Шайхонтоҳур тумани
320-сонли мактаб директори
________ Д.Э. Холмуратова
“_____”___________2020 й
Шайхонтоҳур тумани 320-сонли мактабнинг амалиётчи психолог Абдуллаева Гулрух ўқувчи қизлар билан мактабда кийиниш маданияти ва қоидалари юузасидан давра суҳбатидан семинар
Б А Ё Н Н О М А С И
Шайхонтоҳур тумани 320 –мактаб 8-11 синф ўқувчи қизлари билан давра суҳбатидан семинар
Б А Ё Н Н О М А С И
Тошкент шаҳар 05.03.2019.
Қатнашдилар: 8-11синф ўқувчилари
Хотин-қизлар раиси: Абдуллаева Ў.
Мактаб психологи: Абдуллаева Г .
Кун тартиби:
Дастур режаси:
Ховлингиздан ёки хонадонингиздан дарвоза ҳатлаб кўчага чиқдингизми, сиз жамоат жойидасиз. Сизни ҳамма кўради, сиз ҳаммани кўрасиз. Кимларгадир буни айтиш, зслатиш керак эмас аслида. Буни ҳамма шундоғам билади. Бу ҳакда ёзиш ҳам ғалатироқ туюлади. Лекин анча мулоҳазадан сўнг маданиятнинг бу оддий жиҳати тўғрисида айтиш зарурати бу ҳақда фикр юритишга ундади.
Хўш, айтингчи, сиз кўчага чиқмоқчисиз, биринчи навбатда нима қиласиз? Сизга жумбоқли савол бериб, ўйлантирмоқчи эмасмиз. Бу — оддий ҳолат. Айтиб кўяқолайлик. Энг аввало, эгнингиздаги кийим-бошингизга мундоқ қарайсиз. «Шундай ҳолда кўчага чиқсам бўлаверадими? ёки…» деб ўйлаб қоласиз. Кейин қаерга бормоқчи бўлсангиз, ўшанга яраша кийинасиз ва остона ҳатлайсиз.
«Уйдаги гап кўчага тўғри келмайди» деганидек, уйдаги кийим ҳам кўчага тўғри келмаслигини жуда яхши биласиз. Бироқ, тўғрисини айтиш керак, баъзида кўча-кўйда ғалати» кийинган одамларни учратиб қоляпмиз. Бу эринчоқликми ё атайин шундай қилишми ёки шошилишданми, барибир, ҳеч бирини оқлаб бўлмайди. Кўчага чиқдингизми, албатта, кўчага мос кийиниш керак.
Мактаб раҳбари Д.Э.Холмуратова
Мактаб психологи Г.Н.Абдуллаева
Мактаб хотин қизлар раиси Ў.А.Абдуллаева
Do'stlaringiz bilan baham: |