“Дала тажрибасининг асосий вазифаси дала шароитида ўғитларнинг таъсир доирасини ўрганиш бўлса, вегетация усулининг вазифаси айрим фактор ва жараёнларнинг ўсимлик


Download 23.3 Kb.
bet2/2
Sana28.01.2023
Hajmi23.3 Kb.
#1135127
1   2
Bog'liq
1.1. Vegetatsiya tadqiqot usuli

Тупроқ олиш ва уни тайёрлаш. Вегетация тажрибаси учун олинадиган тупроқ юзасидан қуйидаги маълумотлар аниқ бўлиши керак: тупроқнинг номи, тупроқ олинган жой, тупроқнинг маданийлашганлик даражаси ва тарихи.
Тупроқ белкурак ёрдамида олинади ва олдиндан тайёрланган қоп ёки халталарга солинади. Кўп миқдорда тупроқ олишга тўғри келса, арава ёки тиркамалардан фойдаланилади. Тажриба учун олинадигап тупроқ миқдори идишларнинг сони ва сиғимига қараб ҳисобланади. Тупроқни олиш муддати ҳам тажриба натижаларига таъсир қилади. Масалан, ёзда олинган тупроқлар азотнинг нитрификацияланиши ва калий ҳамда фосфорнинг иммобилизацияланишининг жадвалиги билан баҳорда олинадиган тупроқлардан фарқ қилади.
Тупроқни тайёрлаш ўз ичига тупроқни белкурак ёрдамида ралаштириш, элакдан ўтказиш ва таркибидаги илдиз ва бошқа механикавий аралашмалардан тозалашни олади.
Идишларга тупроқ тўлдириш. Ғўза билан вегетация тажрибаларини ўтказишда кўпроқ Вагнер ёки Митчерлих идишларидан фойдаланилади. Бу идишлар алюминий ёки рухланган тунукалардан ясалади ва катталиги 30x30 ёки 40x30 см (1-рақам идишнинг баландлиги, 2-рақам эса диаметри) бўлади.
Тупроқ солишдан аввал идишлар яхшилаб ювилади, қуритилади, ичи бўёқ билан қопланади. Идиш ичига 2,0-2,5 см диаметрли металл ёки шиша қувурча ўрнатилади. Идишнинг яна бир таркибий қисми дренаж мақсадида ишлатиладиган тароқдир идиш тубига, тароқнинг икки ёнига ювлган 2-3 кг майда тошчалар солинади.
Шағал ва тупроқни бир-биридан ажратиш учун идиш диаметридан 5-8 см каттароқ қоғоз қирқимлари ишлатилади.
Тупроқ тўлдиришдан олдин идишлар бир хил оғирликка келтирилади. Одатда 30x30 см катталикдаги идишга 20 кг қуритилган тупроқ сиғади. Идишларга жойлаш учун тайёрланган тупроқдан намлик ва агрокимёвий хоссаларни аниқлаш учун 4 тақрорликда намуналар олинади.
Ўғитлаш. Вегетация тажрибаларида ўғит турини танлаш ва кўллаш энг масъулиятли тадбир. Ўғитлар йиллик меъёрининг бир қисми тажриба бошланишидан тупроқ билан аралаштирилади ва қолган қисми сувда эритилган ҳолда ниҳолларни кўшимча озиқлантириш ҳолда киритилади.
Уруғларни экиш ва ниҳолларни парваришлаш. Уруғлар бир хил чуқурликка бир вақтнинг узида экилиши лозим. Одатда ҳар бир идишга 10 донадан уруғ экилади. Тупроқ ҳарорати ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги учун идишлар ичига пахта солиб тикилган махсус ёстиқчалар ёки 3-4 қават газета билан ўралади. Ниҳоллар униб чиқиб, ўзларини бирмунча тутиб олгач, яганаланади: ҳар бир идишда 3 тадан ўсимлик қолдирилади (донли экинлар бундан мустасно). Ривожланишнинг 3-4 чинбарг даврида яна биттадан ўсимлик олиб ташланади шоналаш даврида эса ҳар бир идишда фақат битта ўсимлик қолдирилади. Олинган ўсимликлардан кимёвий таҳлилларда фойдаланилади.
Суғориш. Вегетация тажрибасини тўғри бажаришнинг асосий шартларидан бири суғоришни тўғри ташкил қилишдир. Маълумки яхши ривожланган ўсимликлар вегетация идишларидаги сувни тез сарфлаб қўяди. Лекин тажрибадаги ўсимликларнинг қисқа муддатли чанқаб қолишига ҳам йўл қўйиб бўлмайди, чунки бу ўсимликларга озиқ моддаларнинг ўзлаштирилиши ва барча биокимёвий жараёнларни меъёрида кетишига салбий таъсир қилади. Сувнинг қаддан ташқари кўп берилиши ҳам тупроқ тўла нам сиғимининг ортиши, ҳавонинг камайишига ва ўсимликларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Суғориш тупроқдаги намлик унинг тўла нам сиғимининг 60-70 % ига, капилляр нам сиғимимнинг 70-80% ига тенг бўлганда амалга оширилади. Идишлардаги ўсимликлар ҳар куни, иссиқ кунларда эса кунига икки марта суғорилади. Суғориш бир қисм сувни қувур орқали пастдан ва олган қисмини тупроқ бетидан бериш йўли билан амалга оширилади. Бериладиган сув миқдори ҳар бир вариантдан битта идиш оғирлигини тортиш йўли билан аниқланади. Барча идишлардаги намликни бир хил қилишга 10-14 кунда бир марта тажрибадаги ҳамма идишлар массасини тортиб, бир хил оғирликка келтириш йўли билан эришилади.
Download 23.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling