3-мaвзу. Юк идишлaр. Улaрнинг турлaри, кoнструктив тузилиши вa қўллaш шaрoити. Юк идишлaрни юклaш вa бўшaтиш мoслaмaлaри. Юк идиш ҳaрaкaтини нaзoрaт қилиш мoслaмaлaри. Юк идишлaрни ҳисoблaш вa тaнлaш


Download 171.59 Kb.
bet1/4
Sana15.03.2023
Hajmi171.59 Kb.
#1269307
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза 3 Shaxta yuk ko\'tarish qurilmalari КЭМ


3-мaвзу.
Юк идишлaр. Улaрнинг турлaри, кoнструктив тузилиши вa қўллaш шaрoити. Юк идишлaрни юклaш вa бўшaтиш мoслaмaлaри. Юк идиш ҳaрaкaтини нaзoрaт қилиш мoслaмaлaри. Юк идишлaрни ҳисoблaш вa тaнлaш.
РЕЖА:

  1. Юк идишлар турлари ва уларни юклаш-бўшатиш жараёнлари

  2. Юк идишларни ҳисоблаб танлаб олиш

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: скип, клет, скипо-клет, бадья, вагонетка.


  1. Юк идишлар турлари ва уларни юклаш-бўшатиш жараёнлари

Юк идишлар, уларни юклаш ва бўшатиш мос ламалари, парашют ва йўналтирувчилар, пўлат арқон улаш мосламалари, копер, йўналтирувчи шкивлар, юк кўтариш машина ва редуктор қурилманинг механик ускуаларини ташкил этади.
Ушбу мавзуда юк кўтариш қурилмаларнинг механик ускуналарини вазифалари, уларнинг турлари ва конструктив тузилишлари, ишлаш, принциплари ҳамда уларни муаян шароитга мослаб танлаб олиш масалалари бўйича маълумотлар баён қилинган.


Тик ва қия кўтариш қурилма юк идишлари.
Юк идиш қурилманинг асосий механик ускуналаридан бири ҳисобланади. У юк кўтариш қурилманинг тузилиш тизими, қўлланиш шароити ва ишлаш жараёнини белгилайди.
Фойдали қазилма, тоғ жинслари материаллар, ускуналар ва ишчи ва ҳизматчилар тик ёки қия шахта стволи бўйлаб юк идишларда ташилади.
Юк идишлар конструктив тузилишига кўра бирнеча гуруҳга бўлинади. Булар клет, скип, скип - клет ва кажава (бадъялар) лардир. Улар:

  • идишнинг юк кўтариш қобилияти унинг массасига нисбатан каттароқ бўлиши;

  • юклаш ва бўшатиш жараёнларини автоматик тарзда амалга ошириш мумкинлиги;

  • конструктив тузилиши содда, ихчам ва мустаҳкам бўлиши;

  • юкларни, айниқса одамларни ствол бўйлаб ташишда ҳавфсиз бўлиши каби талабларга тўлиқ жавоб бериши керак.



Тик ва қия кўтариш қурилма клетлари.
Кончилик корхоналарида қўлланиладиган клетлар икки турга бўлинади. Яъни ағдарилмайдиган ва ағдариладиган клетлар. Улардан ағдарилмайдиган клетлар кўпроқ қўлланилади. Ағдарилмайдиган клетлар ташиладиган юк турига кўра одам ва юкларни (грузолюдекис) ҳамда фақаи одамларни (людекис) ташийдиган клетларга бўлинади.
Бир ҳил ўлчамли юк ва одамларни ҳамда одамларни ташишда қўлланиладиган клетларнинг конструктив тузилиши бир ҳил бўлади.
Одамларни ташишда қўлланиладиган клетлар фақат вагонеткани жойлаштириш мослама бўлмаслиги билан ажралади.
Юк ва одамлар ташиладиган клетлар қавтлар сони, унинг кузови ва юк жойлаштириш майдонининг конструктив тузилиши, геометрик ўлчамлари, йўналтирувчи тури ва уларш мосламаларига кўра турли кўринишгга эга.
Кўпроқ ҳарбир қаватида биттадан вагонетка жойлашадиган бтр ёки икки қаватли ағдарилмайдиган клетлар қўлланилади.
Клетлар билан юк вагонеткада ташилади. Шунинг учун уларнинг геометрик ўлчамлари тепа қисидан бўшатиладиган ( с глухим кузовом) ВГ ва УВГ , ағдариладиган ВО ва УВО, паст қисмидан бўшатиладиган ВД ҳамда уларнинг ҳажми 0,6 м3дан 6 м3 гача бўлган вагонеткалар билан юкларни ташишга мослашган.
Ҳозирги кунда кончилик корхоналарида қўлланилаётган ағдарилмайдиган клетларнинг юк кўтариш қобилияти (грузоподъемность) 1,5 т. дан 18,5 т.гача.
Бир қаватли ағдарилмайдиган 1УКН 2,55 -1 типдаги клетнинг умумий кўриниши
1 - расмда кўрсатилган. Бу клет юкни бир вагонетка билан ташишга мослашган.
Клетнинг асосини ташкил этувчи конструктив элементлари пастки -1 ва юқоридаги-2 горизонтал асослар ( рама) ва икки ён томонлардан иборат. Пастки асос юззаси ясси метал билан қопланган бўлиб клат полини ҳосил қилади. Кўтариш ёки тушириш жараёнларида клкт полида вагонетка ёки одамлар жойлашади.
Клетнинг ҳарбир ён томонлари марказий-3, ташиқи-4 устунлар ва диагонал кўринишдаги тиргак-5 лардан иборат бўлиб, устунлар оралиғи пўлат ёки дюралюминий билан қопланади.
Клетнинг ён томонлари пастки ва юқоридаги асосларга мустаҳкомланган.
Клетнинг полидан 1,9 м. баландликда марказий ва икки четки қисмлардан ташкил топган шип-6 ўрнатилган. Узун ўлчамли (қувур, ёғоч ва рельс) материалларни ташишда шипнинг четки бўлоқлари очилади ва уларнинг иккинчи учи креншъейн -7 мустаҳкамланади.
Клетнинг қолган икки томоннида ичкарига очиладиган ва илгаклари ташқарида ўрнатилган эшиклар-8 мавжуд. Клет полида излар оролиғидаги мософа конда қабул қилинган изллар оралиғи масофасига тенг бўлган рельс бўлаклари жойлаштирилган. Юклаш ёки бўшатиш жараёнларида вагонетка клет полидаги изга махсус механик мослама ёрдамида киритилади.
Ҳаракат жараёнида клет ичидаги вагонетканинг чайқалмаслиги стопор - 9 билан бажарилади.
Клетнинг юқоридаги асос-2 парашют ва улаш мосламаларини ўрнатиш вазифасини бажаради. Одам - юкларни ва одамларни ташишда қўлланиладиган клетлар мустақил бўлган икки улаш мосламага эга бўлиши шарт.
Клетнинг асосий улаш мосламаси (1-расм) коуш-10, икки шарнирли тортувчи-11 ва мувзанатловчи-12-лардан иборат. Мувозанатловчи -12 шток-13 билан уланган. Шток эса ўз навбатида парашют-15 нинг ушлаб қоладиган қисми (ловитель) ни харакатга келтириш пружина - 14 билан ўзаро боғланган.
Ўринбосар (дублируюшая) улаш мослама П - кўринишда бўлиб у клетнинг юқори асосига тик тортувчиларғ-16 билан мустаҳкамланган. Коушнинг конструктив тузилишида пўлат арқон ўқи бўйлаб силжийдиган бўлаги мавжуд. Бирор сабаб билан асосий улаш мослама ишдан чиққан ҳолатларда тортиш кучи П-кўринишдаги ўринбосар улаш мосламага узатилади. Ушбу мосламалар ҳавфсизлик зонти-17 билан муҳофазаланган.
Юклаш ва бўшатиш жараёнларида клет ўтириш тирсаклари (посадочные кулаки) ёки силжий мойдонча - (качающая площадки) ларга ўтказилади. Ушбу жараёнларда пайдо бўлади динамик кучларни таъсирини камайтириш учун клетнинг пастки асосида амортизаторлар ўрнатилган.
Клетлар шахта стволида йўналтирувчилар бўйлаб харакатланади. Уларнинг бу харакати клетнинг пастки ва юқоридаги асосларга мустаҳкам ўрнатилган силжий панжалари (башмаки) -18 билан бажарилади.
Клет шахта стволи чуқурлиги бўйича йўналтирувчиларга параллел қилиб тортилган тормизлаш арқон - 19 га ҳам ўланади. Бу эса асосий арқон узилган ҳолларда идиш тезлигини камайтириш ва уни тўхтатиш учун ишлатилади.
2УКН 2,55 - 2 русумли икки қаватли клетнинг конструктив тузилиши бир қаватли
1УКН 2,55-2 русумли клетга ўхшаш. 2УКН 2,55-2 русумли клетнинг конструктив тузилишига қўшимча (иккинчи вагонетка учун) горизонтал асос қўшилганлиги учун унинг баланлиги бир қаватли клет баландлигига нисбатан каттароқ.
Клетнинг пастки горизонтал асосининг баланлиги 2 м, иккинчисиники эса 1,9 м.
Ағдарилмаайдиган клет номи 1УКН 2,55-1 ёки 2УКН 2,55-2 унинг қуйидаги кўрсаткичларини ифодалайди:

  • қаррлардан олдинги сон – қаватлар сонини (1-бир ва 2 икки қаватли);

  • У- тартиблаштирилга (унифилированный ) ;

  • К- клет;

  • Н- ағдарилмайдиган (неопрокидной);

  • ҳарфлардан кейинги сон-клет поли юзаси, м2;

  • охирги сон йўналтирувчини турини - (1-ёғочли йўналтирувчи; 2–метал йўналтирувчи).

Ағдариладиган клет.


Кончилик корхоналарида ағдариладиган клетлар жуда кам қўлланилади. Шунинг учун уларнинг тартиблаштирилган қатори (УКО) фақат учта бўлиб уларнинг ҳарбири мос равишда 1,4; 2,5; ва 3,3 м3. хажмли ва тепа қисмиддан бўшатиладиган вагонеткаларда юкларни ташишга мўлжалланган клетларнинг юк кўтариш қобилляти 2,9; 5,2; ва 6,5 тонна.
Ағдариладиган клет (2-расм) ток ҳолатдаги кўтариш рама -1 ва кузов -2 дан ташкил топган.
Кўтариш рама кузов билан ўзаро шарнирли ўқ - 3 орқали уларган.
Кузов ён томонларини энг юқори қисмига ён томондан роликлар - 4 ўрнатилган.
Клет ер сатҳига кўтарилиши билани роликлар коперда ўрнатилган бўшатиш йўли - 5 га киради.
Бўшатиш йўли клетни бўшатиш учун зарур бўлган траекториядаги темир излардан иборат.
Клет бўшатиш жойига яқинлашганда кузовнинг ён томонарида роликлар - 4 бўшатиш йўли - 5 га киради. Асосий рома - 1 кўтарилган сари роликлар бўшатиш йўли профили бўйлаб характланади. Бунинг натижасида кузов шарнирли ўқ-3 атрофида секин аста оғабошлайди ва унинг оғирлик маркази ўзгариб боради. Оғирлик маркази тўлиқ бўшатиш томонга ўтгач плетнинг олдинги томони турғун роликли таянчга - 6 тирилади.(2-расим).
. Клетнинг кейинги харакати роликлар бўшатиш йўлидан чиққан яъни учрашмаган ҳолда ўтади.
Кўтариш жараёнининг охирида кузов 1350-га оғади ва вагоннеткадаги юк унинг юқори қисмидан бункерга тўкилади.
Кўтариш жараёнида клет ичидаги вагонетка силжимаслиги учун у стопорлар билан мустаҳкамланади.
Кузов ён томонларининг ички қисмида баландлиги вагонетканинг юқори қисмидан пастроқ масофада махсус таянчлар ўрнатилган. Бу таянчлар орқали кўтариш жараёнида кузов ағдарилмайдиган ҳолатда сақланади. Клет бўшатиш жойига яқинлашганда яъни роликлар бўшатиш йўлига кирганда таянчлар автоматик тарзда очилади.
Ағдариладиган клетнинг ифзонлиги бўшатиш жараёни автоматлаштирилганлигидир. Бу эса бўшатиш жараёнида вақтни тежайди ва қурилманинг унумдорлиги ортади. Унинг асосий камчилиги кўтариш жараёнини бошида статик кучлар айирмаси катта бўлганлиги, бунинг оқибати электр юритгич қуввати ва электр энергия исътемоли юқори бўлади. Бу эса ағдариладиган клетларнинг камроқ қўлланишини асосий сабабчисидир
.

Download 171.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling