6-мaвзу. Юк кўтaриш мaшинaлaри вa улaрнинг юритмa тизими. Юк кўтaриш мaшинa турлaри. Улaрнинг кoнструктив тузилиши вa қўллaш шaрoитлaри. Юк кўтaриш мaшинaлaрни тaнлaб oлиш вa улaрнинг бaрaбaн сиғими вa мaксимaл ҳaмдa стaтик кучлaр aйирмaсигa


Download 182.81 Kb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi182.81 Kb.
#1269227
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 6 Shaxta yuk ko\'tarish qurilmalari КЭМ


6-мaвзу.
Юк кўтaриш мaшинaлaри вa улaрнинг юритмa тизими. Юк кўтaриш мaшинa турлaри. Улaрнинг кoнструктив тузилиши вa қўллaш шaрoитлaри. Юк кўтaриш мaшинaлaрни тaнлaб oлиш вa улaрнинг бaрaбaн сиғими вa мaксимaл ҳaмдa стaтик кучлaр aйирмaсигa тeкшириш
РЕЖА

  1. Юк кўтариш машина турлари

  2. Юк кўтариш машинани танлаб олиш шартлари

  3. Юк кўтариш машинага таъсир қилувчи статик кучлар

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: статик кучлар, кучлар айирмаси, кесик барабан, сиғим



  1. Юк кўтариш машина турлари

Юк кўтариш машинанинг пўлат арқон ўраладиган қисми ва геометрик ўлчамлари унинг конструктив тузилишини белгилайди. Машинанинг пўлат арқон ўраладиган қисми цилиндрсимон, икки томонлама кесик конусли ва бицилиндсимон кўринишида бўлади. Юк кўтариш машинанинг ўрлиш қисми цилиндрсимон кўринишда бўлган машиналарда арқоннинг ўралаш радиуси ўзгармас ва икки томонлама кесик конусли ёки бицилиндрсимон машиналарда эса ўзгарувчан бўлади.
Юк кўтариш қурилмаларни эксплуатация қилиш жараёнида ўралиш радиуси ўзгармас бўлган юк кўтариш машиналар энг қулай машина ҳисобланади. Шунинг учун улар кончилик корхоналарида кенг кўламда қўлланилади.
Ўралиш радиуси ўзгармас бўлган юк кўтариш машиналар уч гуруҳга бўлинади.Булар бир барабанли ( Ц ), икки барабанли ( 2Ц ) ва кесик бир барабанли ( ЦР) машиналардир.
Юк кўтариш машиналарнинг номи унинг қуйидаги техник характеристикаларини;

  • ҳарфлардан олдинги сон барабан сонини(бир ёки икки);

  • ҳарфлар барабан кўринишни ( Ц- цилиндрсимон, ЦР- кесик барабанли);

  • ҳарфлардан кейнги сон барабан диаметрини;

  • ундан кейинги сон барабан энини кўрсатади.

Масалан: Ц - 3,5 х 2,4 - диаметри 3,5 м, эни 2,4 м бўлган бир барабанли юк кўтариш машина.
2Ц - 5 х 2,8 – икки барабанли диаметри 5 м ва ҳарбир барабан эни 2,8 м бўлган юк кўтариш машина.
ЦР-5 х 3/0,6 – диаметри 5 м, барабаннинг умумий эни 3 м ва кесик қисмининг эни 0,6 м бўган кесик бир барабанли на кўтариш машина

1-расм юк кўтариш машиналарнинг цилинд кўринишдаги барабанлари.


Бир барабанли юк кўтариш машина барабани ( - расм) ўққа поналар билан мустаҳкам ўрнатилади. Машина ишга туширилганда барабан айланма харакатга келади ва унинг сиртига пўлат арқон ўралади (чиқади0.


Бу турдаги юк машиналар билан жимҳозланган қурилмани ишлатиш давида пўлат арқон чўзилади ва унинг узунлиги, яъни юклаш ва бўшатиш майдончалари оралиғидаги тик масофага мосланган дастлабки узунликга нисбатан ортади. Бу ҳолат юк идишларни юклаш ва бўшатиш жараёнларини қийинлаштиради. Шунинг учун бир барабанли юк кўтариш машиналар икки идишли юк кўтариш қурилмаларда ишлатилмайди. Улар фақат бир илиш ва посонгили ёки кажава (бадья) ли юк кўтариш қурилмаларда қўлланилади.
Иккинчи кўотгтшдаги юк кўтариш машина барабани ( - расм) икки қисмдан ташкил топган. Унинг биринчи – асосий қисми узатиш ўқига поналанмаган, иккинчи ( разрезной) қисми поналанмаган.
У узатиш ўқи билан махсус узатиш механизм (переставной ) арқали боғланади.
Пўлат арқон узунлигини мослаш жараёнида варабаннинг иккинчи (кесик) қисми асосий кисмдан махсус узатиш механизми ёрдамида ажратилади.
Сўнг пўлат арқон узунлиги юклаш ва бўшатиш майдончалари оралиғидаги тик масофага мосланади. Мослаш жараёни тугагач барабаннинг кесик қисми асосий қисм билан узатиш механизми орқали боғланади.
Машина ишга туширилганда барабаннинг икки қисми бир ҳил бурчак тезлиги билан худди бир баробанли машина сингари ишлайди.
Цилиндрсимон барабанли юк кўтариш машиналарнинг кейинги тури бу икки барабанли юк кўтариш машиналар ( - расм). Бу турдаги юк кўтариш машина эни бир ҳил бўлган икки барабандан ташкил топган. Барабанлардан бири узатиш ўқига поналанган иккинчиси эса поналанмаган ўолда бўлади. Улар ўзаро узатиш мослама (перестваний) орқали боғланади.
Узатиш ўқи моменти поналанган барабанга, ундан махсус узатиш механизми орқали плналанмаган барабанга узатилади ва икки барабан бирҳил йўналиш ҳолда тезликларда айланма харакатга келади.
Икки барабанли юк кўтариш машина билан жиҳозланган қурилмаларда пўлат арқон узунлигини шахтанинг ҳарбир қаватига мослаш мумкин. Шунинг учун бу турдаги машиналар фойдали қазилмани қазиб олиш ишлари бирнеча қаватларда олиб бориладиган конларда қўлланилади.
Барабанли юк кўтариш машина билан жиҳозланган қурилма ( - расм) юк кўтариш машина - 1, редуктор - 2, электр юритгич - 3, электр юритгични, редуктор - 4 ва редукторни юк кўтариш машина ўқи билан уловчи - 5 муфталар, тормозлаш органни - 6 ва унинг характлантириш механизм - 7, қурилма ишни бошқпри ва назорат қилиш пульти - 8 каби механизмларнинг мажмуасидан ташкил топган.
Пўлат арқон ўраладиган - барабан асоси - 4 ( - расм) икки ён томондаги таянчлар - 5 арқали губчак - 6 мустаҳкамланган. Губчаклар ўз навбатида узатиш ўқи - 1 ўрнатилган.
Узатиш ўқи подшипниклар - 2 ва уларнинг таянчлар - 3 арқоли фундаментга ўрнатилади.
Узатиш ўқининг чам томонидаги губчак икки қисмдан ташкил топади. Улардан бири узатиш ўқига поналанган иккинчиси поналанмаган ҳолатда бўлади. Барабаннинг чап томондаги таянчи - 5 губчакнинг поноланмаган қисмага подшипник - 10 арқали ўрнатилган ва у губчакнинг поналанган қисми билан узатиш механизми - 11 арқали боғланган.
Барабан асосини мустахкамлигини ошириш маҳсадида ички мустахкамловчи ҳолқалар - 7 ва пўлат арқон ўрналовчин сиртни чегаралаш учун ташқи ҳалқалар - 8 ўрнатилган.
Барабан сирти метал ёки ёғач қопламалар билан қопланади. Барабан диаметри, эни ва сонига кўра стандарт қаторга
Ц-1,2 х 1; Ц-1,6 х 1,2;Ц-2 х 1,5; Ц-2,5 х 2; Ц-3 х 2,2 ва Ц-3,5 х 2,4 - бир барабан;
ЦР-4 х 3/0,7; ЦР-5 х3/0,6; ЦР-6 х 3/0,6 ва ЦР-6 х 3,4/0,6 - кесик бир барабанли;
2Ц-1,2 х 0,8; 2Ц-1,6 х 0,8;2Ц-2 х 1,1; 2Ц-2,5 х 1,2; 2Ц-3 х 1,5 ва Ц-3,5 х 1,8
2Ц-4 х 1,8; 2Ц-4 х 2,3;2Ц-5 х 2,4; 2Ц-5 х 2,8; 2Ц-6 х 2,4; Ц-6 х 2,8 ва Ц-6 х 2,8у- икки барабанли юк машиналар кириштилган.
Ўралиш радиуси ўзгармас бўлган яъни цилиндрсимон барабанли юк кўтариш машиналарнинг конструктив тузилиши содда ва ихчам ҳамда ишлатиш қулай бўлганлиги сабабли кончилик корхоналарида улар кўпроқ қўлланилади.




  1. Download 182.81 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling