“Дала тажрибасининг асосий вазифаси дала шароитида ўғитларнинг таъсир доирасини ўрганиш бўлса, вегетация усулининг вазифаси айрим фактор ва жараёнларнинг ўсимлик


Download 23.3 Kb.
bet1/2
Sana28.01.2023
Hajmi23.3 Kb.
#1135127
  1   2
Bog'liq
1.1. Vegetatsiya tadqiqot usuli


ВЕГЕТАЦИЯ ТАЖРИБАЛАРИ

Вегетация тажрибалари сунъий ва ярим сунъий шароитда ўтказилади ва уларда ўсимликларнинг озиқланиши, тупроқларнинг сув режими ва уларда содир бўладиган айрим кимёвий, физикавий ва физиологик жараёнларни ўрганилади.


Академик Д.Н.Прянишников, ўзининг машҳур “Агрохимия” (1940) дарслигида “Дала тажрибасининг асосий вазифаси дала шароитида ўғитларнинг таъсир доирасини ўрганиш бўлса, вегетация усулининг вазифаси айрим фактор ва жараёнларнинг ўсимлик, тупроқ ва ўғитга кўрсатадиган таъсирини нисбатан қуллай шароитларда кўрсатиб беришдир” деб таъқидлаган эди.
Вегетация тажрибалари дала тажрибаларининг ўрнини боса олмайди, чунки бу тажрибалар амалга оширилиш жараёнидаги шарт-шароитлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Вегетация идишларидаги тупроқнинг ҳарорати, структураси, ҳаво ва сув ўтказувчанлиги ҳам ўзига хос бўлиб, ўсимликлар илдиз тизимининг ривожланиши ҳам анча қуллай шароитларди шаклланади.
Вегетация усулларининг асосан 3 та тури фарқланади: сувли, қумли ва тупроқли муҳит ўсимликлари устидаги тажрибалар. Сувли ва қумли муҳит ўсимликлари устида иш олиб боришда озиқ аралашмаларидан фойдаланилади. Биринчи озиқ аралашма Кноп ва Сакслар томонидан яратилган. Озиқ аралашмалари туз аралашмасининг эритмаси бўлиб, таркибида ўсимликлар ҳаёти учун зарур барча макро ва микроэлементларни тутади. Одатда Кноп, Гельригель, Прянишников, Хогланд-Снайдерс озиқ аралашмаларидан, гўза устида ўтказиладиган тадқиқотларда эса Белоусов озиқ аралашмасидан кенг фойдаланилади.


М.А.Белоусов озиқ аралашмаси, (1975)



Макроэлементлар

1л сувда г

Микроэлементлар

сувда мг

Ca(NO3)2 - сувсиз

1,11

Н3ВО4

2,0

Ca(H2PO4)2 - сувсиз

0,20

МnSО4

2,0

K2HPO4

0,12

СuSO4

0,3

KCl

0,075

ZnSО4

0,5

MgSO4 сувсиз

0,12

(NH4)2МоО4

0,1

FeCl3 сувсиз

0,027

Со(NO3)2

0,1



Сувли ва қумли муҳитда ўсимликларни ўстириш техникаси. Айни мақсадда кўп миқдорда озиқ аралашма керак бўлишини ҳисобга олиб, аралашма бир йўла кўп миқдорда тайёрланади ва оғзи маҳкам ёпиладиган, тўқ тусли идишларда сақланади. Сувли муҳит ўсимликлари устида ўтказиладиган тадқиқотлар мақсади ва вазифаларига кўра 3 ёки 5 литр сиғимли шиша идишларда ўтказилади. Идишларнинг оғзи сотувдаги елим қопқоқ ёки пенопластдан қўлда тайёрланадиган махсус қопқоқ билан ёпилади.
Тадқиқотларнинг бу усулида ўсимлик уруғлари олдиндан термостатда ундириб олинади ва идиш қопқоғидаги тешикчалар орқали озиқ аралашмасига туширилади ҳамда пахта ёрдамида маҳкамланади.
Идишдаги озиқ аралашмаси ҳар 2-3 кунда учдан икки қисмига қадар янгилаб турилади, кунига 2-3 маҳал микрокомпрессор ёрдамида ҳаво юборилади. Идиш деворлари қора қоғоз ёки газлама билан қопланиши керак.
Қумли муҳитда ўтказиладиган тадқиқотларнинг афзаллиги унда субстратнинг бўлишидир. Одатда субстрат сифатида аввалдан ювиб ва куйдириб олинган, заррачаларнинг диаметри 0,5-0,7 мм бўлган кварц қумдан фойдаланилади.

ТУПРОҚЛИ МУҲИТДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ВЕГЕТАЦИЯ


ТАЖРИБАЛАРИ

Тупроқли муҳитда амалга ошириладиган вегетация тажрибалари кетма-кет бажариладиган бир нечта тадбирни ўз ичига олади.



Download 23.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling