёки унга тенг бўлиши керак. Ўзи оқар сув қувурининг бош қисми кенгайтирилган қувур кўринишида лойиҳалаштирилади.

1.2 расм. Ўзан турдаги сув олиш иншооти.


1 – бош қисми
2 – ўзи оқар сув қувури
3 – қирғоқ қудуқ
Сув қабул қилувчи қисм сув оқими йўналишига тескари ҳолда жойлаштирилади. Сувни тезлигини ва қабул қилинаётган сувдаги чуқиндиларни камайтирмоқ учун, бош қисм сув сатҳидан 1-1.25 м чуқурда ва сув тубидан 0,5 м баландда ўрнатилади. Бош қисм панжара билан жиҳозланади. Ўзи оқар босимли сув қувури пўлат, чўян ёки асбестсементдан таёрланиши мумкин. Кўпроқ дарё ўзанида бу қувурнинг пўлатдан бўлиши тавсия этилади.
Қирғоқ қудуғи сув босмайдиган жойда ўрнатилади, Бироқ бунда ўзи оқар сув қувурининг узунлиги катта бўлиб кетмаслиги назарда тутилиши керак. Қирғоқ қудуғининг биринчи бўлимидаги сув сатҳи қуйидагича топилади

Бунда, Zyus - дарё сувининг сатҳи


h - босим сарфлари йиғиндиси
Ўзан туридаги сув олиш иншоотининг қуввати насос стансиясининг маҳсулдорлиги асосида ҳисобланади.



Qsut - суткалик сув истеъмоли


T - насос стансиянинг ишлаш вақти, Т = 24 соат
а - тозалаш стансиянинг сувга бўлган хусусий эҳтиёжини ҳисобга олувчи коеффициент а=1.08-1.1
h – узинлик бўйича қувурда бўладиган босим исрофи


yoki

формулалар ёрдамида ҳисобланади.


А - солиштирма қаршилик, қувурни диаметри ва материалига боғлиқдир
l - ўзи оқар сув қувурининг узунлиги, м
q - сув сарфи, л/с
1000i – 1 км узунликдаги қувурда бўладиган босим сарфи миқдори. Қирғоқ туридаги сув олиш иншооти, сув олиш учун чуқурлиги йетарли бўлган дарёлардан (қирғоқлари сув олиш учун қулай шароитларда я‟ни қирғоқлар тикка, мустаҳкам ва улар сув босмайдиган шароитда) сув олишда қўлланилади. Қирғоқ грунтлари бўш бўлганда сув олиш иншоотининг ажратилган (насос стансия ва қирғоқ қудуғи алоҳида биноларда жойлаштирилган) тури қурилади. Агар грунтлар мустаҳкам бўлса иншоотнинг қўшилган (насос стансия ва қирғоқ қудуғи бир асосда жойлаштирилган) тури қурилади.

1.3 - расм. қирғоқ турдаги сув олиш иншооти:


а) ажратилган ҳолат б) бирга қўшилган ҳолат
Ч
ўмичсимон сув олиш иншоотлари асосигача музлайдиган ва сувининг таркибида лойқа миқдори кўп бўлган дарёлардан сув олиш учун қўлланилади. Бундай иншоотлар фақат кўп миқдорда сув олиш учун қурилади (>20-25 м3 /с). Иншоот дарё қўлтиғида, ёки ўйилган жойда ўрнатилади ва сув олиш иншооти 0.15-0.05 м/с бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чўмичли иншоотларнинг тури: 1.Mayda муз парчаларининг сув олиш иншоотларига кириб келишидан сақлаш учун пастки чўмичдан фойдаланилади.

1.4 - расм. Чўмичли сув олиш иншооти (а).


1 - чўмич 2 - сув олиш иншооти
--------------------- – пастки сув қатлами оқими
______________ - юқори сув қатлами оқими.
2. Чўкиндиларнинг сув олиш иншоотига кириб келишидан сақлаш учун - юқори сув оқимли чўмичдан фойдаланилади.

1
.5 - расм. Чўмичли сув олиш иншооти (б).


3
. Икки томонли чўмичсимон сув олиш иншооти - майда муз парчаларидан ва чўкиндилардан сақлаш учун хизмат қилади.

1.6 - расм. Чўмичли сув олиш иншооти (в).


Каналлардан сув олишда ҳам сув олиш иншоотларнинг айнан шу турлари қўлланилади.


Ҳулоса.
Ҳулоса қилиб айтганда ушбу мақолада Ўзбекистон ҳудудидаги дарё сувларининг лойқалигини ва унинг заррачалари йириклигини текшириш шуни кўрсатдики 10 минут давомида ўртача 20-40 фоиз лойқалик чўкиши мумкин экан. Олинадиган сувни тозалиги жуда юқори бўлиши кераклиги учун сув олиш иншооти аҳоли пунктидан оқим бўйича юқорида, қирғоқдан узоқроққа ва манбанинг чуқурлашган қисмида жойлаштирилади. Мозор, ҳайвонларни чўмилтириш ва суғориш жойларига яқинлаштириб иншоотларни жойлаштириш мумкин эмас экан. Йил бўйи сув билан таьминланиш муттасил кафолатланган бўлиши кераклиги ва бунинг учун сув олиш иншооти манбанинг тўғри чизиқли қисмида, ботиқ қирғоқда жойлаштирилини таьминлашимиз зарур экан.


Download 178.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling