Д. Утепбергенова ндпи, Факультетлараро чет тиллари кафедраси ўқитувчиси
Download 28.96 Kb.
|
Д. Утепбергенова
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ УҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТАРБИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ Д. Утепбергенова НДПИ, Факультетлараро чет тиллари кафедраси ўқитувчиси Ўқитувчи дарс жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланишдан олдин мавзу буйича асосий тушунчалар ҳакида маълумот бериб утади. Шундан сунг, талабаларнинг мустақил равишда узлаштиришлари, такрорлашлари, олган маълумотлари доирасини кенгайтиришлари ва мантиқий фикр юритишлари осон кечади. Бунда интерфаол усулларнинг аҳамияти янада ошади. Талабаларга хорижий тилни ургатишнинг мақсади ёзиш, тинглаб тушиниш, гапириш ва уқишдан иборатдир. Дарсларни кузатиш давомида педагогик технологияларнинг қулланилиши турли интерфаол усуллар орқали булиб, улар жуда юқори натижа бермокда. Жумладан, тажрибали хорижий тил ўқитувчиларига дарсда «Play» методидан фойдаланиш тавсия килинди. «Play» методидан инглиз тили дарсида куйидагича фойдаланилади: ўқитувчи дастлаб талабаларни икки ёки уч гуруҳга булади. Уларга таниш булган бир сузни айтади ва маълум бир чегараланган вақт беради. Талабалар шу сузга алоқадор булган сузларни дафтарга ёзадилар. Масалан: “write” сузини олайлик. Бу сузнинг ўзбекча таржимаси «ёзмоқ»дир. Талаба белгиланган вақт ичида бу сўзга боғлиқ бошқа сўзларни ёзиши ва гаплар орқали мисоллар келтириши керак. Уйиннинг асосий шартларидан бири шундан иборатки, улар уйин давомида луғат, китоб ва дафтарларидан фойдаланмайдилар. Берилган вақт тугагандан кейин гуруҳларнинг топган мисоллари туғри ва нотуғрилиги аниқланади ва натижалари баҳоланади. Бу методни қуллаш уқитувчига талабаларнинг фикрлаш доираси ва уларнинг луғат бойлиги кай даражада эканлигини били-шига ёрдам беради. Талабаларга эса мантикий фикрлаш, гуруҳ билан ишлаш куникмасини шакллантириш, ҳар бир уқувчини фаолликка ундаш, узлари билмаган ва тополмаган мисолларни гуруҳдошлари ёки рақиб гуруҳ топган мисоллар орқали эслаб колишларига ёрдам беради. Бундай методлар дарс жараёнида бир неча марта фойдаланилса, албатта талабаларнинг суз бойлиги янада ошади. Бундан ташкари дарс жараёнида талабаларга хорижий тиллардан дарс утишда «Speak», яъни «гапирмоқ» методини қуллаш мумкин. Бу методда талабалар узларининг суз бойлиги ва грамматик билимига таянадилар. Ўқитувчи доскага битта содда феълни ёзади. Ўқитувчи танлаган ўқувчилар бу феълдан кетма-кет содда ва мураккаб гаплар тузадилар. Бу методни қўллаш жараёнида ўқитувчи талабаларнинг грамматик билими ва суз бой-лигини яна бир бор синовдан утказади. Масалан ўқитувчи доскага «dо» феълини ёзади. Танланган талаба эса уни содда гапга айлантиради. Масалан «I go» ёки «he goes», «go to school» ва шу тариқа кейинги танланган талабалар бу гапни кетма-кетликда давом эттирадилар. Бу мисолни куйидаги матнда куриб чикамиз: Талаба: - go 1. талаба: - go to school 2. талаба: - go to school said my father Бу мисоллар кетма-кетлигини таъминлаш, энг аввало, талабаларнинг билимларни узлаштиришларига боғлик. Бу методни ўқитувчи гуруҳлар мисолида ҳам қулласа булади. Талабаларни ўқитувчи иккита гуруҳга булиб, уларга иккита феълни доскага ёздиради ва ҳар бир гуруҳ қатнашчилари навбат билан феълни гапга айлантириб, гаплар кетма-кетлигини давом эттирадилар. Гапларнинг грамматик жиҳатдан туғри ишлатилганлиги ва сузларнинг туғри ёзилиши уқитувчи томонидан назоратга олинади ва улар умумлаштирилиб баҳоланади. Энг яхши курсаткичга эга булган талабалар ўқитувчи томонидан урнак қилиб курсатилади ва рағбатлантирилади. Бу каби методлардан куплаб мисоллар келтиришимиз мумкин ва улардан хорижий тил дарсларида унумли фойдаланилса булади. Булардан келиб чикадиган ҳулоса шуки, уқитувчи уз дарсига илғор педагогик технологияларни қанчалик куп даражада олиб кирса, уларни таълим мазмунига сингдириб, уз урнида фойдаланса ва узи ҳам бундай методларни янада ривожлантириб, янгидан-янги инновациялар кашф килса, ана шундагина у кузлаган натижага эришади. Демак, «Ўқитувчи чет тили дарсларини педагогик технологиялардан фойдаланиб шундай ташкил этсинки, у самарага эришсин»[1:76]. Бу эса уз навбатида юқори компетенцияга эришган ўқитувчининг педагогик махоратига боғликдир. Таълим самарадорлигига эришиш учун бугунги хорижий тил ўқитувчисига куйидаги талаблар куйилади: 1. Талабаларни узида мужассамлаштирган уқитувчи етарли билим, куникма, малакага эга булиши, педагогик технологияларнинг мохиятини аник билиши. 2. Таълим жараёнида психологик индивидуал ҳусусиятларни ҳисобга олиб педагогик технологияларни қуллаш. 3. Ўкитувчининг фазилатларидан бири у уз фанини юқори савияда билиши таълим самарадорлигини оширишда педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, натижага эри-шиш. 4. Ўқитувчи касбига оид талаблардан бири педагогик технологияни қуллаш орқали уларнинг хорижий тилга нисбатан меҳрини уйғотишдан иборат булиши лозим. Демак, хорижий тилни педагогик технологиялар орқали уқитиш ёшларни келажакда мустақил фикрга эга баркамол авлод булиб тарбияланишида муҳим аҳамият касб этиши лозим. АДАБИЁТЛАР: 1 Кенжабоев А. Педагогик махорат асослари. - Т.: «Навруз», 2012. -76-б. 2.Феберман Б. Илғор педагогик технологиялар. - Т.: «Фан», 2000. Download 28.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling